Қиримда ҳукумат лавозимларига жиноятчилар келтирилмоқда

Қиримда ҳукумат лавозимларига жиноятчилар келтирилмоқда
21 views
30 May 2014 - 16:02

ruslan balbekovҚирим республикаси бош вазир ўринбосари Ленур Ислямов ўрнига тайинланган Руслан Балбеков илгари саёҳат компанияси мулкини ўзлаштирганлиги учун судланган шахсдир. Бу ҳақда қирим-татарлари лидери, Украина халқ депутати Мустафо Жамил журналистларга маълум қилди, деб ёзади УНИАН.

“Ислямовни гўёки сиёсий ўйин қилганликда айблашди ва унинг ўрнига илгари ТEZ-Tour компаниясидан умумий қиймати 1,5 млн.га тенг гривна ўғирлагани учунўтириб чиққан қандайдир Рулан Бальбековни олиб келишди. Бу борада компания изоҳ талаб қилганида эса, Қирим прокуратураси – у жуда муҳим одам ва озод қилиниши лозим, дея жавоб берган”, – дейди Жамил.

“Бундан ташқари, бизда Бальбекнинг 2006 йилдаёқ қирим-татар халқини парчалаш мақсадида Россия ФСБ сига бириктирилганлиги тўғрисида маълумот бор”, – дея қўшимча қилади Мустафо Жамил.

Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Қирим республикаси парламенти Қирим Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи, Мажлисдан чиққан Ленур Ислямовни лавозимидан озод қилганди.

ЎХҲ ахборот бўлими