Ҳизбут-Таҳрирнинг лўли жамоасидаги яширин ячейкаси аниқланган эмиш

Ҳизбут-Таҳрирнинг лўли жамоасидаги яширин ячейкаси аниқланган эмиш
60 views
21 May 2014 - 12:06

raim xaydarov qamoqqa olindiЎзбекистон махсус ҳизматлари лўли жамоалари ичидаги яширин Ҳизбут-Таҳрир ячейкасини фош этишди, деб ёзади 12uz.com нашри Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбааларига асосланиб.

Хабарда айтилишича, Ҳизбут-Таҳрир гўёки Ўзбекистон жанубида маҳаллий лўлиларни ҳам ўз сафларига қўшиб 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги махсус жамғарма йиғишга муваффақ бўлган. Бу асосий даромад манбаи тиламчилик бўлгани ҳолда йиғилган пулдан иборат экани айтилади.

12uz.com нашрининг манбаси берган маълумотга кўра, Ҳизбут-Таҳрирнинг яширин ячейкаси етакчиси деб айтилаётган Раҳим Ҳайдаров махсус жамғарма сифатида йиғилган пулларнинг маълум бир қисмини ўз эҳтиёжлари учун ҳам ишлатган. Бундан ташқари Ҳайдаров яширин йиғинлар ўтказиб, араб мамлакатларидаги жанггари гуруҳларни молиялаш мавзусида суҳбатлар қилиб келган, дейилади хабарда.

Яна айтилишича: “Раҳим Ҳайдаров гуруҳ раҳбари сифатида доимий равишда жиҳодга даъват қилувчи яширин йиғилишлар ўтказиб келган ва йиғилиш қатнашчиларини араб давлатларидаги ҳарбий ҳаракатларга даъват қилган.

Шу билан бирга, Ҳайдаровнинг Ҳизбут-Таҳрирнинг минтақадаги лидерларидан бири, ҳозирда Тожикистон ҳудудида эканлиги айтиладиган Сайфиддин Мўминов билан яқин алоқада эканлигини таъкидланади.

Бироқ, ўзбек нашри манбаси берган маълумотларнинг қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши ҳозирча номаълум. Диктаторлик режими назоратида ишлаётган бундай матбуотга эркинлик, объективлик ёт нарса эканлигини бутун дунё билади

ЎХҲ ахборот бўлими