Истанбулда Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан халқаро конференция бўлиб ўтди

Истанбулда Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан халқаро конференция бўлиб ўтди
198 views
11 May 2014 - 16:54

611 май, якшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Андижон қатлиомининг 9 йиллиги муносабати билан “Андижон қатлиоми ва Туркистоннинг кечаси, бугуни ва эртаси” номи остида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг ҳомийлиги ва ташкилий кўмаги остида Туркистон бирлиги жамияти томонидан ташкил қилинди.

Халқаро анжуманда ҳорижий давлатлардан кўплаб меҳмонлар, шу жумладан, таниқли профессорлар, турли академик доираларнинг вакиллари ва турли ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди. Хусусан, Россиялик машҳур файласуф ва сиёсий ислом соҳасида назариётчи олим, Россия Ислом Қўмитасининг раиси Ҳайдар Жамол, Туркия ёзувчилар бирлиги ташкилотининг раиси Меҳмет Дўғон, Тарихчи, тадқотчи профессор Нодир Давлат, (Истефодаги генерал) – АССАМ ва Садат жамиятининг раиси Аднан Тангриберди, Ўзбеклар бирлиги жамиятидан профессор Алибой Йўляхши ва бошқа инсон ҳуқуқлари жамиятларининг раислари иштирок этишди.

Конференция иштирокчилари тоталитар режимларнинг табиати ва халқларнинг бундай режимларга қарши қайси йўллар орқали курашишлари кераклиги борасида муноқаша қилдилар.

Бундан ташқари, анжуман мобайнида собиқ иттифоқ ташкил қилинган даврдан бошлаб Туркистон халқларига нисбатан бир неча маротаба амалга оширилган қатлиомлар ва уларнинг бугунги кунда ҳам давом этиб келаётгани ҳақидаги фактларни кўрсатиб берувчи ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

5

Шундан сўнг анжуманда қатнашаётган йирик олимлар ва турли соҳа вакилларининг чиқишлари давом этди. Кўтарилаётган мавзуларнинг жиддияти нуқтаи назаридан анжуман жуда қизғин ва таъсуротларга бой бўлди.

4

Истанбулнинг 300 кишига мўлжалланган Боғларбоши Конференциялар зали қатнашчилар билан гавжум бўлди.

ЎХҲ ахборот бўлими