Ўзбекистон ҳаво йўллари учоқларга суюқлик олиб чиқишга бўлган таъқиқни бекор қилди

Ўзбекистон ҳаво йўллари учоқларга суюқлик олиб чиқишга бўлган таъқиқни бекор қилди
61 views
07 May 2014 - 14:02

uzb aeraportida suyuqlik olib o`tish endi mumkinЖорий йилнинг 1-майидан “Ҳаво кемаси саҳнига йўловчилар томонидан қўл юки билан ва божсиз савдо маҳсулотлари таркибида олиб кириладиган суюқликлар, геллар ва аэрозолларнинг авиацион хавфсизлигини назорат қилиш тартиби ҳақида муваққат йўриқнома”га ўзгартириш киритилган.

Мазкур ўзгаришларга кўра Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан учиб кетадиган йўловчиларнинг қўл юки таркибида барча турдаги суюқликлар, аэрозоллар ва гелларни олиб кетишнинг ман этилиши тўғрисидаги буйруқ бекор қилинган. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг расмий сайти хабар тарқатди.

Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан учиб кетадиган йўловчиларга қуйидаги шартларга амал қилинганда ҳаво кемаси саҳнида қўл юки таркибида ва ёнида барча турдаги суюқликлар, аэрозоллар ва гелларни олиб кетишга рухсат этилади:

– барча суюқликларни сиғими 100 мл дан кўп бўлмаган идишларда олиб кетиш лозим;

– сиғими 100 мл дан кўп бўлган контейнерларга жойлаштирилган суюқликлар ташиш учун қабул қилинмайди, улар қисман тўлдирилган бўлса ҳам;

– идишлар шаффоф, зич ёпиладиган, ҳажми 1 литрдан кўп бўлмаган пластик пакетларга бемалол жойлаштириладиган бўлиши керак;

– пластик пакет авиатсия хавфсизлиги назорати пунктида махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда кўздан кечириш учун тақдим этилиши керак;

– ҳар бир йўловчига фақатгина 1 та (битта) ҳажми 1 литр шаффоф пластик пакет олиб кетишга рухсат этилади

ЎХҲ хабар маркази