Пайғамбарлар тарихи (19). Дониёл алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (19). Дониёл алайҳиссалом
150 views
16 May 2014 - 9:26

pt1-191x300Дониёл алайҳиссаломнинг келиб чиқиши

Дониёл бин Хизқил ул aсгар (1), пайғамбар ўғилларидан (2) Сулаймон бин Довуд алайҳиссалом уруғидандир (3).
Ҳазрати Али Дониёл алайҳиссалом ҳақида: “У расул бўлмаган, бир набий эди”, деган (4)

Дониёл алаҳиссаломнинг асир этилиб, Бобилга олиб кетилиши

Бобил ҳукмдори Буҳтуннассор Байтулмақдисни йиқиб, Исроил ўғилларининг болаларини қўмондонлари орасида тақсимлаган эди (5), бу болалар ичида Дониёл алайҳиссалом ҳам бор эди (6).

Дониёл алайҳиссаломнинг дўстлари билан зиндонга ташланиши

Бобил xалқи Баҳтуннассорга арз қилиб:
– Исроил ўғилларидан асир этилган болаларни бизга беришингни истагандик, сен уларни бизга бергандинг. Аммо улар бу eрга келгандан хотинларимиз бизни танимай қўйди ва улар билан қизиқа бошладилар, юзларини уларга бурдилар. Бу болаларни бизнинг орамиздан чиқар ёки уларни ўлдир, – дейишди.
Буҳтуннассор:
– Ким қўлидаги (асир)ни ўлдирмоқ истаса, ўлдирсин, – деди.
Аллоҳга ёлворганларидан кейин Дониёл алайҳиссалом билан Хонаня, Азаря ва Мушаел (7), ўлдирилмасдан, Бобил зиндонига ташландилар.
Ўша пайтда Буҳтуннассор бир туш кўрган эди (8). Фақат тушида уни ҳайратга солган нарсани унутганди (9).
Буҳтуннассор кўрган тушдан қўрққан эди.
Сеҳрбозлар, қоҳинлар бу тушни йўримлай (таъбирлай) олишмаганди.
Дониёл алаҳиссалом зиндонди экан, бу воқеани эшитди.
Зиндончи Дониёл алаҳиссаломдаги гўзалликни, тўғриликни кўриб, унга ҳурмати ошганди.
Дониёл алайҳиссалом унга:
– Сен бир яхшилик қил, соҳибингиз билан орамизда орачи бўл, мен унинг кўрган тушини йўримлаб берай, – деди.
Зиндончи бу гапни Буҳтуннассорга eтказди.
Буҳтуннассор пайғамбар ўғилларидан (11) Дониёл алайҳиссалом ва унинг уч дўстини ҳузурига чақирди (12).
Буҳтуннассорнинг олдида сажда этмаган одам у eрда тура олмасди.
Аммо Дониёл алайҳиссалом унга сажда этмади.
– Сени менга сажда этмоқдан манъ этган надир?, – деб сўради Буҳтуннассор.
– Менинг бир Роббим бор-ки, менга илм ва ҳикмат берди, ўзидан бошқага сажда этмаслигимни ҳам у амр этди. Ундан бошқасига сажда этсам, унинг менга берган илмини мендан тортиб олишидан ва мени ҳалок этишидан қўрқаман, – деди Дониёл алайҳиссалом.
Буҳтуннассор Дониёл алайҳиссаломнинг берган жавобидан ҳайрат этди ва:
– Майли, сажда қилма. Сен аҳдингга вафо қилиб, яхши қилдинг, сенга берган илмни шарафини юксалтир. Энди шу мен кўрган тушнинг илми ва йўрими борми?, – деб сўради у.
– Бор, – деди Дониёл алайҳиссалом (13).
– Кўрганим тушни унутдим, мени бу тушда ҳайратлантирган нарса нима бўлгани ҳақида менга xабар беринглар, – деди Буҳтуннассор.
Дониёл алайҳиссалом дўстлари бир овоздан:
– Сен у тушни бизга айтиб бер, биз ҳам унинг йўримини айтайлик, – дейишди.
– Мен тушни унутдим(14). Агар сиз бу тушни йўримини айтмасангиз, сизларнинг умуртқа суягингизни суғириб оламан!, – деди Буҳтуннассор Дониёл алайҳиссалом уч дўсти билан Буҳтуннассор ҳузуридан чиқдилар.
Аллоҳга дуо этди, тазарру ва ниёз қилдилар (15).
Ўзларига ёрдам этишини (16), ҳукмдор сўраган нарсанинг ўргатилишини тиладилар.
Аллоҳу Таоло у нарсани ўргатди. Улар дарҳол Буҳтуннассорнинг ҳузурига чиқдилар.
Унга:
– Сен бир ҳайкал кўрибсан, – дейишди улар.
– Тўғри айтдингизлар, – деди Буҳтуннассор.
– Бу ҳайкалнинг икки оёғи чиннидан, икки тиззаси ва болдирлари мисдан, қорни кумушдан, кўкраги олтиндан, боши ва бўйни темирдан эди, – дейишди улар (17)
– Тўғри айтдингизлар, – деди Буҳтуннассор (18)
Дониёл ва дўстлари йўримни давом этдирди:
– Сен бу ҳайкални ҳайратли томошо қилиб турганингда, Аллоҳу Таоло унинг устига бир қояни қулатди ва ҳайкални парчалади. Xудди мана шу воқеа тушингни унуттирди, – дейишди улар.
– Тўғри сўйладингизлар, – деди Буҳтуннассор.
Дониёл ва дўстлари:
– Бу тушнинг йўрими шундай: Сенга қиролларнинг қудрат ва тасарруф ҳолатлари кўрсатилди. Илк қудрат ва тасарруф чинни бўлиб, бу энг заиф ва юмшоқ эди. Унинг устидаги мис биринчидан устунроқ ва гўзалроқ эди. Иккинчи қудрат ва тасарруф (тимсоли) кумуш мисдан устун ва гўзал эди. Кумушдан устуни олтин эди.Унинг устидаги темир бу сенинг қудрат ва тасарруфинг эди. Аввалгиларнинг ҳаммасидан устун ва қаттиқ эди (19).
Сенинг қўрққанинг қоя эса Аллоҳнинг ҳайкални парчалаган қояси бу охиризамонда Аллоҳу Таолонинг (самодан индиражаги бир китоб билан) юборажак бир пайғамбардир-ки, у ҳаммасини парчалаяжак, амр уники бўлажак, унга бориб таянажак, – дейишди (21).

Дониёл алайҳиссаломнинг эътибор қозониши

Дониёл алайҳиссалом Буҳтуннассорнинг тушини (22) айтиб бериб (23), уни йўримлаганда (24) Буҳтуннассор унга ва унинг дўстларига кўп икром қилди.
У Дониёл алайҳиссаломни тез-тез қабул этар (25) қилмоқчи бўлган ишларини у билан (26) ва унинг дўстлари билан (27) маслаҳатлашарди (28).
Буҳтуннассор Дониёл алайҳиссаломни устун мақомларга кўтарди (29).
Дониёл алайҳиисалом унинг ёнида инсонларнинг энг шарафлиси ва суюклиси бўлганди (30).

ИЗОҲЛАР:

1) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 38-40- бетлар; Ибн-и Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 110-117- бетлар.
2) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет., 2- жилд, 15- бет.
3) Ибн-и Ҳабиб. “Китаб-ул мухаббар”, 390- бет.
4) Салабий. “Ароис”, 344- бет.
5) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет.
6) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 22-23- бетлар; Диноварий. “Ал Ахбор”, 23- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет; Салабий. “Ароис”, 335- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 265- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 136- бет.
7) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 290- бет.
8) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет; Салабий. “Ароис”, 338- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266- бет.
9) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266- бет.
10) Салабий. “Ароис”, 338- бет.
11) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет.
12) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266- бет.
13) Салабий. “Ароис”, 338- бет.
14) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет.
15) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289-290- бетлар; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266- бет.
16) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 289- бет.
17) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 290- бет; Ибн-и Асир, 1- жилд, 266- бет.
18) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 290- бет.
19) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 290- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266- бет.
20) Салабий. “Ароис”, 339- бет.
21) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 290- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266- бет.
22) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 22- бет; Салабий. “Ароис”, 339- бет.
23) Салабий. “Ароис”, 339- бет.
24) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 22- бет; Салабий. “Ароис”, 339- бет.
25) Салабий. “Ароис”, 339- бет.
26) Салабий. “Ароис”, 339- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266-267- бетлар.
27) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266-267- бетлар.
28) Салабий. “Ароис”, 339- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 266- бет.
29) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 23- бет.
30) Салабий. “Ароис”, 339- бет.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi