Ўзбекистон Халқ ҳаракатига илк ғалаба муборак!

Ўзбекистон Халқ ҳаракатига илк ғалаба муборак!
25 views
14 September 2011 - 10:35

Фарғоналик коллеж ўқитувчиси Шуҳрат Ҳамидов Ўзбекистон Халқ ҳаракатини “биринчи ғалабаси” билан қутлаш учун қўнғироқ қилаётганини айтди.

– Қисқаси Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларини илк ғалабалари билан табриклаб қўяй¸ деб телефон қилган эдим.

Озодлик: Қанақа ғалаба?

– Гулнора Каримованинг мода шоусини бойкот қилишибдику. Америкада бўладиган мода нимаси бўлмайдиган бўлибдию. Менимча, бу уларнинг илк ғалабасида¸ бошланиши.

Озодлик: Бу ерда улар ўтказган намойишнинг таъсири бўлганми?

– Албатта. Ҳаракат фаолларидан бири айтдику бориб, кутиб ўтириб, уларнинг талабини киритиб юборгандан кейин жавоби чиқди, дедику. Биринчи ўринда¸ оддий сўз билан айтганда¸ демократиянинг ғалабаси. Америкадаги демократия сўзининг ҳақлигининг бир исботида бу. Энди ҳамманинг фикри ҳар хил. Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг амалий ҳаракати энди кўринаяптида.

Озодлик: Ундан олдин мана ҲРУ ҳаракат қилди, Ню Йорк пост газетасида мақолалар босилди. Шуларнинг ҳам таъсири бўлмаганми?

– Бўлган. Бу ерда халқ ҳаракатининг нимаси кўпроқ бўлди менимча. ҲРУ, Ню Йорк постлар илгари ҳам бўлганку. Менинг фикримча, Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларининг улуши бор деган нимада гапирдимда, дейди фарғоналик Шуҳрат Ҳамидов.