Фарзанд ноласи

Фарзанд ноласи
201 views
09 June 2014 - 9:57

rossiyaga-ketmang-dadajon

Майли музкаймоклар олиб хам берманг,
Майли велосипед минмай дадажон.
Менга катта тўйлар қилиб хам берманг,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Бошлаган уйимиз тезда битмасин,
Эски жигулингиз жойдан жилмасин,
Тўйимга Озодбек майли келмасин,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Дам олсангиз оёғим учида юрай,
Тур деган жойизда жимгина турай,
Битта музкаймокка алданмай ўлай,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Сўзлашсам суратдан чиқмайди садо,
Отанинг мехрига бўлдим мен гадо,
Пулингиз хеч қачон бўлмасин адо,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Тўпладим қолдирмай арғумчоқларим,
Битта хам қолдирмай ўйинчоқларим,
Россияга берай овунчоқларим,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Ишингиз хамиша ўнгидан келсин,
Илоё бахт қуши бошизга қўнсин,
Киссангиз уйда хам долларга тўлсин,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Катта бўлсам сизга Нексия обберай,
Битмаган уйларни ўзим битирай,
Ойим иккингизни хажга оборай,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Эккан райхонингиз асло сўлмасин,
Бувимнинг сўзлари икки бўлмасин,
Ойимнинг кўзлари ёшга тўлмасин,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Бобомнинг тушлари ўнгидан келсин,
Сиз минган поездлар тўхтамай келсин,
Оллох дуоларим ижобат қилсин,
Фақат Россияга кетманг дадажон.

Тирикчилик жудо қилмасин бизни,
Улғайиб босмайин сиз босган изни,
Мен хам уйга ташлаб бир куни сизни,
Россияга кетиб қолмай Дадажон . . . ! ! !

Интернет ижтимоий тармоғидан олинди

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi