Каримов Путинга нима демоқчи?

Каримов Путинга нима демоқчи?
138 views
09 May 2014 - 18:40

20120516120611Каримовнинг 9-май кунида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бўлган суҳбатдан парча:

(Аввалига сўзма-сўз)
Одам яшаганда фақатгина қорнини тўйдириш учун яшамайди. Керак бўлса, янги-янги уфқларга отланиш керак, белини маҳкам боғлаб, мана ман борман, деб майдонга чиқишга тайёр бўлиб туриш керак. Мана шунақа, айтайлик, болаларни, мана шундай фарзандларимни ман, ўзимни фарзандларим, деб кўп гапиришдан ҳеч қачон чарчамайман. Нима деганда… бундай авлодни тарбиялаш, 22 йил, мана 23 йил бўлади, насиб этса, шундай халқни тарбиялаш, бу бир кунлик иш эмас, барака топгур. Бунақа халқни тарбиялаш – авлодни тарбиялаш, дегандай. Мана энди, мана бундай авлоднинг биринчи сонини, бизлар, айтайлик, тарбияладик, ҳозир тарбиялаб чиқараяпмиз. Фараз қилинглар, мана шу пайтда 22-23га кирганлар айни шу пайтда туғилган, эски замонни билмайди. Ҳаммаси, айтайлик, компютер бўладими, бу инглиз тили бўладими, бу чет эл мамлакатларидаги ўзининг тенгдошлари билан беллашув бўладими.. А спортни айтмайсизларми?! Шуни кўрганда одам беихтиёр ғурурланиб кетади. Саниям меҳнатинг бор бунақа ишларда. Мана шундай хислатларга, мана шундай фазилатларга, хусусиятларга эга бўлган ва интилаётган болаларни тўхтатиб бўладими?! Бир кимдир ўйласин ва кимдир шундан хулоса чиқариб, афсона гапларни йиғиштириб, бу халқни ҳурмат қилиш керак. Бу халқ билан доимо дўстона алоқа боғлаш керак. Бу халқ билан дўст бўлсанг, ҳеч қачон кам бўлмайсан. Йўқотмайсан, фақат топасан, деган ақли расо бўлса агар (кулади), ман ўйлайманки, шундай хаёлда бўлган гаплар билан, керак бўлса, фикр билан яшайдиган бўлса агар, кам бўлмайди, демоқчиман.

(Энди жаноб Каримов чиқиши ҳақиқий шарҳи)
Россияда ишлаётганлар, фақат қорнингизни тўйдириш учун Ўзбекистон мустақиллигига хиёнат қилманг. Келажак ҳақида ўйланг. Керак бўлса, ажнабийлар бостириб кирмоқчи бўлсалар, “майдонга чиқишга” шай туринглар. Ана шундай фуқароларни мен севаман. Улар мен учун ўз фарзандим каби. 22-23 йил ичида мустақиллик ғоясини ҳимоя қилишга тайёр бўлган бир авлодни етиштирдим. Улар Совет тузумини умуман билишмайди. Шундай авлодларни етиштирдимки, улар хорижий тилларни яхши билишади, замонавий технологиялардан бохабар. Айниқса спортда катта ютуқларга эришишмоқда улар. Шундай ёшлари бўлган мамлакатни босиб олиш имконсиз! Путин яхшилаб ўйласин ва шундан хулоса чиқарсин. “Чўпчакларни йиғиштириб,” ўзбек халқини пас кўрмай, ҳурмат қилсин. Ўзбекистон билан доимо дўстона алоқа боғласин! Путин мени ўзига душман деб билмаса, ҳеч қачон кам бўлмайди. Путин! “Йўқотмайсан, фақат топасан! Агар руҳий касал бўлмасанг (кулади; соғ эмассан чунки). Агар дўст бўлмоқчи бўлса, яхши, бўлмаса, бундан Путиннинг ўзи зарар кўради Ўзбекистон эмас, демоқчиман!

Сирожиддин Толибов

facebook.com саҳифасидан олинди