Андижондаги “қўрғошин ëмғири”дан бери тўққиз йил ўтди

Андижондаги “қўрғошин ëмғири”дан бери тўққиз йил ўтди
25 views
13 May 2014 - 9:47

A

Андижон қирғинидан бери ер курраси қуëшнинг атрофида тўққиз марта айланди.
Тарих учун қисқа аммо бу қирғин гувоҳлари учун узундан узоқ бир муддат. Ўша куни она рахмига тушган болалар бугун 9 ëшга кирди.

Ўша пайтда туғилган тойлар от бўлди. Бундан 9 йил олдин экилган шафтоли ниҳоллари мевага кирди.
2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказида содир бўлган қонли воқеаларга тўққиз йил тўлаëтир. Ўтган тўққиз йиллик фурсат ичида бу фожиага оид янги-янги тафсилотлар очиқланаëтган бўлса-да¸” Андижонда нима бўлди?” деган асосий саволга ҳануз жавоб йўқ.

13 май куни Андижон қамоқхонаси дарвозасини биз очмаганмиз

Бундан 9 йил олдин 13 май куни қамоқдан исëнчилар тарафидан озод қилинган 23 тадбиркордан бири Шамсиддин Атаматов 2010 йилнинг 4 май куни Европа парламентда ўтказилган давра суҳбати пайтида “Дарвозани биз очмаганмиз ва Андижон воқеалари ҳукумат провoкацияси” дея баëнот берди.

Шамсиддин Атаматов: Биз 2005 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Андижон турмасида ўтирган вақтимизда ташқаридан ҳар хил шовқин овозларини эшитганмиз. Шундан кейин орадан қисқа муддат ўтиб¸ шу шовқин турмадаги учинчи этажга ҳам кўтарилган. Шунда биз ташқаридан ҳам ҳаракат бўлган¸ ичкаридан ҳам баъзи бир хоналарни ичкарида ўтирганлар очиб чиқишди¸ эшикларни ташқарилардан очиб чиқиб шунақа бўлиб биз кўчага чиққанмиз. Чиққан пайтимизда Андижон турмасининг дарвозаси очилган ва постда қўриқчилик қилиб турадиган милицияларни қўли орқага қилиб боғланган ва ерга ëтган ҳолатида кўрганмиз.

Озодлик: Сизда бир шубҳа йўқми? Қандай очилди бу дарвоза? Биродарлар¸ тадбиркорларнинг орасида дарвозаларни очадиган даражада¸ ҳарбий истеҳкомларни очадиган даражада куч бўлмагандир.

Шамсиддин Атаматов: Бизнинг судимизга келаëтган¸ бизнинг орқамиздан озод қилинишимизни талаб қилаëтган аҳоли кўпайиб борган. Табиий¸ бу расмийларга ëқмаган. Лекин бизни тарқатиб юборишга ҳам улар бир жиддийроқ сабаб кўрсата олмаган. Чунки ташқарида бўлаëтган пикетлар шунчалик тартибли равишда қилинган¸ йўлга қўйилган эди. Бундан бирорта жиддий хато топиб¸ буни тарқатиб юборишга ҳукумат органларининг сабаблари бўлмаган. Шундан кейин мен ўйлайман¸ ўйламаймиз бу аниқ нарса¸ бизга нисбатан бу провокация бўлган. Давлат томонидан уюштирилган.

Озодлик: Яъни давлатнинг одамлари дарвозани очиб беришган ва қурол ташлашган.

Шамсиддин Атаматов: Шу нарса бўлган. Уюштирилган нарса бўлган. Биз буни ҳозир исботловчи ҳамкорларимиз билан ва гувоҳлар билан жонли равишда битта филм қилаяпмиз. Яқинда бу филмни тақдим қиламиз. Ҳозир “бу давлат томонидан олиб борилган провокация” деб айтиб ўтдик.

Озодлик: Сизни озод қилган одамлар ичида биродарлар бормиди? Яъни танишларингиз¸ қариндош-уруғлар бормиди?

Шамсиддин Атаматов: Йўқ¸ унақа одамлар йўқ эди.

Озодлик: Сизнинг озод қилинишингиз қандай бўлди? Эшикни очиб “озодсан” дейишдими?

Шамсиддин Атаматов: Бу одамларни кўрганимизда биз танимаганмиз. Шахсан мен танимаганман. Ундан кейин у фақат 5-10 та одам бўлмаган. Коридорда ҳамма¸ қамоқхонадагиларга озодлик бўлсачи¸ тўполон бўлиб кетади. Унақа жойда ким ташқаридан кирдию¸ ким ичкаридан чиқаяпти¸ бунисига ҳеч ким эътибор бермайди. Шуни ҳам тушунинглар. Бу нарса билан мен саволлардан қочмоқчи эмасман. Яна қанақа саволлар бўлса¸ албатта¸ жавоб бераман. Лекин ўша пайтдаги бизнинг ҳолатимизни озгина бўлса ҳам тасаввур қилишни тушунинглар.

Озодлик: Қамоқдан чиқиб тўғри майдонга бордингизми?

– Тўғри майдонга бордим¸ дейди Шамсиддин Атаматов.

Андижонда отилганлар рўйхатига яна 87 киши қўшилди

Андижон воқеаларидан 9 йил ўтиб Бобур майдонидаги отишма чоғида ўлганларнинг аниқ сони ноаниқ қолмоқда. Ҳозир муҳожиратда яшаëтган воқеа гувоҳи Бахтиëр Мухторов ҳукумат ўқига учган 87 кишининг аниқ исм-шарифини Европарламентга тақдим қилди.

Бахтиëр Мухторов: Шу кунгача Ўзбекистон ҳукумати 187 та одам ҳалок бўлган¸ деб келган. Унга қарши бирор бир ташкилот¸ бирор-бир факт билан чиқмаган. Кўпи 1000 та деган¸ кўпи 500 та – ҳамма ҳар хил вариантни келтирган¸ лекин ҳеч ким аниқ бир фактга асосланиб бир нима келтирмаган. “Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти шу мониторингни ўтказиб¸ анкеталар тузиб шу анкеталарни қирғиндан омон қолган муҳожирликда яшаëтган дўстларимизга тарқатдик. Шулардан 226 та анкета олдик. Шуларнинг ичида 87 та …

Озодлик: Тушунишимча¸ бу рўйхатларда йўқ бўлган янги марҳумлар рўйхати.

– 87 та дегани бу респондентга таниш бўлган қурбон бўлганларнинг исм фамилияси. Иккинчи иловада респондентга нотаниш бўлган қурбон бўлганларнинг рўйхати. Булар 244 та. Учинчиси оммавий қирғинлар қаерда бўлган? Учинчи иловада оммавий қирғинлар қаерда содир бўлганлиги ҳақида. Тўртинчиси бедарак йўқолганлар. Бедарак йўқолганлардан ҳозир 11 та шахс аниқланди¸ дейди Бахтиëр Мухторов.

Бахтиëр Мухторов бу рўйхатни Озодликка ҳам тақдим қилди.
1 Усмонов Дилшод
2 Тешабоева Одинахон
3 Арапов Ҳусниддин
4 Хўжаев Баҳром
5 Султонов Алишер
6 Турғунова Рўзихон
7 Якубов Рустамжон
8 Абдулахатов Тўрахон
9 Абдураҳмон
10 Каримов Шомурод
11 Нодиров Акрамжон
12 Нишонов Адҳамжон
13 Мамадиев Муҳаммадазиз
14 Қўшоқов Абдулвоҳид
15 Акрамов Абдураҳим
16 Мамарасулов Абдулбоқи
17 Мамажонов Музаффар
18 Солиев Абдулбоқи
19 Солиев Оятуллоҳ
20 Мамажонов Мурод
21 Нодиров Раҳматуллоҳ
22 Мамаризаев Акмал
23 Тиллабоев Абдуқаҳҳор
24 Умаров Бобиржон
25 Рустамов Комилжон
26 Ибрагимов Низомиддин
27 Мирзабоев Умид
28 Ҳамиджонов Ўткир
29 Мўминжонов Исмоил
30 Қодиров Исҳоқ
31 Алибоев Сайфулло
32 Алибоев Абдуносир
33 Алибоев Алишер
34 Қобулов Илҳомжон
35 Ураимов Абдуваққос
36 Комил
37 Қўшоқов Абдулвоҳид
38 Саматов Олимбек
39 Юлдошев Паттоххон
40 Абдувоҳид
41 Аҳмедов Расулжон
42 Улуғбек
43 Жабборов Тўлқинхон
44 Ёдгор Мамажонов
45 Қўзиев Абдураҳмон
46 Шокиров Шарифжон
47 Маллаев Асқарали
48 Санжар Рўзибоевич
49 Қодиров Абдулҳофиз
50 Зоҳидова Ҳидоятхон
51 Абдумажид
52 Мўйдинов Дилшод
53 Муҳиддинов Умиджон
54 Сайдуллаев Саидмурод
55 Сайдуллаев Дилшод
56 Ҳабибуллоҳ
57 Қамбаров Баҳодир
58 Ҳожиматов Абдувоҳид
59 Исмоилов Муҳаммаджон
60 Ҳасанбой
61 Шамшодбек
62 Бахтиёржон
63 Эргашев Ботиржон
64 Рустам
65 Раҳмонов Носиржон
66 Асадуллаев Зокиржон
67 Раҳмонов Ботиржон
68 Ҳаётбек
69 Низомжон Тимиров
70 Саримсоқов Акмал
71 Дилшод
72 Қаюмов Абдумажид
73 Мадраҳимов Абдураҳмон
74 Абдуллаев Абдуносир
75 Умаров Алишер
76 Каримов Позил
77 Қўчқоров Улуғбек
78 Қозоқов Нозимжон
79 Каримов Дилшод
80 Турдиев Азамжон
81 Қобилов Илҳомжон
82 Фозилжон
83 Акбаров Ғайрат
84 Солиев Аҳрор
85 Аҳмедов Шукур
86 Исоқов Шукрулло
87 Режабов Обиджон

Бедарак йўқолганлар
1 Аҳмадқулов Азамжон
2 Тўрабеков Замирбек
3 Эгамов Абдувосит
4 Алимов Эркин
5 Исмоилов Муҳаммаджон
6 Ҳасанжон
7 Аҳмаджонов Ҳасан
8 Дилмурод
9 Ҳамзаев Ҳасан
10 Мадумаров Машраббой
11 Баҳром

Андижон касалхонасида ярадорлар ўлдирилган

Андижон воқеалари пайтида Андижон вилоят касалхонасида ишлаган врачнинг хотиралари акс этган видеолавҳа намойиш қилинди. Видеолавҳа давомида врач қийноқлар оқибатида чала ўлик ҳолда касалхонага келтирилган жасадлар тафсилотини очиқлади. Видеолавҳа қаҳрамони ўз исми шарифи ва тасвири очиқланмаслигини истаган андижонлик врач 2005 йил 13 майдан кейин мажбуран Андижон ўликхонасида ишлатилгани ва МХХ терговчилари қийноғидан ўлган жасадларни кўрганини иддао қилди. Бундан олдин Ҳюман Райт Уотч вакиласи Алисон Гил Бобур майдонидаги ярадорлар ҳукумат аскарлари томонидан бирма-бир ўлдириб чиққанлигини айтган эди.

Моника Уитлокнинг “Андижон”и

Андижон воқеаларидан бир кун олдин 2005 йилнинг 12 май кунги тинч намойишни суратга олган британиялик журналист Моника Уитлок кейинчалик Ўзбекистон ҳукумати учун исталмаган шахсга айланди. 4 май куни Брюсселдаги йиғинда Моника Уитлок кейинги 5 йил мушоҳадалари маҳсули бўлган “Андижон ҳикоялари” филмини намойиш қилди.
Филм олис Швециянинг қорли ëбонидан бошпана топган андижонлик отахоннинг суҳбати билан бошланади. Суҳбат мавзуси ана шундан кейин мозийга кўчади. 23 тадбиркор озодлигини талаб қилиб кўчада тинч намойиш ўтказганларнинг тасвири 13 май куни ҳукумат ўқидан илма-тешик бўлган жасадлар тасвири билан алмашади. Навбатдаги кадрда Моника Уитлок Андижондаги оммавий қабрга майит қўйилаëтган жараëн фонида туриб воқеаларни дунë жамоатчилигига етказмоқда. Бир соатлик филм Европа иттифоқи мулозимларига ҳам намойиш қилинди. Филм охирида Швеция қоронғулигига чўмган денгизнинг олислардаги зўрға йилтираб турган маëғи танбурнинг ғамли садолари фонида акс этади. Андижонликлар Каримов яратган зулм дунëсида бир ярқ этган маëқдай хотирамда қолди¸ деди филм муаллифи Моника Уитлок кино тақдимоти сўнггида.

Бу гаплар дунë қулоғига етмаяпти дейди Андижон воқеаларини Андижонда туриб ëритган швециялик журналист Элин Йонссон

Элин Йонссон Андижон ҳақида
– Бу ерда эълон қилинган янги фактлар муҳим¸ аммо бу гаплар биз ўтирган хона ташқарисидан чиқиб дунëга тарқалиши ва сиëсий ирода соҳиби бўлган арбоблар қулоғига етмоғи лозим. Биз бу ерда айтилган гапларни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш услублари ҳақида ўйлашимиз лозим. Афсус бугунги мажлисда Европа иттифоқининг баланд мартабали мулозимлари иштирок қилмаяпти. Мажлисда Норвегия миграция идораси вакилининг қатнашаëтгани маъқул¸ аммо нега Швеция Ташқи ишлар вазирлигидан¸ миграция идорасидан вакиллар қатнашмаяпти? Биз ўз-ўзимизга эмас¸ балки бутун дунëга Андижон воқеалари борасидаги янги тафсилотларни етказмоғимиз керак эди¸ дейди Элин Йонсон.

13 май ëмғири

Бундан тўққиз йил муқаддам 13 май кунги Андижондаги отишмадан сўнг бирдан ҳавони булут босиб шариллатиб ëмғир қуйиб берди. “Қўрғошин ëмғиридан кейинги оби раҳмат” дейишди буни одамлар. Аммо бу ëмғир Бобур майдонидаги қонларни юва олмади. 4 май куни Брюсселда намойиш қилинган филмда ëнғинни ўчириш машиналарнинг узун хартумларини ушлаб олган зобитларнинг Бобур майдонидаги қон доғларини юваëтгани тасвирлари кўрсатилди. Халқаро ҳисоботлар ва оммавий ахборот воситалари хабарларида акс этган Андижон қирғини аста секин санъат асарларида ҳам ўз аксини топмоқда. Берлинда яшаëтган ўзбек бастакори “13 май ëмғири” деган мусиқий композиция яратди. Виоланчелнинг қулоқни тешувчи овози ғижжакнинг дардли куйларига омухта қилинган бу композиция сўнгида шариллаб ëғаëтган ëмғир саси бор.

Ëз ëмғири ëнингдан ўтади¸ қиш ëмғири эса жонингдан ўтади¸ дейишади. Андижондаги “қўрғошин ëмғири”дан шунча йил ўтиб қандай ташбеҳ қўллаш мумкин¸ дейди бастакор.

Шуҳрат Бобожон
facebook.com саҳифасидан олинди (қисқартириб босилди)