Россия Ўзбекистон ҳукумати қидирувга берган фуқароларни ушлаб беришда давом этмоқда (видео)

Россия Ўзбекистон ҳукумати қидирувга берган фуқароларни ушлаб беришда давом этмоқда (видео)
49 views
23 May 2014 - 17:16

mРоссиянинг Мурманск вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беришича Мурманск шаҳри ҳудудида терроризмда гумон қилинаётган иккита Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Хабарга кўра 1979 ва 1984 йилларда туғилган ушбу икки ўзбекистонлик экстремичтик йўналишдаги жиноятларни содир қилганликда айбланиб Ўзбекистон ҳукумати тарафидан халқаро қидирувга берилган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244.2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) жиноий иш қўзғатилган. Мазкур моддага кўра жазо сифатидаги озодликдан маҳрум қилиш муддати 5 йилдан 20 йилгача қилиб белгиланган.

Ҳозирда ушбу икки шахсни Ўзбекистонга экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими