Ўзбекистонда “Жигули” автомобили олди-сотдисини расмийлаштириш тўхтатилди

Ўзбекистонда “Жигули” автомобили олди-сотдисини расмийлаштириш тўхтатилди
23 views
04 June 2014 - 13:15

jig3 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Общественный контроль” (“Жамоат назорати”) гуруҳида “Жигули” русумидаги автомобилларнинг олди-сотдисини нотариал расмийлаштириш ҳамда ушбу русумдаги автомобилларга ишончнома бериш тўхтатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

uz24.uz электрон нашрининг Чилонзор туманидаги № 3 сонли нотариал контораси берган маълумотга асосланиб хабар беришича, ушбу русумдаги машиналар билан боғлиқ барча турдаги юридик амалиётлар бир ой муддатга тўхтатилган.

“Бунинг сабаби Адлия вазирлигидан келган қарор билан боғлиқ. Ҳозир биз Адлия вазирлигидан бу борада расмий изоҳ кутмоқдамиз”, – деб ёзади интернет нашр.

Айни пайтда, таҳририятга келиб тушаётган маълумотларга кўра бу ерда гап нафақат “Жигули” русумидаги автомобиллар, балки МДҲ давлатларида ишлаб чиқилган барча турдаги автомобилларга таълуқли экани айтилмоқда. Хабарларда айтилишича ҳозирда МДҲ давлатларидан олиб келинадиган барча турдаги автомобилларнинг божхона расмийлаштируви ва уларни сертификатлаш ишлари тўхтатиб қўйилган.

ЎХҲ ахборот бўлими