Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна оширилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна оширилди
69 views
03 June 2014 - 9:52

dollar uzbda yana ko`tarildiЎзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотига таяниб kun.uz хабар берди.

Ўзбекистон Марказий банки 2014 йил 3 июнидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2 минг 300 сўм 43 тийинга тенг қилиб белгиланган. 27 майдаги курс (2 минг 296 сўм 43 тийин) билан таққослаганда, 1 АҚШ доллари 4 сўм 14 тийинга, 2014 йил 1 январдаги ҳолат (2 минг 202 сўм 20 тийин) билан таққослаганда, 98 сўм 37 тийинга қимматлаган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарни ўзи белгилаган қийматда сотиш ва сотиб олиш мажбуриятини олмаган. Ўзбекистон Президентининг 30 январда имзолаган жисмоний шахсларга валюта сотиш тартибини янада либераллаштириш тўғрисидаги Қарорига кўра, Ўзбекистоннинг ваколатли банклари айнан Марказий банк белгилаган курс бўйича нақдсиз хорижий валютани сотишлари керак.

ЎХҲ ахборот бўлими