Ўқитувчи бўлганимга минг пушаймонман

Ўқитувчи бўлганимга минг пушаймонман
273 views
12 May 2014 - 10:32

pushaymon muallimМен ўқитувчиман. Эндигина бир йил ишладим. Шу бир йил ичида тўрт йил ўқиганимга, ўқитувчи бўлганимга минг пушаймон қилдим.

Мактабда ўқиб юрганимда ўқитувчиларга ҳавас қилардим; зиёли, маданиятли, доим ўзига қараб, чиройли кийиниб юради. Шу хаёллар мени педагогика университетига етаклади.

Аллоҳга беҳисоб шукур – орзуларим ушалди. Бугун мен ўқитувчиман. Аммо орзуимдагидек эмас.

Сентябрдан бошланди. Ҳамма пахтага! Бу янгилик эмасди. Кўпга келган тўй. Бир ой пахта терсак, ўлиб қолмаймиз. Аммо кутилмаганда янги буйруқ келди: Ҳамма пахтага, аммо ҳеч ким пахтага бормайди, дарсини ўтсин… Асл мазмун-моҳият шундаки, ҳеч ким пахтага кетмай, дарсини ўтади, пахта планини ҳам бажаради. Яъни пулини беради.

Мен Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида ишлайман. Хотиним ҳам ўқитувчи. Мен 600 минг, хотиним 300 минг ойлик олади (ўша пайт ҳали олганимиз йўқ). Ҳар бир киши учун 600 мингдан бериш керак. Энди ўйлаб кўринг, мен қандай қилиб хотиним ва ўзим учун 1 млн. 200 минг бера оламан. Бизда пул йўқ, пахтага кетамиз, деган эътирозларимиз қабул бўлмади. “Буйруқ шунақа, дарсингни ким ўтади? Пахтага кетиш мумкинмас, пулни беришинг керак”, дейишди.

Хайриятки, бир йўли бор экан, юқоридаги пулларни маошдан узиш мумкин экан. Октябр ойи эди адашмасам. Барча режалар бажарилиб, президентнинг табриги эълон қилинди. Ҳар ҳолда, енгил нафас олдик. Буни қарангки, орадан бир кун ўтиб, янги хабар келди: халқ таълими вазири ташаббус билан чиқибди. Халқ таълими ходимлари кўнгилли равишда яна ўн кун пахта териб бераркан… Буни қандай тушуниш керак – ҳайронман…

Барчаси ўтди-кетди. Терилмаган пахталар учун ўқитувчилардан миллиардлаб пуллар йиғилди. Булар энди тарих бўла қолсин, юздан ортиқ газетага мажбурий обуна ҳам тарих бўла қолсин. Аммо бугунги кунга ҳам чидаб бўлмаяпти.

Шу ўринда бир савол қийнайди. Ҳеч тушунолмадим, ўзимизнинг мактаб ҳисобидан оладиган бўлсак, 50 ўқитувчи ва техник ходимдан пул йиғилди. Айтишларича, ўша пулларга пахта сотиб олиб, мактаб режасини бажаришибди. Хўш, биз ўша пулни бермаганимизда ўша пахталар давлатга топширилмай қолармиди? Ахир барибир давлат ҳисобига кетади-ку ҳамма пахта. Унда биз нима учун пул бердик?

Пахтадан қутилгач, энди эркин нафас оламиз, маош чўнтакка, деб хурсанд юрувдим. Буни қарангки, бизни янги сюрприз кутаётган экан. Мактабга мажбурий обуна бўлишимиз керак бўлган газеталар рўйхати келди. 100 ортиқ газета номи бор. Ҳар бир газетага 2 тадан 10 тагача обуна бўлиш керак. Яна йиғди-йиғди бошланиб кетди. Шу билан ўқув йилининг ярмини емаган сомсаларимиз учун пул тўлаб ўтказдик.

Инсон табиатида “хижолат бўлиш” деган бир жиҳат бор. Бунинг маъносини тушунтиришга ҳожат йўқ, менимча. Агар юмшоқ креслода ўтириб, бизнинг ҳаётимизни хоҳлаганча бошқарадиган кишиларда шу туйғу бўлганда, янги йилдан кейин бироз танамизга шамол югуриши керак эди. Чунки салгина виждони бор одам ўйлайди: “Ўқитувчини пахта деб қон қилдик, обуна деб жонига тегдик, энди уйига ҳам пул олиб борсин” деб.

