Давлат “маҳалла”лари ёки маҳалла ичидаги ноқонуний тузилма ҳақида

Давлат “маҳалла”лари ёки маҳалла ичидаги ноқонуний тузилма ҳақида
422 views
10 June 2014 - 17:56

mahallaМаълумки, ҳозирда маҳалла тушунчаси ўзининг асрлар давомида шаклланган тарихий моҳиятини буткул йўқотиб бўлган. Сўнги йилларда одамлар онгида маҳалла (фуқаролар йиғини) тушунчаси ўз-ўзини бошқарувчи орган эмас, балки давлатнинг назорат функциясини бажаришда энг муҳим вазифани бажарадиган ва айни пайтда, хавфсизлик тизимлари билан бевосита алоқадор институционал тузилма сифатида шаклланиб улгурди.

Бир пайтлар ҳокимият тузилмаларидан мустақил бўлган маҳалла институти фаолиятига давлат аралашуви оқибатида бугунга қадар мазкур институт бир нечта босқичдаги эволюция жараёнини бошдан кечирди. Ушбу эволюция босқичларининг ҳар бирида давлат институтига ҳос бўлган элементлар маҳалланинг ахлоқий-ҳуқуқий институт сифатидаги вазифаларини суриб чиқарди ва пировардда ўзининг асл қиёфасидан айрилди.

Ўзбекистоннинг турли чекка вилоятларида ва қишлоқларидаги маҳаллаларда балки ҳануз том маънодаги маҳаллага ҳос белгилар сақланиб қолгандир, бироқ маҳалла учун ишлаб чиқилган қонунчилик ҳамда турли ёзма ва оғзаки йўриқномалар мамлакатнинг барча ҳудудидаги маҳаллалар учун бир хил кучга эгадир.

Маълумки, 2014 йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги №47 сонли Қарори билан маҳалла устида давлат назоратини янада кучайтиришга қаратилган ушбу институтнинг Низоми тасдиқланди. Шу билан бирга, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси деб аталувчи институт раҳбарининг давлатдан оладиган маоши ҳам давлат хизматчиси бўлган маҳалла оқсоқолининг маоши билан тенглаштириб қўйилди.

Қонунчиликка кўра ўзини-ўзи бошқарув органи бўлган фуқаролар йиғини фаолиятининг ҳам амалиётда белгиланган нормаларга мутлақо зидлигини эътироф этган ҳолда бу сафар янги тузилма ҳисобланган “Маҳалла посбони” институти фаолиятининг ҳуқуқий асосларига эътибор қаратишни лозим топдик. Зеро, мазкур институтнинг республика ҳукумати бўлган Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низоми моҳиятан на Ўзбекистон Конституциясига, на амалдаги қонунчиликка тўғри келади. Буни Низомда белгиланган қуйидаги нормалар мисолида кўриш мумкин:

1. Низомнинг биринчи бандидаги қоидаларнинг ўзидаёқ мазкур тузилма фаолиятини шубҳа остига олувчи жиҳатлар кўзга ташлана бошлайди. Хусусан, Низомнинг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ асосий вазифалари, унинг фаолиятини ташкил этиш, Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларининг вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаши айтилади. Бундан келиб чиқадиган илк хулоса тузилманинг ўзини-ўзи бошқариш органи эканлигидир. Бироқ, айни пайтда Низомнинг иккинчи банди тузилманинг мамлакатдаги тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ташкил қилиниши таъкидланади.

Бундан келиб чиқадики, жамоатчилик тузилмаси фуқаролар йиғини ва давлат ўртасидаги воситачи бўлиб чиқади. Қонун нуқтаи назаридан юқорида тилга олинган функция унинг ҳуқуқий мақомини белгилаб бера олмайди. Шу ўринда, юқоридаги таъкидланган қоидалар орқали фуқаролар йиғинига юклатилган вазифалар ҳам бир қанча саволларни келтириб чиқаради. Биринчидан, хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлаш қачондан бери ўзини-ўзи бошқариш органларининг вазифаси бўлиб қолди? Иккинчидан, ўзини-ўзи бошқариш органи ҳисобланган фуқаролар йиғини “Маҳалла посбони” жамоат тузилмасининг воситачилигисиз давлат билан бевосита ҳамкорлик қила олмайдими? Учинчидан, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва давлат ўртасидаги қонуний ҳамкорликни белгилаб берувчи нормаларнинг амал қилишини, бундай ҳамкорликнинг бир томонлама давлат назоратига айлантирилмаслигини таъминловчи бирорта ҳуқуқий механизм борми?

