Қирғиз сиёсатшуноси: “Ўзбекистонга сувни ёпиб қўйиш керак”

Қирғиз сиёсатшуноси: “Ўзбекистонга сувни ёпиб қўйиш керак”
68 views
22 May 2014 - 9:34

политИнсон ҳуқуқлари, конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши бўйича парламент қўмитасининг 20 май куни бўлиб ўтган мажлисида Қирғизистон бош вазири Жоомарт Оторбаев мамлакат жанубига газ етказиб бериш бўйича турли хил даражада Ўзбекистон билан боғланишга ҳаракат қилаётганини, бироқ Ўзбекистон томони ҳеч қандай жавоб бермаётганини билдирганди.

“Биз Ўзбекистон ҳукуматига газни қайта беришини сўраб бир неча маротаба хат жўнатдик. Улар ҳатто биз қўнғироқ қилганимизда телефонга жавоб ҳам беришмаяпди”, – дея таъкидлаганди бош вазир.

Бироқ, бош вазир ҳисоботини тинглаган депутатлар ҳукуматнинг газ муаммосини ҳал қилиш борасидаги ҳаракатларини етарсиз деб баҳолаган. Миллат вакиллари бош вазир Оторбаевга амбициялардан воз кечиб тўғри ўзбек ҳамкасби олдига бориб гаплашиш лозимлигини уқдиришган, деб ёзади vesti.kg.

Қирғизистонлик сиёсатшунос Марат Казакпаев эса муаммони бошқа йўл билан ечишни таклиф қилади. Унинг фикрича Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистондан нимадир сўраб ўтириш эмас, балки тегишли кескин чоралар кўриши керак.

“Ўзбекистонга сувни ёпиб қўйиш керак, бу қўшнимизни “жойига ўтқазиб қўяди””, – дея ишонч билан таъкидлайди мутахассис.

“Бош вазир аслида бўшанглик қиляпди. У ҳеч нарса қилмаяпди. Қиладиган иши фақат давлатма-давлат кезиш ва турли давра суҳбатларида иштирок этишдан иборат. Муаммони ҳал қилиш билан деярли шуғулланаётгани йўқ”, – дейди сиёсатшунос.

ЎХҲ ахборот бўлими