Ўзбекистон милицияси: “Мени онамдан сўкиндингиз!”

Ўзбекистон милицияси: “Мени онамдан сўкиндингиз!”
49 views
17 May 2014 - 10:53

Uzbek police officers search a car on aЎтган ой бошида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими ва у тўхтатган ҳайдовчи ўртасидаги бўлиб ўтган тортишувли суҳбат ёзилган видеоролик интернет бўйлаб кенг тарқалди.

Бор йўғи уч ярим дақиқа давом этган суҳбатга эътибор қаратилса бугунги кунда айрим милиция ходимларининг ўтакетган шаллақилиги ва одамнинг юзига қараб ҳеч иккиланмасдан туҳмат қилишига гувоҳ бўламиз. Тўғри, милиция ходимлари орасида ҳам инсофли ва диёнатли инсонлар учрайди.

Бироқ, афсуски тузукроқ маълумотга ҳам эга бўлмасдан туриб маоши олий ўқув юрти профессориникидан бир неча маротаба юқори бўлган ва мана шу моддий манфаатдорлик йўлида ўзининг инсоний қиёфасини буткул йўқотган милиционерлар кўпчиликни ташкил қилади.

Қуйидаги видео лавҳада ҳам шундай милиционерлардан бири акс этган. Ҳайдовчининг нима учун тўхтатилганлиги, тезлик оширганлигини исботловчи кўрсаткич ҳамда ЙПХ ходими эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни сўраш каби ўз ҳуқуқини талаб қилганидан асабийлашган милиционер жазавага тушади. Шу аснода видео тасвирга олинаётганидан хабардор ёки хабарсиз ҳайдовчига қарата уни Ўзбекистон милициясини оёқ ости қилганликда айблаб очиқчасига туҳмат ёғдира бошлайди. Бу ҳам етмагандек, ўртага онасини қўшиб: “сиз менинг онамдан сўкиндингиз, онамни чақирсам бунга гувоҳлик беради, бунинг учун жавоб берасиз”, – деб шаллақилик қилади.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, яшил форма кийиб олган мана шундай тубан кимсалар учун турли айбловлар ўйлаб топиб бўйнига қўйиш орқали ҳар қандай одамнинг умрини ҳазон қилиш одатий ҳолга айланган.

ЎХҲ ахборот бўлими