Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги йўлларда автомобиллар эмас ва ҳаттоки джиплар эмас, балки фақат “ҳарерюрар”лар (вездеходлар) юра олади. Ишонмасангиз, машинангизга ёки таксига ўтиринг-да туманнинг Ярмарка бекатидан то Дўстлик-2 бекатигача ёки Ярмарка бекатидан Сирғали-4 мавзесидан ўтган темир йўлгача юриб кўринг. Агар юриш давомида машинангиз ва ўзингиз шалтақ-шултақ бўлиб қалтираб, тепага учмасангиз, сизлардан узр сўрайман.
Бу туманда ё ҳоким ўлган, ёки тириг-у фақат йўллар билан иши йўқ. Ёки иши бор-у, шу йўлларнинг таъмири учун марказдан маблағ сўрай олмайди. Бошқа сабаб бўлиши мумкинми?
Собиқ Иттифоқ пайтида йўл солиғи йилига арзимаган пул бўларди. Ҳозирги шу солиқ ёқилғи қуяётганда олиб қолинади: тўлаган суммангизнинг 20 фоизи автоматик тарзда Ўзбекистон молия вазирлиги қошидаги Автойўл жамғармасига бориб тушади. Бу жамғармага тушган пуллар йўллар учун ишлатилганда йўлларимиз мармардан бўлар эди. Аммо-лекин деганларидек…
Хуллас, юртдошларимиздан бири Сирғали туманидаги йўлларнинг аҳволи ҳақида карикатура қилиб, интернетга қўйишибди. Томоша қилинг
facebook.com тармоғидан олинди