Қўқонда интернет кафеларда рейдлар ташкил қилинди

Қўқонда интернет кафеларда рейдлар ташкил қилинди
56 views
18 May 2014 - 19:36

интер15 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида “Интернет ва ёшлар” лойиҳаси ўтказилган. Бу ҳақда kamolot.uz хабар тарқатди.

Тадбир соат 10:00дан бошлаб Қўқон шаҳар Чархий кўчасида жойлашган “Geme Net”, Хўқанд кўчаси “Straus Net”, Турон кўчаси “Telecom”, “I com”, “Opera”, Истиқлол кўчаси “Худоёрхон-қўқон”, Шохрухобод кўчаси “I Net” интернет кафеларида ўтказилган.

Лойиҳа доирасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоят Кенгаши фаоллари ҳудуддаги ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда интернет кафеларда ахборотлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳамда порнографик ва террорчилик характеридаги фильмлар кўриши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида рейдлар ташкил қилинган.

Хабарга кўра рейдлар давомида қўпол ҳуқуқбузарликлар аниқланмаган.

Бир нечта интернет кафе эгаларига фойдаланувчиларнинг иш ўрнини ташкиллаштириш бўйича танбеҳ берилган.

ЎХҲ ахборот бўлими