Қарангки, уларда на виждон бор, на инсоф. Билъакс, бизни “зериктирмаслик учун” янги топшириқ юборишди: ҳамма ҳашарга! Қайсидир мактабда янги бино қуриляпти – 10 кунга 2 киши ҳашарга, қайсидир маҳаллада “намунали уйлар” қурилиши бошланди – бир ҳафтага 4 киши ҳашарга, қанақадир объектнинг очилиш маросимига вазир келади, бутун маҳалла ёғ тушса ялагудек бўлиши керак – 4 киши ҳашарга, магистрал йўлнинг 20 км қисми бизнинг мактабга тушган, тозалаш керак ва ҳаказо… Бу ҳашарларнинг охири кўринмайди

Ҳашарларнинг яхши тарафи – ёш ўқитувчилар ўзи боради. Ёши катта ва аёл ўқитувчилар ўзининг ўрнига мардикор ёллайди. “Шунга ҳам шукур, пул ёнимга қолади-ку” деб, ҳашар деса, югуриб кетавердим. Бош омон бўлса, ҳар балони кўраркан. Маҳаллаларга олиб бориб, кўчаларни тозалатишади, маҳалланинг одамлари эса тиржайиб бизни томоша қилишади… РайОНО вакилининг “тез-тез ишла”, деб сўкишлари аҳамиятсиз бир мавзу бўлақолсин…

Бу ерда бутун ўқув йили давомида жонимизга теккан яна бир муаммони айтмадим. Йиғди-йиғдиларнинг яна бир тури – жарималар. Ҳали СЭСдан келади, ҳали пожарнийдан келади, ҳали экологиядан келади – ҳаммаси жарима қилиб кетади. Кейин ким тўлайди – албатта ўқитувчи тўлайди.

Яқинда Зангиота туманида яшайдиган танишим билан гаплашиб қолдим. Айтишича, Зангиота зиёратгоҳи атрофидаги 60 дан ортиқ уй бузилаётган экан. Поезд бекатидан зиёратгоҳ кўриниб туриши учун ўртадаги уйларни бузиб, йўл қилишаркан. Бунга ўқитувчининг нима алоқаси бор дерсиз? Ўша уйларни бузишни ўқитувчилар зиммасига юклашибди.

Ҳар бир мактаб учун уйлар бириктирилибди. Нарсаларга эҳтиёт бўлиб, синдирмасдан бузишни тайинлашибди. “Пешонада шу ҳам бор экан, бировнинг уйини биров бузаркан, биз ишларканмиз-да” деб, ишни бошлашган маҳал уй эгаси келиб, қарғашга тушибди. Шундан кейин кимнинг қўли ишга боради?

Бу воқеадан кейин ўқитувчиларнинг сустлашганини кўрган юмшоқ кресло эгалари янги фикр ўйлаб топишибди: мактаблар ўзига бириктирилган уйга 6-7 тадан мардикор олиб келиб ишлатсин! Бир ҳафтадан ошди, ҳар кун ўқитувчилардан пул йиғиб, мардикор олиб боришаркан. Айтишига қараганда, ҳали бир ойлик иш бор…

Қанча ўйламай, бу ишдан ҳеч қандай мантиқ тополмадим. Пахтани “умумхалқ иши”, “кўпга келган тўй” деб озимизни овутдик, обунани “ўзимизга фойда, ўқисак ўрганамиз” (гарчи ҳеч бирида жўяли, ўқийдиган мақола бўлмаса-да) деб ўзимизни овутдик. Адоғи йўқ ҳашарларда “савоб” деб ўзимизни овутдик. Хўш, бугун бировларнинг уйини бузиш учун пул тўлаётган ўқитувчи қандай овутсин ўзини? Бу очиқчасига зулм-ку! Ўқитувчининг устидан кулиш-ку ахир…

Энди “таътилга кетишдан олдин маошни тўлиқ қилиб олиб кетасизлар”, деб далда берманг, аллақачон янги топшириқ келган: пахта эгатларини юмшатиш учун чопиқга 50 минг сўмдан…

Ўқитувчининг мардикордан фарқи қолмади. Тепадагилар учун биз ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқ, ҳар доим ҳамма ишга тайёр қулмиз, холос. Бу сўзларим кимларгидир оғир ботса, узр. Аммо бу бугунги кунда аччиқ ҳақиқат. Яна ўйламанг, ҳали ёш, чидолмабди деб. Мен ишлаётган жамоанинг бирортаси ўз касбидан розилигини кўрмадим ҳали.

Булар фақат мактаб ташқарисидаги муаммолар. Ички муаммоларни ёзсак, бир китоб бўлади.

Пушаймон муаллим

Манба: ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi