Сутнинг пайдо бўлиши…

Сутнинг пайдо бўлиши…
106 views
02 June 2014 - 14:17

sutning-paydo-bo`lishiوَإِنَّ لَكُمْ فِي الْأَنْعَامِ لَعِبْرَةً نُسْقِيكُمْ مِمَّا فِي بُطُونِهِ مِنْ بَيْنِ فَرْثٍ وَدَمٍ لَبَنًا خَالِصًا سَائِغًا لِلشَّارِبِينَ

Дарвоқе, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бордир; сизларни уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон ораларидан чиқувчи, (лекин) ичувчилар учун иштаҳали тоза сутдан ичирурмиз. («Наҳл» сураси, 66-оят)

Тананинг озиқланиши учун керак бўладиган асосий материаллар ҳазм қилиш тизимидаги кимёвий ўзгаришлар натижасида содир бўлади. Ҳазм қилинган моддалар ичак деворлари орқали сўрилиб, қон оқимига ўтади. Тана бўйлаб қоннинг айланиши туфайли озиқ моддалар тегишли аъзоларга етиб боради.Худди бошқа тана тўқималарига ўхшаб, сут безлари ҳам қон орқали олиб келинган озиқ моддалар билан таъминланади. Шу сабабли, қон овқатлардан озиқларни йиғишда энг муҳим ролни ўйнайди. Мана шу барча босқичлардан сўнг сут безларидан сут ажралади ва унинг озуқавий қиммати айниқса юқори бўлади.Инсон ҳайвон қорнидаги на ярим ҳазм қилинган овқатни ва на ҳайвоннинг қонини тўғридан-тўғри истеъмол қила олади. Бундан ташқари, буларни ёки уларнинг бирор таркибий қисмини тўғридан-тўғри истеъмол қилиш қаттиқ касаллик, ҳаттоки ўлимга олиб бориши мумкин. Аллоҳ ўзи яратган ўта мураккаб биологик тизимлар шарофати билан бу суюқликлардан инсон учун тоза ва соғлом овқат пайдо бўлишини таъминлайди.Чунки у қон орқали олиб ўтилувчи ҳазм қилинган овқат натижасида пайдо бўлади. Юқори озиқлантирувчилик хусусиятига эга бўлган сут шу тарзда қондан ишлаб чиқарилади. Бу қон ёки яримҳазм қилинган овқатнинг ўзини эса истеъмол қилиб бўлмайди.

Сут ҳосил бўлишининг ўзи яратилишдаги энг катта мўъжизадир. Шунга қарамай, сутнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги бундай батафсил маълумотнинг Қуръонда қайд этилгани эса бошқа бир мўъжизадир. Кўриб турганимиздек, «Наҳл» сурасининг 66-оятида сутнинг биологик ҳосил бўлиши ҳақида берилган маълумот замонавий фан томонидан аниқланган далиллар билан жуда ҳамоҳангдир. Шу нарса аниқки, сут эмизувчиларнинг ҳазм қилиш тизимлари ҳақида тўлиқ билим талаб қилувчи бундай маълумотни Қуръон нозил қилинган пайтда одамларнинг билиши даргумон эди.

Мўжизавий қоришиқ: “Она сути”

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ

Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кутариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки,) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир!» («Луқмон» сураси, 14-оят)

Фарзанд Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Ота-она бу неъматга шукр қилишлари лозим. Шукрнинг асосийси –фарзандни неъмат берувчи зот бўлмиш Аллоҳнинг розилигини қозонтирадиган қилиб тарбиялашдир. Тарбия эса эмизишдан бошланади. Бу ишда ҳар қандай сабаб ҳам узр бўла олмайди. Ота-онанинг келишмовчиликлари, ёки она нафсини жиловлай олмаслиги туфайли мурғак гўдак зарар топмаслиги, унга Аллоҳ берган ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинмаслиги керак. Гўдакнинг ҳақларидан бири ва оналарнинг энг мўътабар вазифаси фарзандини икки йил эмизишликдир. Янги туғилган гўдак жисми ва руҳининг ўсишига онасининг сутидан афзал озуқа йўқ. Боланинг суяги онанинг сути билан шаклланади, шунингдек, унинг бошқа тарафлари, руҳий ривожланишига ҳам она сути зарур озиқа ҳисобланади. Ушбу озуқанинг муддати тўлиқ икки йил бўлиши керак. Бу ҳақиқатни эса бизга Қуръон ҳали ҳеч қандай илмий текшириш теҳнология ва апаратлари кашф қилинмасдан олдин, ярим ояти карима билан баён қилиб бермоқда.

وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَة

Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. (“Бақара” сураси, 233-оят)

Чақалоқни икки ёшигача она сути билан эмизиш нақадар фойдали эканига ояти каримада ҳам ишора этилмоқда. Ҳозирги теҳника ривожланган асримизда ушбу оятдаги мўъжиза илмий изланишлар орқали кашф қилинмоқда.

Онанинг сути Аллоҳ томонидан яратилган тенгсиз бирикма бўлиб, у боланинг озиқланишга бўлган эҳтиёжини қондиради ва уни ҳар қандай инфекциялардан ҳимоя қилади. Она сутидаги озиқларнинг меъёри идеал даражада бўлиб, боланинг нозик танаси учун энг маъқул озуқа ҳисобланади. Шу билан бирга, она сути мия ҳужайраларининг ўсишини ва асаб тизимининг ривожланишини тезлаштирадиган озуқаларга ҳам жуда бой. Бугунги кун технологияси билан гўдаклар учун тайёрланган сунъий овқатлар она сутидек мўъжизавий овқатнинг ўрнини боса олмайди.Она сутининг бола учун аҳамиятли томонлари кун сайин кенг ва чуқур аниқланмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, она сути билан озиқланадиган чақалоқлар нафас йўллари ва ҳазм қилиш тизимларига оид инфекцияларга қарши алоҳида ҳимояланган бўлади. Бу она сутидаги антижисм (ҳимоячи модда)ларнинг инфекцияларга қарши бевосита ҳимояни таъминлаши туфайлидир. Она сутининг яна бошқа инфекцияга қарши хусусиятларидан бири шуки, у заҳарли бактериялар, вируслар ва паразитларга тўсиқ бўлувчи «нормал флора» деб аталадиган «яхши» бактериялар учун мўътадил муҳит яратиб беради. Бундан ташқари, она сутида инфекцияли касалликларга қарши иммун тизимини чиниқтирадиган ва унинг яхшироқ ишлашига имкон берадиган омиллар мавжудлиги ҳам аниқланган.

Она сути махсус яратилганлиги боис, у чақалоқлар учун энг осон ҳазм бўладиган овқатдир. Озиқ жиҳатдан жуда бой бўлишига қарамай, у чақалоқнинг нозик ҳазм қилиш тизими томонидан осонликча ҳазм қилинади. Чақалоқ ҳазм қилиш учун унча кўп энергия сарфламаслиги сабабли, у бу энергияни бошқа тана функциялари фаолиятини тиклаш, аъзоларнинг ўсиши ва ривож-ланиши учун ишлатади. Муддатидан олдин кўзи ёриган оналарнинг сути чақалоқнинг эҳтиёжларини қондириш учун юқори даражадаги ёғ, оқсил, қанд, натрий, хлорид ва темир моддаларини ўз ичига олган бўлади. Она сути билан боқилган эрта туғилган чақалоқларда кўз функциясининг яхшироқ ривожланиши ва улар ақлий тестларни яхшироқ бажариши аниқланган. Шунингдек, улар жуда кўп бошқа устунликларга ҳам эга.

Янги туғилган чақалоқнинг ривожланиши учун она сутининг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, у омега-3 ёғ алфа линолеик кислоталарни ўз ичига олади. Инсон мияси ва кўзнинг тўр пардаси учун муҳим бирикма бўлиши билан бирга, она сути янги туғилган чақалоқлар нуқтаи назаридан олиб қараганда жуда катта аҳамиятга ҳам эгадир. Омега-3 ҳомиладорлик ва чақалоқликнинг дастлабки босқичлари давомида мия ва асабларнинг нормал ривожланиши учун айниқса аҳамиятлидир. Олимлар она сутини омега-3 нинг табиий ва мукаммал манбаи деб, унинг аҳамиятлигига алоҳида урғу беришади. Бундан ташқари, Бристол университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот она сутининг узоқ муддатли фойдалари билан бир қаторда унинг қон босимига нисбатан ижобий таъсирга эга эканлигини ва шу сабабли юрак хуружи хавфининг камайишини кашф қилди. Тадқиқотчилар гуруҳи она сутининг ҳимоявий табиати унинг озуқавий таркибига бориб тақалади, деган хулосага келдилар. Бу тадқиқотнинг натижаларига кўра, она сути билан озиқланган чақалоқлар юрак хасталиклари билан деярли оғримайди. Она сутида узун ҳалқа политўйинмаган ёғли кислоталарнинг мавжудлиги (булар артериялар қаттиқлашувининг олдини олади) ҳамда она сути билан озиқланган чақалоқлар камроқ натрий истеъмол қилиши (бу қон босими билан боғлиқ) натижасида чақалоқнинг ортиқча cемириб кетмаслиги она сутининг юракка алоқадор касалликларнинг олдини олишдаги манфаатларидандир.

Бундан ташқари, АҚШнинг Синсинатти Болалар шифохонаси саломатлик марказида фаолият кўрсатувчи Доктор Лиза Мартин бошчилигидаги гуруҳ она сутида адипонектин деб аталадиган оқсил гормонининг юқори даражаларини топишди. Адипонектиннинг қондаги юқори даражалари юрак хуружи хавфини камайтириш билан боғлиқдир. Адипонектиннинг паст даражалари жуда семиз ҳамда юрак хуружи хавфи юқори бўлган одамларда кузатилади. Шу боис, она сути билан озиқланган чақалоқларда ўта семириб кетиш хавфи шу гормон туфайли камайиши исботланган. Шунингдек, улар она сутида ёғ моддалар алмашинувида асосий ўрин тутувчи лептин деб номланган бошқа бир гормоннинг мавжудлигини аниқлашди. Лептин танада ёғ борлиги ҳақида мияга сигнал беради, деб тахмин қилинади. Доктор Мартиннинг айтишича, чақалоқликда она сути орқали сўрилган бу гормонлар шунинг учун ҳам жуда семизлик, 2-тур диабети, инсулин қаршилиги ва юрак артерия томирлари хасталиги каби касалликларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Она сутининг мўъжизавий озуқа эканлиги ҳақидаги далиллар шу билан чекланиб қолмайди. Чақалоқнинг соғлиги учун она сутининг аҳамияти чақалоқнинг ўсиш жараёнидаги маълум бир босқичларда қандай озиқ-овқат талаб қилинишига кўра ўзгариб боради. Она сутининг таркиби шу босқичларда зарур бўлган эҳтиёжларни қондириш учун янгиланади. Ҳар доим ва энг маъқул ҳароратда тайёр она сути қанд ва ёғни ўз ичига олганлиги боис, мия ривожланишида катта рол ўйнайди. Бундан ташқари ундаги калций каби элементлар чақалоқ суякларининг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.Сут деб аталсада, бу мўъжизавий бирикманинг аксарият қисми аслида сувдан ташкил топади. Бу жуда муҳим хосса демакдир, чунки овқатга қўшимча равишда, чақалоқлар сув шаклидаги суюқликка ҳам эҳтиёж сезишади. Сув ёки бошқа озиқ-овқатларда она сутидан устунроқ гигиена таъминланган эмас. 90% дан кам бўлмаган сувдан иборат она сути энг гигиеник тарзда боланинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиради.Илмий изланишлар кўкрак сути билан озиқланадиган чақалоқларнинг ақлий ривожланиши бошқа чақалоқларникига нисбатан яхшироқ эканлигини тасдиқлайди. Кентукки университети эксперти Жеймс У. Андерсоннинг кўкрак сути билан озикланувчи ва сунъий озиқланувчи чақалоқлар ўртасидаги қиёсий таҳлили кўкрак сути билан озиқланадиган чақалоқларнинг ақлий ривожланиш даражаси бошқа чақалоқларга нисбатан 5 балл юқорироқ эканини исботлайди. Унинг тадқиқоти натижасида шу нарса аниқландики, она сути орқали 6 ойгача ақлга ижобий таъсир кўрсатилади ва 8 ҳафтадан кам эмизилган болаларда ақлий ривожланиш даражаси ижобий тарафга ўзгармайди.

Интернерт ижтимоий тармоғидан олинди