Истанбулда йиғилган 300 ўзбек Андижон фожиаси қурбонларини хотирлади

Истанбулда йиғилган 300 ўзбек Андижон фожиаси қурбонларини хотирлади
166 views
11 May 2014 - 19:37

11 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Боғларбоши” Когресс залида Андижонда рўй берган қонли воқеаларнинг 9 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Йиғилишда қатнашган 300 атрофида ўзбек ва марказий осиёлик иштирокчилар тоталитар режим табиати ҳамда йиллар давомида бетаъсир қолаётган Ўзбекистон режимини фожеа учун жавобгарликка тортиш йўллари ҳақида фикр алмашдилар. 
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркиядаги фаоллари ва бу давлатдаги “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти фаоллари бошчилигида Истанбулда Андижон фожеасининг 9 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.Истанбул шаҳридаги “Боғларбоши” Когресс залида ўтган бу тадбирда иштирок этган асли наманганлик муҳожир ва мухолифат фаоли Нурбек залда йиғилган ўзбеклар сони 300 дан ортиқ эканини айтди.

Унинг айтишича, залга йиғилганлар орадан 9 йил ўтган бўлса-да, 2005 йилнинг 13 майида Андижондаги Бобур майдонида содир бўлган қатлиом зарра қадар унутилмагани, аксинча, йиллар ўтгани сайин бу ерда қурбон берилган тинч аҳоли учун жавоб берилажагини такрорлаганлар.

– Ҳеч ким унутмаган. Аксинча, бунга албатта жавоб берлиши керак, эртами ё кеч золим ҳукумат бунга жавоб бериши керак, деб гапирди ҳамма. Тадбирда бунча ўзбек бўлади, деб кутмаган эдим. 300 га яқин ўзбек келди, зал тўлди. Келганлар бирлашишга келишди. Энди улар миллатига қараб эмас, динига қараб бирлашишга ва шу золим режимни жавобгарликка тортишга келишишди, – дейди Истанбул анжумани қатнашчиси.
Қуйида у билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:
Ёш фаол Нурбек билан суҳбат

Юклаб олиш
Аммо, анжуманнинг асосий ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарқатган баёнотда ҳаракат раиси Муҳаммад Солиҳ Андижон фожиасидан буён ўтган 9 йиллик қисқа муддат ичида фожианинг  унутилаёзганидан таажжубда экани таъкидланди.

“Афсуски, биз халқ ўлароқ жуда унутувчан ва жуда лоқайд бўлиб бораяпмиз, шекилли. Чунки Андижон фожиасидан бор-йўғи 9 йил кечди, жуда кўплар бу ҳақда эсламайди ҳам, ҳатто “Сизлар нимани хотирлаяпсизлар”, дея киноя ҳам қилишади баъзилари. Бу лоқайдлик мени ҳайратга солади ва наҳотки, биз шу қадар орсизлашдик, дея даҳшатга тушаман. Бизнинг ўз фожиаларимизга лоқайдлигимизни кўрган золимлар бундай қатлиомларни осонликча такрорлашлари учун замин яратади бу. Қани бизнинг миллатпарвар зиёлиларимиз? “Гўзал Туркистон санга на бўлди?” деб куйлайдиган шоирларимиз қаерга ғойиб бўлди? Бугун Андижонда ҳалок бўлган қаҳрамонларимиз ҳаққига Оллоҳдан раҳматлар тилайман ва Оллоҳ бизнинг ор ва номус туйғумизни тирилтирсин, деб дуо қиламан”, дейди Муҳаммад Солиҳ.

2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеаларда, расмий маълумотларга кўра, 180 киши ҳалок бўлган.

Мустақил манбалар эса фожеа қурбонлари сони бундан бир неча ўн баробар кўп бўлганини таъкидлайди.

Бобур майдонидаги қонли фожеадан кейин халқаро жамоатчилик ўзбек расмийларидан Андижон воқеалари бўйича мустақил текширув ўтказишни талаб қилган, бироқ бу талаб расмий Тошкент томонидан рад этилган.

http://www.ozodlik.org/content/article/25380903.html

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi