Киев ҳукумати ғалаба кунида байрамона парад ўтказишдан воз кечди

Киев ҳукумати ғалаба кунида байрамона парад ўтказишдан воз кечди
19 views
06 May 2014 - 14:00

май9 май куни Украинада Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ҳотирасига дуо ўқилади.

Украина ҳукумати ғалаба куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар режасини тасдиқлади. Ушбу режага шаҳар марказида ҳарбий техникалар иштирокида ўтказиладиган байрамона парад киритилмаган. Унинг ўрнига Иккинчи жаҳон урушида даврида ҳалок бўлганлар ҳотирасига дуо ўқилади, деб ёзади РИА Новости.

Шу билан бирга “Абадий шараф” боғида уруш фахрийлари, Киев вилояти раҳбарияти ва шаҳар маъмурияти ҳамда фахрийлар жамоат бирлашмаси иштирокида номаълум солдат қабрига гул қўйиш маросими тантанали равишда ўтказилиши режалаштирилган. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар шарафига ўрнатилган ҳайкаллар пойига гул қўйиш маросимлари вилоят марказларида ва бошқа аҳоли пунктларида ҳам ўтказилади.

Киевдаги София майдонида диний ташкилотлар ҳам давлат раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва жамоатчилик билан бирга Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ҳотирасига дуо қилишни режалаштирган.

Бундан ташқари, умумтаълим муассасаларида, касбий-техник ва олий таълим муассасаларида ҳам уруш фахрийлари ва фахрийлар жаоат бирлашмаси вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиш, кутубхоналар ва ўқув масканларида Иккинчи жаҳон уруши йилларида украин халқининг кўрсатган қаҳрамонларини улуғловчи кўргазмалар, санъат асарлари, фотоматериаллар, ҳужжатлар, архив материаллари ва китоблар намойишини ўтказиш режалаштирилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Киев маъмуриятига жамоат тартибини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда оммавий тадбирларни ўтказишда келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолий фитналарнинг олдини олиш ва бартараф қилиш юклатилган.

Ижроий ҳокимият ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари вакилларига уруш фахрийларини зиёрат қилиш, немис фашистлари таъқиби қурбонлари ва касалхоналарда ҳамда бошқа даволаниш муассасаларида даволанаётган болаларни бориб кўриш топширилган.

Шу билан бир қаторда, тадбирлар режасида тиббий ташхис қўювчи, консультация берувчи ва стоматологияга ихтисослашган бригадалар, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларнинг уруш фахрийлари ва немис фашистлари таъқиби қурбонларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида қишлоқ аҳоли пунктларига чиқишлари белгиланган.

ЎХҲ ахборот бўлими