Қочқинлик қачонгача?

Қочқинлик қачонгача?
120 views
05 June 2014 - 6:58

 

1017241_543955302329220_1480418651_n(1)

3-4 ойдирки бетобман. Бошимни кўтаришга ҳолим йўқ.

Демократликка даво қилувчи “валломат”ларга ишониб, тиббий кўмак сўрадим. Ўз пулимга. Фақат… шунчаки, касаллигим сабабини аниқлаб беринглар, ўз маблағимга кўрикдан ўтказинглар, баракатопгурлар дедим… Демократик давлатларда, афтидан, бюрократия устун чамаси, ҳали, ўзбекларимизда айтишганларидек, “Ит-итга буюраркан, ит қуйруғига” деганларидек бўлиб кетди бу ёғига…

Бирор биридан ёруғлик чиқай демади….

Охийри, “Сен мухолифат сафига кириб, бизни “под удар”қўйдинг” дея икки йилдирки мен билан юз кўрмас бўлиб кетган туғишганларим менинг “ана-кетди, мана кетди” бўлиб ётганимни интернетдаги хабарлардан эшитиб, ҳечам чидаб тура олишмади.

“Ўзимиз қаратиб-кўрсатамиз” дея, “Йўқ” деганимга қарамасдан туғилиб ўсган қишлоғимга қўярда-қўймай олиб келишувди.

“Чиқмаган жондан -умид-да” дея қишлоқда қариндошларим ичимни қарйиб “ҳайвонот боғи”га айланитириб бўлишди. Кўр илон, денгиз қурбақаси, типротикон пишириб беришади, “шуни есанг,соғайиб кетасан” деб мажбурлашади. Қай бири “Юмуронқозиқ ҳам минг дардга даъво бўларкан” деса, меҳригуё туғишганларимдан бири Қарши чўлларидан юмронқозиқ ҳам топиб келибди.

Кўп китоб ўқийдиган “хеш”ларимдан бирининг “Эшак сути иммунитетни кўтараркан, минг бир дардга даъво бўларкан, Ибин Сино ҳам шу ҳақда ёзган экан” деган сўзлари қулоғига чала-ярим кириб қолган опаларим 10 кундирки тонгги соат бешда эшакнинг эндигина соғилган иссиққина сутини оғзимга тутишади….

Фақат шунинг ўзи эмас.

Авлодимиздаги қўлидан ҳамширалик қилиш келадиганларининг ҳаммаси хизматимда. Қон ювадиган, қон кўпайтирадиган муолижалар қилишга киришиб кетишганди….

Туғишганларимнинг меҳридан кўнглим кўтарилдими, эътиборлари далда бўлдими, ўзимни хиёл тетик тута бошлагандим….

Бироқ….

“Бетоблигим сабаб Сиёсий фаолиятда танаффус қилишга қарор қилдим” деган гапим куч ишлатар тизимларининг қитиғига теккан кўринади.

“Куч ишлатар тизимидаги ходимлар “Эшонқулова мухолифатни йиғиштириб қўйса, биз ишсиз, эрмаксиз қоламиз, оиламизни энди қандай боқамиз?!” деб ўтакаси ёрилганми, билмадим, ҳар ҳолда, улар мени мажбурий тарзда яна мухолифат сафига қайтаришга киришган кўринади.

Негаки, бугун, 4 июнь куни эрталаб ҳали соат 9.00 бўлмасдан уй эгаси юраги ёрилиб сим қоқди. Рафиқасига “Малоҳат опамни зудлик билан қўшнилардан бирининг уйига яширинглар, қандайдир одалмар қидириб юришибди. Ҳозир мени ҳам сўроққа тутишди. Ҳаял ўтмай уйга уларни излаб бориб қолишади” деб қолди ҳовлиқиб.

Содда, самимий қишлоқдаги қариндошларимнинг юраги қоқ ёрилди.

“Сени қўшнининг уйига яшириб турмасак бўлмайди” дейишди ваҳима билан.

“Мен ўғри, муттаҳам, жиноятчи ё террорчи эмасман. Мен айни дамда хасталикка чалинган сизларнинг туғишганларингизман. Тамом, бошқа гап йўқ. Бетоб қариндошига қараган кишига жиноят Кодексида ҳеч бир модда йўқ. Қўрқманглар, сизларни қамаб қўйишмайди. Мен қочқин эмасман. Ҳеч кимдан қочадиган, қўрқадиган жойим йўқ. Қўшниларингнинг уйига беркиниб нима қиламан? Мен жиноятчи бўлганимда уйларингга ҳам етиб келолмасдан қолардим. Йўлдаги сонг мингта ДАН постидаги ходимларнинг ўзи тутиволиб, қамоққа кузатиб қўйишарди” дедим энсам қотиб. Қўшнининг уйига ўтишга рози бўлмагандим.

“Қўшнимизникига ўтиб тура қол энди, -ялингандек деди опам, – Сен қўрқмаганинг билан кейин бизни ўтган галгидек терговга чақирайвериб, сил қилишади. Қўшнининг уйида яшриниб тур”

Опамнинг ўтинчидан кейин ҳали майсалардан шудринг кўтарилмай, қўшнининг уйига бориб, “беркиниб” олишга мажбур бўлдим….

Юрагим гумириб кетди.

Азборойи асабийлашганимдан қайта тобим қочиб қолди.

Ҳолатимни кўрган опам тезда такси ёллаб мени бошқа бир ҳамшира қариндошимизникига элитди.

Лекин мен бу қариндошимникида тиббий муолижамни давом эттиришни истамадим. Негаки, туғишганларимга зиён етказиб қўйишдан қўрқдим. Муолижани чала ташлаб, бугун кечга яқин ортга қайтишга мажбур бўлдим…

Қишлоқдан қайтаяпману, йўл-йўлакай ўйлайман: Мени сўраб-суриштириб, қариндошларимнинг кўнглига қўрқув солганлар, мен турган хонадонни “облава” қилганлар ким бўлдийкин? Менингдек хаста аёлдан нима исташади?

Бетоблигимда босим ўтказиб, жиғимга тегиб, мажбурий тарзда мени яна мухолифат сафига қайтаришмоқчимикин? Ва ё куч ишлатар тизимлар менинг даволаниб, кучга тўлиб кетишимдан қўрқишармикин?

Нимадан бунчалар чўчишади булар? Қишлоқдошлар, қариндошлар онгида “инқилобий ўзгаришлар” “ясаб” қўйишимданми?

Ахир, инқилбни фуқаро юзага келтирмайди-ку? Инқилобни вужудга келтирувчи куч бу жамиятнинг ўзи-ку, одамлар онгида норозилик кайфиятини уйғотувчи восита бу мамлакатдаги ҳақсизлик, порахўрлик, тенгсизлик-ку!

“Аввалгидек қувватим бўлганидами, журналист суриштирувини ўтказиб, аллақачон бу синоатнинг тагига етган бўлардим-а?” дея ўкиниб ҳам қўйдим…

Йўл-йўлакай ана шулар ҳақида ўйларканман, ҳечам ўйимнинг адоғига ета олмадим….

Ўзбекистондек мамлакатнинг куч ишлатар тизимлари менингдек хаста бир аёлнингки соясидан ҳайиқиб, таъқибни кучайтириб қўйибдими, демак, билингки, бу ДАВЛАТ ҚУДРАТИНИНГ КЎЛАНКАЧАЛИК қурби йўқ эканда-а?

Икки ойдирки, компьютер ёнида қоқилиб ўтиришга, икки қатор қоралашга ўзимда куч топа олмай жоним ҳалак эди, қаранг, бугун бошқарув органларининг ўзлари, уларнинг навбатдаги ҳақсизлиги қўлимга қалам олиш учун менга қувват берди….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

www.facebook.com

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi