Ф. Тиллаев ва Н. Жуманиёзовларнинг иши бўйича назорат тартибидаги шикоят қаноатлантирилмади

Ф. Тиллаев ва Н. Жуманиёзовларнинг иши бўйича назорат тартибидаги шикоят қаноатлантирилмади
23 views
04 June 2014 - 19:28

jumaniyozov2014 йил 3 июнь куни жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди “Олмалиқ ҳуқуқ” адвокатлар адвокати П. Браунерг томонидан Ф. Тиллаев ва Н. Жуманиёзовларнинг иши бўйича назорат тартибида кўриб чиқиш учун берилган шикоятни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарди.

“Сизнинг Н.Джуманиёзов ва Ф.Тиллоевларга оид жиноят иши юзасидан норози бўлиб, ёзган шикоятингиз назорат тартибида кўриб чиқилди.

Шикоятда келтирилган важлар билан қуйидагилар асосида келишилмади:

Н.Джуманиёзов Ф.Тиллаевларнинг айблари жабрланувчилар Ф.Пардаев ва Э.Эрданов, гувоҳ А.Мирсоатовнинг кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризалари, уларни сўроқ қилиш ва юзлаштириш баённомалари шунингдек жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган.

Биринчи босқич суди томонидан Н.Джуманиёзов Ф.Тиллоевларга оид жиноят иши ЖПКнинг 22-моддаси талабига биноан иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва ҳолисона текшириб чиқилиб, суднинг ҳукми Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 455-моддаси талабига муофиқ суд муҳокамасида аниқланган ва текширилган далиллар билан асослантирилган, ҳукмда баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига муофиқ.

Н.Джуманиёзов ва Ф.Тиллоевларнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан тўғри квалификатция қилинган ҳамда уларга нисбатан жазо енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатлар эътиборига олиниб, қилмишларига муофиқ тўғри жазо тайинланган.

Юқоридагиларга асосан суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун протест келтиришга ишда асослар бўлмаганлиги сабабли, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилди”, – дейилади суд ажримида.

Skan-page-0011

Skan-page-0022

ЎХҲ ахборот бўлими