Путиннинг Оврўосиё иттифоқи фирибгарлик битимига ўхшайди, ҳаттоки Россиянинг ўзи учун ҳам

Путиннинг Оврўосиё иттифоқи фирибгарлик битимига ўхшайди, ҳаттоки Россиянинг ўзи учун ҳам
22 views
04 June 2014 - 10:34

putin_eurasian

Владимир Путин уни дунёдаги йирик иқтисодий кучларга қарама-қарши бир мувозанат деб ҳисоблайди. Пайшанба куни у Қозоғистон ва Белоруссия президентлари билан Оврўосиё иқтисодий иттифоқи деб аталувчи янги савдо блокини тузди ва келишилган режага кўра собиқ совет республикалари бўлган Арманистон ва Қирғизистон ҳам тез орада унга қўшилиши лозим. “Ҳозиргина имзоланган битим даврий ва тарихий аҳамиятга эга”, – дея таъкидлайди Путин қозоқ пойтахти Остонадаги маросимда.

Бироқ, афсуски Путин учун янги блокни олий лиганинг асосий ўйинчилари билан бир қаторда қўйишнинг ҳожати йўқ. Ҳаттоки Арманистон ва Қирғизистон қўшилганидан сўнг ҳам иттифоқнинг – 2,6 триллион АҚШ доллари атрофидаги – умумий ялпи ички махсулоти Оврўпа Иттифоқи ёки АҚШ ЯИМнинг бешдан биридан ва Хитой ЯИМнинг учдан биридан камроқ бўлади. Бутун блок ЯИМнинг 80% ва тахминан 178-миллионлик аҳолининг ҳам шу каби қисми Россия ҳиссасига тўғри келади. Иттифоқнинг тузилиши “аслида жаҳон иқтисодиёти радарида қайд қилинмайди ҳам”, – дейди Оврўпа Иттифоқи Париж Институтининг хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича таҳлилчиси Нику Попеску.

Россиянинг мақсади иқтисодий эмас, балки кўпроқ сиёсий характерга эга. “Оврўосиё Иттифоқи Путиннинг геосиёсий орзуси ушалишидир”, – дейди Москвадаги Карнеги Маркази илмий ходими Николай Петров “BloombergNews”га берган интервьюсида ва қўшимча қиладики, бу фақат “Россиянинг ёлғиз эмаслигини намойиш қилиш”дан иборатдир.

Бироқ, қўшилаётган давлатлар учун иттифоқ биро бир фойда келтирадими? Сўнги йилларда собиқ совет республикаларининг Оврўпа ва Хитой билан савдо алоқалари чуқурлашиб борди. Оврўпа Иттифоқи эндиликда Россияда, Қозоғистонда ва Арманистонда № 1 рақамли савдо ҳамкор саналади. Айни пайтда Хитой Қирғизистоннинг асосий ҳамкори. Бундан ташқари, Попеску ўтган йилда Россия, Белорусия ва Қирғизистон ўртасидаги савдо оқими 7%га яқин қисқарганини таъкидлайди.

Оврўосиё иттифоқи ўз иштирокчиларини ташқаридан импорт қилинадиган товарларга нисбатан тарифларни кўтариш орқали рағбатлантиради.

Бунинг исботини янги блокнинг ўтмишдоши ҳисобланган рус Божхона иттифоқига қўшилганидан сўнг импорт божларини оширган Қозоғистон мисолида кўриш мумкин. Ўрта қатламга мансуб қозоқлар эндиликда “эркин импорт қилинадиган эмас, балки сифатсиз россия автомобилларини” сотиб олишлари лозим, деб ёзганди ўтган йилги таҳлилида Вашингтондаги Жаҳон иқтисодиёти Петерсон Институти иқтисодчиси Андерс Аслунд.

Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари ҳисобланган Арманистон ва Қирғизистон блокка қўшилганларидан сўнг Россиядан йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун компенсанция сўрашади. Зеро янги блокнинг тариф режими уларни ЖСТ қоидаларини бузишга мажбур қилади. Ҳаттоки Россияни қўллаб қувватлаган Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Россия билан мустаҳкам савдо алоқаларини маъқулласа ҳам ҳеч қачон Оврўосиё Иттифоқига қўшилишни ваъда қилмаган.

Шундай экан, нима учун бошқа нима учун қўшилишмоқда? Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Москва билан яхши алоқаларни сақлаб қолишда эҳтиёткор, чунки унинг мамлакати ўз нефтининг асосий қисмини россия нефт қувурлари орқали экспорт қилади.
Арманистон хавфсизлик соҳасида Россия билан ҳамкорлик қилади, Қирғизистон эса яккаланиб қолишдан ва Хитойнинг иқтисодий босими остида чорасиз қолишдан хавфсирайди. Белорусиянинг қўшилмасдан бошқа чораси йўқ эди, чунки россия нефти ва гази субсидияларисиз бу давлатнинг иқтисодиёти тўхтаб қолади.

Аслунднинг қайд этишича, блок қўшнилари билан бир қаторда Россиянинг ўзи учун ҳам зарарлидир. “Давлатларни ўз иттифоқига қўшишни истаган Россиянинг тўхтовсиз агрессияси унинг ишончли дўстларини рақибларга айлантиради. Турли хил йўллар билан Россия ўзининг бошқаларга етказган зарарини қоплаши, кейин уларга ўз ҳисобини тақдим қилишига тўғри келади”.

Карло Матлак,
Bloomberg Businessweek
2 июнь 2014 йил,

Таржима – “uzxalqharakati.com”