Атамбаев: “Қирғизистон 2010 йил июнь фожеаларидан ўзига дарс чиқаришда давом этмоқда”

Атамбаев: “Қирғизистон 2010 йил июнь фожеаларидан ўзига дарс чиқаришда давом этмоқда”
28 views
07 June 2014 - 18:00

almazbek atanbayevҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев АКИpress таҳририятининг фожеадан 4 йил ўтиб бугунги ҳолатга баҳо бериш ҳақидаги саволларига жавоб бераркан: “Қирғизистон 2010 йил июнь фожеаларидан ўзига дарс чиқаришда давом этмоқда”, – дея таъкидлайди.

Нашр таҳририятининг “Қирғизистон ҳукумати 2010 йил июнда мамлакат жанубида содир бўлган фожеалардан ўзига керакли дарсни чиқара олдими?”, – деган саволига президент қуйидагича жавоб беради:

“Саволингизга энг ишончли ва қатъий жавоб – бу йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётган Қирғизистондаги тинчликдир. Иқтисод оёққа турмоқда. Қурилиш ишлари нафақат Бишкек, балки Қирғизистоннинг жанубидаги кичик шаҳарлар ва кўплаб қишлоқларда ҳам авж олган, янги уйлар ва бинолар қад ростламоқда. Бу ерда турли миллатларга мансуб инсонлар аста-секинлик билан ўзаро муносабатларни қайта тиклашмоқда.

Демак биз тўғри йўлдамиз!

Агар бизда бўлгани каби ҳолатлар содир бўлган дунёнинг бошқа давлатларида нималар бўлаётганига қарайдиган бўлсак, низолар фуқаролар урушига айланиб кетмоқда, давлатлар парчаланиб кетмоқда, яна бир муҳим хулоса қилиш мумкинки – биз ўшанда, бундан тўрт йил олдин ҳам фожеалардан бўлиши мумкин бўлганидан озроқ йўқотишлар билан чиқдик. Шу сабабли ҳам зудлик билан вазиятни барқарорлаштира олдик.

Қирғизистон халқи ва давлат органлари ичидаги соғлом кучлар ва ўшанда, 2010 йил июнда ўзларини қўлга олиб иккала тарафдаги фитначиларни тўхтатиб қола олишди. Фақат ўз фойдаси ва мансабни кўзлаганлар ўз мамлакатини ёқишди, ўз ихтиёри билан ёки ихтиёрсиз мустақил ва демократик Қирғизситон душманларининг буюртмаларини бажаришди. Афсуски бундай одамлар бугун ҳам жамиятимизнинг элита деб аталувчи қисми орасида учрайди.

Шунинг учун ҳам ҳалигача, орадан тўрт йил ўтса ҳам Қирғизистон 2010 йил июнь фожеаларидан ўзига дарс чиқаришда давом этмоқда. Биз барчамиз ва биринчи навбатда ҳокимият бирликдамиз. Халқимиз ушбу дарс учун жуда катта ва қўрқинчли бадал тўлади. Ўша фожеали кунларда Қирғизистон ўзининг тўрт юздан ортиқ фуқаросини йўқотди. Бугун биз қурбон бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига яна бир бора чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Минглаб одамлар шикастланди ва жароҳат олишди. Ҳозирга қадар бедарак йўқолган деб ҳисобланувчи одамлар бор”.

“Фожеа қайта такрорланмаслигига ишончингиз комилми?” – деган саволга жавоб бераркан Атамбаев:

“Этник муаммолар ўн йиллар давомида йиғилиб қолди ва ҳал қилинмади. Уларни ҳал қилиш учун биз Қирғизистон халқининг бирлигини мустаҳкамлаш Концепцияси ишлаб чиққанмиз ва уни амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Ҳар қандай кескин ҳаракат ва ўйламасдан босилган қадам нафақат вазиятни ёмонлаштиради, балки бу йўлда амалга оширилган барча ишни барбод қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз тизимли иш олиб борамиз. Ҳар бир қирғизистонлик, мамлакатимизнинг ҳар бир меҳмони бу ерда ўзини қулай ва хавфсиз ҳис қилиши учун ҳамда фуқароларимиз демократик давлатнинг ва замонавий ҳаётнинг барча шароитларидан фойдалана олишлари учун мустаҳкам ва босқичма-босқич мамлакатда қонунийлик ва тартибот ўрнатамиз. Бунга эришиш учун эса олдинда қиладиган ишларимиз кўпдир. Ҳар биримизнинг олдимизда” – дея таъкидлайди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Download Abdullaev_Xorazm shevalari_I tom.pdf from FILE.NNMUZ.COM