2. Низомнинг саккизинчи бандига кўра жамоатчилик тузулмаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қуйидаги йўналишлардаги фаолиятида бевосита иштирок этади ва ёрдам кўрсатади:

– фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш:
– ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада аҳоли билан турли профилактика тадбирларини ўтказиш;
– фуқаролар томонидан паспорт тизими, санитария, экология, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан тегишли ҳудудда тушунтириш ишларини ташкил қилиш;
– вояга етмаганларни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишга ундовчи шахсларни, ёшлар онгини заҳарлаб, уларни турли диний экстремистик ғоялар таъсирига олиш мақсадида бундай ташкилотларга аъзо бўлишга даъват этувчи шахсларни, қонунга хилов диний таълим берувчиларни аниқлаш ҳамда улар билан профилактик тарбиявий ишлар олиб бориш.

Жамиятдаги ҳар қандай институционал тузилманинг ҳуқуқий мақоми унга берилган ваколатлар ва мажбуриятларга кўра белгиланади. Кўриниб турибдики, тилга олинган жамоат тузилмаси фаолияти мазмунига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифаси юклатилган. Бу ҳақда келтирилган бандда тузилманинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида бевосита иштирок этиши таъкидланади. Аслида бу ваколатдан кўра кўпроқ тузилмага юклатилган мажбуриятга яқинроқдир. Агар жамоат тузилмасининг ўзини-ўзи бошқарув органи ҳисобланган фуқаролар йиғини таркибидаги бир институтлиги инобатга олинса, бу каби бевосита вазифалар ва мажбуриятлар юкланиши қонунчилик нормаларига зиддир. Хусусан, “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида: “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг шаклланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратадилар, уларнинг ишларига аралашишга йўл қўймайдилар, фуқароларга ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашадилар”, – дейилган. Бироқ, юқорида санаб ўтилган вазифалар мазкур модда моҳиятига зиддир. Бу эса, жамоатчилик тузилмасини фаолияти нуқтаи назардан маҳалла институтларидан бири эмас, балки кўпроқ ички ишлар вазирлиги, яъни ижроий ҳокимият институционал тузилмалари иерархиясининг қуйи бўғини сифатида намоён қилади.

3. Низомнинг 30 бандида жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларини рағбатлантириш билан боғлиқ қоидалардан сўз юритилади. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ўз тизимидаги органларда хизмат қилишга номзодларни жамоат тузилмаси аъзолари ҳамда раҳбарлари орасидан танлашга ва қабул қилишга алоҳида эътибор қаратади. Аслида, мазкур банд ўз мазмунига кўра давлат бошқарувидаги авторитаризм ва диктатура элементларини намоён қилади. Чунки, фақат инсон ҳуқуқлари чекланган ва фуқароларнинг эркинлиги бўғилган авторитар тузумлардагина куч ишлатар тизимларга ишга олиш оддий фуқаро учун рағбат сифатида қабул қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, яна бир қизиқ ҳолат эътиборни тортади. Низомнинг мазкур бандида жамоатчилик тузилмаси раҳбарига рағбатлантириш сифатида куч ишлатар тизимларга ошга олиниш назарда тутилади. Айни пайтда, Низомнинг 20 бандига кўра тузилма раҳбари лавозимига номзодларнинг олий маълумотли бўлиши, давлат органларида, таълим муассасаларида ёки нодавлат тижорат ташкилотларида иш тажрибасига эга ҳамда аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши таъкидланади. Кўриниб турибдики, санаб ўтилган сифатларга эга шахс жамиятда ўз ўрнини топган шахсдир. Шундай экан унинг учун куч ишлатар тизимларга ишга олиниш бирор бир рағбат маъносидан йироқдир.

Аслида сўз юритаётганимиз тузилма номи билан жамоатчилик ташкилотидир. Қўпол қилиб айтганда собиқ совет давридан қолган фуқароларни жамоатчилик асосида – текинга ишлатиш механизмини ифодалайди. Бироқ, ҳуқуқсизлик ҳукм сурган ҳар қандай аавторитар тузумларда бўлгани каби Ўзбекистон шароитида ҳам аксарият фуқаролар ҳокимиятга, айниқса куч ишлатар тизимларга яқинроқ бўлишни, уларга берилган ҳадсиз ваколатнинг бир бўлагини қайсидир маънода ўзларида ҳис қилишга интилишади. Бу билан гўёки бундай шахслар давлатнинг репрессив машинаси қурбони бўлишдан ўзларини суғурталаган бўлишади.

Замир Малик

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi