Каримов пенсияга чиқишни истамайди

Бу мени “Озодлик”Радиосида қуйилган саволга(“Каримовнинг пенсияга чиқишга ҳақи йўқми?”) жавобимдир.

Ҳа, Каримов пенсияга чиқишни истамайди.

Каримов пенсияга чиқишни истамайди
135 views
17 September 2011 - 5:10

Бу мени “Озодлик”Радиосида қуйилган саволга(“Каримовнинг пенсияга чиқишга ҳақи йўқми?”) жавобимдир.

Ҳа, Каримов пенсияга чиқишни истамайди.

Чунки у шундай тарбия топган. Советларнинг раҳбарлар олий мактабларида ана шунақа тарбия беришар эди. Қарийб барча совет раҳбарлари то ўлимигача ўз раҳбарлик курсисини тарк этмаган. Фақат табиий ўлим туфайли ўз курсисидан ағанаган улар.

Ленинга суиқасд бўлгач, орадан бир неча ой ўтгач ўлди.

Сталин ҳам ўлгунича тахтида ўтирди. Фақатгина Хрушев 70ёшга кирган йили, у дам олишга кетганида ”соғлиғи туфайли” деб ишдан олишди. Ундан кейин раҳбар бўлганлар Брежнев, Андропов, Черненколар ҳам то ўлгунларича раҳбарликда қолдилар.

Совет Иттифоқи парчаланиш арафасида Москва томонидан республикаларнинг Компартияларига биринчи котиб этиб тайинланганлардан бугун Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоевлар ҳамон ўз раҳбарлик курсиларида ўтиришибди.Озарбайжонда эса Москва томонидан худди Каримовдек тайинланган Ҳайдар Алиев ўрнига илк бора комммунистик диктатура меросхўрлиги амалга оширилиб, отаси ўрнига ўғли Илҳом Алиев диктааторликни мерос қилиб олди.

Энди булар ҳам худди совет раҳбарлари каби то ўлгунча ўз курсиларини бировга бўшатиб бермайдилар. Ҳаттоки 90 ёшга кириб(агар ўшангача оёқларини узатиб, асфаласофилин бўп кетишмаса), тиллари ғўлдираб, эслари кириб-чиқиб қолган, хизматкорлар(аниқроғи қўриқчилари орасидан энг ишончли 4 аскар)махсус замбилда кўтариб юришмаса ўзлари юра олмайдиган аҳволга тушганда ҳам улар ўз раҳбарлик курсиларидан ўз ихтиёрлари билан пастга тушмайдилар.

Чунки тахтга меҳр қўйиш бу ўта оғир бир касалликдир. Қўвватсиз, шарти кетиб парти қолган бир чолнинг ҳокимиятнинг энг олий даражасида ўтириши ҳокимиятдаги бошқа вазирлар ва депутатларни ташвишга солмайдими деган савол туғилиши мумкин.

Ташвишга солади. Аммо бу чолнинг мамлакат ва халқни яхши бошқара олмаётгани эмас, балки унинг ҳокимиятни тарк этиши мумкинлиги уларни кўпроқ ташвишга солади. Чунки мавжуд ҳокимиятда ўтирган вазирлар ва депутатларни мана шу давлат ишларига бепарволиги кучайиб кетаётган, хатоларни, катта камчиликларни, вазирлар ва депутатларнинг ўз хизмат вазифаларини яхши бажара олмаётганликларини англай олмаётган қари чол кўпроқ қониқтиради.

Чунки унинг ўрнига ёшроқ, қаттиққўл, ҳамма нарсани кўриб турадиган ва яхши тушунадиган раҳбар келса у бу ношуд вазирлар ва калтафаҳм депутатлар учун жиддий хавф туғдириши мумкинда! У бунақа вазирлар ва депутатларни дарҳол ишдан бўшатиб юбориши аниқ!

Бу қари чол эса уларнинг хатолари ва ҳатто жиноятларини на кўради, на тушунади, на мамлакатда нималар бўлаётганини билгиси келади. Ҳар замонда, халқнинг кўзига ҳали ҳам қаттиққўл ва кучли раҳбар сифатида кўриниб туриш учунгина гоҳ бу вилоят ҳокимини, гоҳ бошқасини ўз атрофида ўралашиб юрадиган лаганбардорларнинг маслаҳатларига биноан ишдан олиб ташлайди.

Аммо аслан мамлакатдаги ҳақиқий вазият қанақа эканлигини Ўзбекистон Президенти, аниқроқ қилиб айтсак Ўзбекистоннинг 22 йиллик якка ҳукмдори, Марказий Осиёда энг жоҳил диктатор деб ном чиқарган, дунёдаги энг шафқатсиз 10та диктаторлар ичида “шарафли” 5нчи ўринни эгаллаб турган Ислом Каримов билмайди, билишни ҳам истамайди.

Унинг бугунги кундаги яшаш тартиби барча қари одамларга хос бўлган истак ва эҳтиёжга асосланган. Аммо бу нарсага унинг бир давлатнинг олий раҳбар даражасидаги қария эканлигини ҳисобга олиб қарасак унинг кундалик ҳаёти тахминан қуйидагича кўринишда:

– Истаган пайтида тинчгина мудраб олиш, телевизор кўриш, танлаб олиб келинган раққосаларнинг рақсларини томоша қилиш, доимий равишда дўхтир назоратидан ўтиб туриш, массаж, муолижа, дам олиш, маишат, боғда айланиш, кунига бир марта 2 соатгина ўта мўҳим ишлар билангина олдига киритиладиган ўз маслаҳатчилари билан давлат ишлари ҳақида сўҳбатлашиш.

Қиссадан ҳисса шуки, 73 яшар диктатор Каримовнинг бугунги раҳбарлиги ва аҳволи унинг ўзига ҳам, унинг бу аҳволидан усталик билан фойдаланаётган барча амалдорларга ҳам жуда қўл келади.

Хўш, шундай экан ким ҳам ҳукумат доиралари ичида бу қариянинг ҳокимиятдан кетишини истайди? Ҳеч ким!

Аммо яшаш шароитлари кундан кунга оғирлашиб кетаётган халқ бундай аҳволга яна қанча вақт чидаб туриши мумкин?

Мана бу савол Каримов пенсияга чиқадими, йўқми деган саволдан кўра мўҳимроқдир!

Ҳазратқул Худойберди

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi