«Аэрофлот» Ўзбекистонга учадиган бир қатор йўналишларни ёпмоқда

«Аэрофлот» Ўзбекистонга учадиган бир қатор йўналишларни ёпмоқда
24 views
29 May 2014 - 15:54

1Россиянинг энг йирик авиаташувчиси Сочи, Ростов-на-Дону ва Мивод (Минеральные Воды) шаҳридан Тошкентга учадиган йўналишларни ёпади, деб хабар беради газета.uz.

Бу ҳақда Россия ҳаво транспорти федерал агентлиги маълумот тарқатган.

«Аэрофлот»нинг Тошкент ва Москва ҳамда Санкт-Петербург орасидаги қатнов йўналишлари сақлаб қолинади.

Бундан ташқари, Росавиация маълумотига кўра икки мавсумдан ортиқ кетма-кет равишда парвозларни амалга оширмаганлик сабаби билан «Ютэйр» компаниясининг Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгороддан Фарғонага парвозларни амалга ошириш рухсатини бекор қилиш режалаштирилган.

Ушбу йўналишларнинг ўрнига Челябинск, Екатеринбург, Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгороддан Фарғонага «Уральские авиалинии» авиакомпанияси парвозларини йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими