Россия Федерацияси ҳукумати меҳнат муҳожирлари тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини тасдиқлади

Россия Федерацияси ҳукумати меҳнат муҳожирлари тўғрисидаги янги қонун лойиҳасини тасдиқлади
21 views
29 May 2014 - 13:49

917472433Ишлаш учун рухсатнома ёки патент муҳожирлик анкетасида келишдан мақсади аниқ кўрсатилган чет эл фуқароларигагина берилиши лозим. Бу ҳақда 29 май куни ҳукумат томонидан тасдиқланган қонун лойиҳасида таъкидланади.

Мазкур қонун лойиҳасига расмий тақриз 29 май куни РФ Вазирлар маҳкамасининг расмий сайтида эълон қилинди.

Ҳужжат муаллифлари – депутатлар Ирина Ярова, Александр Хинштейн, Игор Руденский ва бошқаларнинг фикрича визасиз кириш тартиби ўрнатилган давлатлардан келганларга агар улар Россияга бошқа мақсадларда келган бўлсалар ишлашга рухсатнома берилмаслиги лозим. Шу сабабли ҳам улар “Россия Федерациясида чет эл фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги федерал қонунга ўзгартиш киритишни таклиф қилишмоқда.

Юқорида номи тилга олинган депутатлар: “Таклиф қилинаётган ўзгартишлар ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кириб келган фуқароларнинг ҳисобини юритиш ва уларни кузатиб бориш имконини беради. Шу билан бирга бутун Россия Федарацияси бўйлаб ҳамда Россия Федерациясининг алоҳида субъектлари бўйича миграция билан боғлиқ ҳолатини олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлади”, – деган ишончда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси орқали визасиз равишда Россияга кириб келган чет эллик шахсга ишлаш учун рухсатнома беришни рад қилиш учун қўшимча асослар ўрнатиш ҳам таклиф қилинмоқда. Бу ҳолат фақат муҳожирлик анкетасида келишдан мақсад сифатида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятига алоқаси бўлмаган мақсад кўрсатганлар учун таълуқли.

ЎХҲ ахборот бўлими