Тошкентда кўп қаватли бинода кучли ёнғин рўй берди (фото)

Тошкентда кўп қаватли бинода кучли ёнғин рўй берди (фото)
60 views
24 May 2014 - 15:00

11

24 май куни шаҳар марказидаги Ҳамид Олимжон майдонида жойлашган 18 қаватли бинонинг 10,11,12 қаватларида кучли ёнғин рўй берди.

Ёнғинни 5-ўт ўчирувчилар бригадаси бартараф қилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра 10,11,12 қаватларда жойлашган бир нечта хонадон ёниб кул бўлган. Баъзи хонадонлар ёнғиндан қисман зарар кўрган.

 

111

Бинода истиқомат қиладиганлардан ўз ҳужжатларини олган ҳолда вақтинча бинони тарк этишлари сўралган.

Дастлабки тахминларга кўра ёнғиннинг қаватлардан бири балконига ташланган сигарет чўғидан келиб чиққани айтилмоқда.

333

Маълум бўлишича 18 қаватли бино газ плиталари билан эмас, балки электрик плиталар билан жиҳозланган. Бу эса газ портлаши билан боғлиқ тахминларни йўққа чиқаради.

44

Ҳозирда бинода яшовчилар ўз уйларига қайтиб киришган.

Ҳозирча ёнғинда қурбон бўлганлар ёки жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ.

ЎХҲ ахборот бўлими