Қотилликни аниқлашда, «Жарохатлар тери тўқималарида ўтказиладиган суд-тиббий криминалистика экспертиза»си умуман керакми ёки йўқми ?

Қотилликни аниқлашда, «Жарохатлар тери тўқималарида ўтказиладиган суд-тиббий криминалистика экспертиза»си умуман керакми ёки йўқми ?
173 views
10 June 2014 - 14:33

9 июнь куни “Нафс устуворлигида ўтган датлабки суриштирув қотиллик ҳақиқатини аниқлашга қаратилган эмас” сарлавҳали мақолада бир жиноят иши остида яширинган қонунбузарликлар ва суриштирув органларининг таъмагирлиги ортидан бир ўсмирнинг жиноят ишида айбланувчига айланиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинганди. Қуйида мазкур жиноят иши билан боғлиқ тавсилотларнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Олий суд жиноят ишлари судлов ҳайъати раиси в.в.б. И.Муслимовнинг 27.06 2013 йилдаги №МБ-01ум-11-сонли жавоб хатида: -«вояга етмаган Б.Абдурахимовнинг суд хукмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айби, ўзининг дастлабки терговда берган; –“Р.Соатов Х.Қодировни бўйнидан бўғиб, ўнг қўли билан унинг елка ва бўйин қисмига бир неча марта пичоқ санчгани, шундан сўнг у ҳам автомашинанинг олд ўриндиғида ўтириб ўзи билан олиб юрган пичоқ, яъни иккинчи пичоқ билан Х.Қодировнинг ўнг оёқ, ўнг кўкрак ва бел сохаларига бир неча марта урганлиги ” , -хақидаги кўрсатуви билан исботланган ва унга нисбатан қонун доирасида жазо тайинланганлиги маълум қилинади», -деб жавоб йўллаган!

Вахоланки, биз улардан фарқли равишда, жиноят иши хужжатларидаги аниқ ва инкор этиб бўлмайдиган қуйидаги ёзма далиллар асосида, Х.Қодировнинг ўлдирилишида вояга етмаган Б.Абдурахимов умуман иштирок этмаганлигини тўлиқ исботлаб бермоқдамиз.

Биринчидан: А) Ж/иши материалларида, 02.03.2012 йилдаги СТЭ хулосасининг 3-варағида:
1-пичоқнинг: а) -тиғининг узунлиги учидан 17см; б) -тиғининг кенглиги учидан 35,0 мм;
2-пичоқнинг; а) -тиғининг узунлиги учидан 7см; б) -тиғининг кенглиги учидан 21,6 мм; уларнинг ўлчамларининг фарқлари: 10см; 13.4 мм; -эканлиги, яъни иккала пичоқларнинг ўлчамлари бир-биридан кескин фарқ қилиши қайд этилган;

Мархум Х.Қодиров танасидаги жарохатлар тери тўқималарида (клетчатка) суд-тиббий криминалистика лабороторияда ўтказилган экспертизанинг 173-далолатномасида; -«мархум Х.Қодировга етказилган жарохатлар бирор-бир ўткир жисм билан етказилганлиги хақида хулоса берилган бўлиб», аммо етказилган жароҳатлар икки хил, катта ва кичик ўлчамдаги жисмлар (пичоқлар) билан етказилганлиги хақида хулоса берилмаган.

Яъни, ушбу экспертиза хулосаси, қотиллик айнан битта пичоқ билан ёхуд бир хил ўлчамдаги пичоқлар билан содир этилганлигини тасдиқлаб турибди.

Агарда, хақиқатдан ҳам қотилликда ушбу икки хил ўлчамлардаги пичоқлар қатнашган бўлганда эди, у холда Х.Қодировнинг жароҳат бўлаклари тери тўқималарида ўтказилган клетчатая экспертиза, ушбу жароҳатлар икки хил катта(17см) ва кичик(7см) ўлчамлардаги жисмлар(пичоқлар) билан етказилганлиги хақида хулоса бериши шарт эди, лекин бундай хулоса йўқ!

Аммо ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди (судья Сатторов), нима сабабдандир СТЭ криминалистика лабороториясининг 173-далолатномасида қайд этилган ушбу хақиқатни эмас, аксинча, уни инкор қилиб, вояга етмаган шахсдан адвокатнинг ва қонуний вакилнинг иштироки таъминланмасдан қонунга зид равишда олинган кўрсатувларни айбловга асос қилиб олган!

Шунингдек, Олий суд ҳам суд-тиббий криминалистика экспертизасининг 173-далолатномаси хулосаси асосида ишга холисона муносабат билдирмасдан, аксинча, «вояга етмаган шахсдан адвокатнинг ва қонуний вакилнинг иштироки таъминланмасдан қонунга зид равишда олинган кўрсатувлари билан унинг қотилликдаги айби исботланган» – деган сохта жавобни бизга йўллаган.

Агарки суд органлари, хаттоки Олий суд ҳам, суд-тиббий криминалистика экспертиза хулосасини инкор этиб, ўз тасдиғини топмаган кўрсатувни қотилликда айблашга асос қилиб олар эканлар, у ҳолда…

Савол туғилади:

-Суд-тиббий криминалистика экспертизасининг вазифаси нимадан иборат???

-Нима учун ушбу экспертиза криминалистика лабороториясида микроскоп остида ўтказилади???

-Нима учун етказилган жарохатлар атрофидан махсус тери бўлаклари кесиб олиниб, унинг тери тўқималаридаги ўзгаришлар микроскоп остида лобараторияда текширилиб тахлил қилинади ???

-Наҳотки, «Жарохатлар тери тўқималарида(клетчатая) криминалистика лабороторияда ўтказилган экспертиза» хулосасидан кўра, вояга етмаган шахснинг ҳимоя хуқуқи бузилган холатда унга мажбурлаб ёздирилган кўрсатувлар муҳимроқ ва ишончга сазовор бўлса ?

-Нахотки, қотилликда айблаш учун иқрорнинг ўзи етарли далил ҳисобланса, гарчанд ушбу иқрор хақиқатда ўз тасдиғини топмаган бўлса-да !!!

Ўзбекистонда “иқрор – далиллар маликасидир” дейилган сталинча-вишинскийча формула ҳукм сураётган экан-да!
Шуми одил судлов???!!!…

Адолат ва хақиқат ўрнатилишида одилона ва холисона муносабат билдиришларингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат-эҳтиром ва умид билан
Баҳром Абдурахимов

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик МФЙ, Эркин -38.
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail: bahrom2661@mail.ru Skype; bahrom6126

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi