Пайғамбарлар тарихи (17). Юсуф алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (17). Юсуф алайҳиссалом
147 views
04 May 2014 - 11:00

pt1-191x300ЁҚУБ АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БУТУН
ОИЛАНИНГ МИСРГА КЕЛИШИ

Юсуф алайҳиссалом акаларига: бутун оилангиз билан келинг, деб (101) зарур ашёлар билан икки юз туя юборди (102).
Ёқуб алайҳиссалом етмиш (103) ва ёки етмиш икки (104), ёки саксон уч (105) нуфузлик оила аъзолари билан бирга (106) Мисрга яқинлашганда, Юсуф алайҳиссалом Миср қироли билан гаплашди. Ва 4 минг аскарнинг бошида, мисрлик суворийлар билан бирга (107) шаҳардан чиқиб, Ёқуб алайҳиссаломни кутиб олди.
Ёқуб алайҳиссалом ўғли Яҳузага суяниб, пиёда юриб келарди. Ёқуб алайҳиссалом аксарлар ва суворийларнинг бошида Юсуф алайҳиссаломни кўриб, “Эй Яҳуза, бу Мисрнинг Фиръавними?” деб сўради.
– Йўқ, бу ўғлинг Юсуфдир, – деди Яҳуза.
Ота ўғил бирбирига яқинлашганда Юсуф алайҳиссалом салом беришни истади, аммо Ёқуб алайҳиссалом олдинроқ салом берди:
– Салом сенга Эй ҳузун ва изтиробларни кетказган, – деди у (108).
Ёқуб алайҳиссалом Мисрга келиб, қиролга дуо этгандан сўнг, Аллоҳ Мисрдаги қаҳатчиликни тамоман бартараф этди (109).

ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУШИНИНГ РЎЁБГА ЧИҚИШИ

Аллоҳу Таоло Юсуф алайҳиссаломнинг тушининг қандай рўёбга чиққанини Шундай таъриф этади: “Энди Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у ўзини ота-онасининг қучоғига отди ва “ИншоАллоҳ, Мисрга тинч-омон киринглар”, деди.
У отасини ўзининг тахтига ўтқазди ва улар (ота-онаси, акалари Юсуфга) сажда ҳолида йиқилдилар. У деди “Эй отажон, бу қирқ йил аввал кўрган тушимнинг таъбиридир. Роббим уни рост айлади. Муҳаққақ, У менга (буюк) инъом қилди, мени зиндондан чиқарди, Шайтон оға-иниларим билан орамизни бузгандан кейин, мана, сизалрни чўлу саҳролардан (Мисрга) келтирди. Шубҳасиз, Роббим истаган нарсасини энг нозик шаклда амалга оширгувчи зотдир. Муҳаққақ, фақат У илм ва ҳикмат соҳибидир. Роббим, менга подшоҳликни ато этдинг, барча тушларнинг таъвил ва таъбири илмини бердинг. Эй кўкларни ва ерни яратган! Дунё ва охиратда ёлғиз ҳожам Сенсан! Менинг жонимни мусулмон ҳолимда олгин! Мени солиҳлар қаторига қўш!”

ЁҚУБ АЛАЙХУССАЛОМНИНГ АЙБДОР
ЎҒИЛЛАРИ УЧУН ДУОСИ

Аллоҳу Таоло Ёқуб алайҳиссаломнинг оиласини Мисрда тўплаган пайтда, айбдор ўғиллари бир-бирига:
– Шайx Ёқубга ва Юсуфга нималар қилганимизни биласизлар, агар улар айбларимизни кечирса, Роббимиз билан муносабатингиз қандай бўлади? Буларнинг тузалиши учун Шайxга кетишимиз керак, – дейишди.
Ва Ёқуб алайҳиссаломнинг қаршисига бориб ўтирдилар. Юсуф алайҳиссалом ҳам отасининг ёнида эди.
Улар:
– Эй отамиз, биз бугунга қадар сенга мурожаат этмаганимиз бир нарса ҳақида мурожаат этмоқдамиз. Бошимизга аввал келмаган бир иш тушди. Пайғамбарлар одамларнинг энг марҳаматлисидир, – дедилар.
– Эй ўғилларим, бошингизга тушган иш недир?, – деди Ёқуб алайҳиссалом.
– Бизнинг сенга ва укамиз Юсуфга қарши қилган ишларимизни биласан, – дейишди улар.
– Ҳа, биламан, – деди Ёқуб алайҳиссалом.
– Сизлар бизни афу этдингизми?, – дейишди.
-Ҳа,- деб жавоб бердилар Ёқуб ва Юсуф алайҳиссаломлар.
– Агар Аллоҳу Таоло бизларни афу этмаса, сизларнинг бизни афу этишингиз бизни Аллоҳнинг азобидан қутқаролмайди, – дейишди, оға-инилар.
– Эй ўғилларим, мендан нима қилишимни истайсизлар? – деб сўради Ёқуб алайҳиссалом.
– Биз учун Аллоҳга дуо этишингни, Аллоҳ тарафидан ваҳий келганда бизни афу этишини Ундан тилашингни истаймиз. Агар тилагинг қабул этилиб, ҳаммамиз афу этилсак, кўзларимиз ойдин, қалбларимиз мутмаин ва мустариҳ бўлажакдир. Акс ҳолда, биз учун дунёда абадиян кўз ойдинлиги ва севинч бўлмаяжакдир, – дейишди улар.
Шунда Ёқуб алайҳиссалом, оёққа қалқиб, юзини қиблага бурди. Юсуф алайҳиссалом ҳам унинг орқасидан турди. Оға-инилари ҳам залил бир вазиятда уларнинг орқасидан оёққа турдилар. Ёқуб алайҳиссалом дуо этди.
Юсуф алайҳиссалом “омин”, деди.
Узоқ йиллардан сўнгра, Ёқуб алайҳиссаломнинг вафотига яқин Жаброил алайҳиссалом келиб ўғиллари ҳақидаги дуонинг қабул этилгани ва уларнинг қилгуликлари афу этилгани ҳақда мужда берди (111).

ЁҚУБ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ВАСИЯТИ ВА УНИНГ ВАФОТИ

Ёқуб алайҳиссалом бутун оиласи билан Мисрга келгандан сўнгра Юсуф алайҳиссаломнинг ёнида 17 йил қолди (112).
У ўлим тўшагига тушганда, ўғилларидан:
– Мендан (вафотимдан) сўнгра нимага ибодат этажаксиз? – деб сўради.
– Сенинг Илоҳингга ва оталаринг Иброҳимнинг, Исмоилнинг, Исҳоқнинг ягона Илоҳи бўлган Аллоҳга ибодат этажакмиз. Биз Унга таслим бўлган мусулмонларданмиз, – деб жавоб берди ўғиллари (113).
– Эй ўғилларим, Аллоҳ сиз учун (ислом) динини маъқул кўриб, танлади. У ҳолда сиз фақат мусулмон бўлиб жон беринг, – деди (114).
Ёқуб алайҳиссалом вафот этиши арафасида бутун ўғиллари ва набираларини тўплади. Ва уларга баракат дуоси қилди. Уларнинг ҳар бири учун бирор гап айтди.
Қиличини ва ёйини Юсуф алайҳиссаломга берди (115). Ўз жасадининг отаси Исҳоқ алайҳиссаломнинг қабри ёнига кўмилишини васият қилди (116).
Ёқуб алайҳиссалом 140 ёшида вафот этди (117).
Унга ва юборилган барча пайғамбарларга салом бўлсин!
Миср халқи унинг учун 70 кун йиғлади (118).
Юсуф алайҳиссаломнинг буйруғи билан ҳакимлар Ёқуб алайҳиссаломнинг жасадига хушбўй ҳидлар суртдилар. Жасад 40 кун бу хушбўй ҳидлар ичида сақланиб турилди (119).
Юсуф алайҳиссалом отасининг тунукадан (120) ясалган тобутга қўйилган жасадини оила мазорлигига кўмиш учун Миср қиролидан изн истади ва изн берилгач (121) ёнида аксарлар, акалари ва мисрликларнинг катталари билан бирга (122) Хорбунга борди (123).
Амакиси Ойс бин Исҳоқнинг вафоти ҳам у кунга тўғри келди, яъни, Ёқуб алайҳиссалом билан эгиз туғилган Ойс ҳам айни кунда бир қабрга кўмилдилар (124).
Юсуф алайҳиссалом етти кун таъзияларни қабул қилгандан сўнгра, ҳамма тарқалди. Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳам унга таъзия билдиришди (125).
Ёқуб алайҳиссаломни дафн этгандан кейин, Юсуф алайҳиссалом акаларига “мен билан Мисрга қайтинглар”, деганда, улар қўрқдилар:
– Отамиз сенга бизнинг айбимизни кечир деган эмасмиди?, – дейишди улар.
– Сиз мендан қўрқманг, чунки мен Аллоҳдан қўрққан бир кишиман, – деди Юсуф алайҳиссалом.
Бу сўзлардан қалблари роҳатлаган акалари Мисрга қайтдилар ва у ерда истиқомат қила бошладилар (126).

ИЗОҲЛАР:

101) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 185- бет; Салабий. “Ароис”, 138- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 154- бет.
102) Салабий. “Ароис”, 139- бет.
103) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 185- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 181- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 127- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 218- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 41- бет.
104) Салабий. “Ароис”, 140- бет.
105) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 218- бет.
106) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 187- бет; Салабий. “Ароис”, 140- бет.
107) Салабий. “Ароис”, 139-140 бет
(*) Миср қироли Фиравннинг кутиб олиш маросимига боргани ривоят қилинади (Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 40- бет).
108) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 186- бет; Салабий. “Ароис”, 140- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 155- бет.
109) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 218- бет.
(*) Бу сажда намоз ва ибодат саждаси эмас, малакларнинг Одам алайҳиссаломга саждалари қабилидан бўлиб улуғлаш ва саломлаш саждаси эди (Салабий. “Ароис”, 29- бет). У пайтлар инсонларнинг саломлашуви бири-бирига сажда этмак эди (Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 186- бет; Салабий. “Ароис”, 140- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 155- бет).
Бу сажда пешанани ерга қойиш шаклида эмас (Салабий. “Ароис”, 140- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 155- бет), ҳозир ҳам қиролларга қилинадиган саломлашиш асносида тавозу билан егилиш шаклида қилинарди (Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 155- бет).
110) Юсуф сураси, 99-101- оятлар.
111) Салабий. “Ароис”, 140-141- бетлар.
112) Ибн Қутайба. “Маориф”, 19- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 30- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 187- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 155- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 127- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 41- бет.
113) Бақара сураси, 133- оят.
114) Бақара сураси, 132- оят.
115) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 31-32- бетлар.
116) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 187- бет; Салабий. “Ароис”, 141- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 156- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 41- бет.
117) Ибн Қутайба. “Маориф”, 19- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 198- бет; Салабий. “Ароис”, 141- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 126- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 41- бет.
118) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 32- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет.
119) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет.
120) Салабий. “Ароис”, 141- бет.
121) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет.
122) Салабий. “Ароис”, 140- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет.
123) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет.
124) Салабий. “Ароис”, 141- бет.
125) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет.
126) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 32- бет.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi