Венгрияда халқ исёнини бостирган собиқ давлат арбоби судланди

Венгрияда халқ исёнини бостирган собиқ давлат арбоби судланди
22 views
14 May 2014 - 9:07

Собиқ Коммунистик партия арбоби Бела Бишку суд залида

Венгрияда 13 май куни Будапештда 1956 йилда содир бўлган аксилсовет намойишини бостирган собиқ Коммунистик партия арбоби Бела Бишку ҳарбий жиноятларда айбдор деб топилиб,  беш ярим йилга озордликдан маҳрум қилинди.
92 ёшли  Бишку Будапешт ва Салготаржан шаҳарларида 1956 йилда намойишга чиққан аҳолини ўққа тутганликда айбланган эди.
1957-1961 йилларда Венгрия ички ишлар вазири бўлган Бишкуга нисбатан сўнгги суд жараёни  етти соат давом этган.
Венгрияда 1956 йилда  коммунистларга қарши халқ исёни Совет Иттифоқи армияси ёрдамида бостирилган эди.
www.ozodlik.org