Москвада «Ферганская улица» метро бекати номининг ўзгартирилиши яққол ксенофобиядан дарак беради – эксперт

Москвада «Ферганская улица» метро бекати номининг ўзгартирилиши яққол ксенофобиядан дарак беради – эксперт
40 views
11 June 2014 - 10:52

ferganskaya bekati nomi o`zgartirildiМосква метрополитенининг Кожуховский йўналишидаги «Ферганская улица» станцияси (бекати) номи «Юго-Восточная» («Жанубий-Шарқий»)га ўзгартирилди, деб хабар берди CA-NEWS.

Этнолог Сергей Абашиннинг фикрича, бундай ўзгариш россия пойтахти мулозимларининг ксенофобия кайфиятидан дарак беради.

Бу борада «Интерфакс» ахборот агентлиги аҳолидан келиб тушган кўп сонли мурожаатлар асосида Москва расмийлари метронинг Кожуховский йўналишидаги лойиҳалаштирилган бекат номи ўзгартирилди, деб ёзади.

Жорий йилнинг 10 июнида бўлиб ўтган пойтахт ҳукумати мажлисида жамоат алоқалари қўмитаси раиси Александр Чистяковнинг таъкидлашича, Жанубий-Шарқий маъмурий окрук аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар сабаб метронинг «Ферганская улица» бекати номи «Юго-Восточная»га ўзгартирилган.

Мазку қарор бир қанча экспертлар томонидан ксенофобиянинг намоён бўлиши сифатида баҳоланган. Хусусан, тарих фанлар доктори, этнолог Сергей Абашин ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай ёзади: “Мен бу аноним кўп сонли аҳолининг борлигига ишонмайман. Бу яққол кўриниб турган ксенофобиядир, ҳаттоки мулозимларнинг ўзларининг кайфияти шундай дея оламан”.

Унинг таъкидлашича, “…Фарғонада Россиядан чиққан ўн минглаб одамлар яшамоқда ва улар Фарғонани ўз ватанлари деб билишади. Уруш йилларида ўн минглаб қочоқлар у ерда жон сақлашган. Эндиликда эса бу сўз ёқмай қолибди”.

Бекат номининг ўзгартирилиши билан боғлиқ интернет ижтимоий тармоғидаги қизғин мунозараларда: “«Ферганская улица» номидан воз кечиб уни «Юго-Восточная» қилиб ўзгартиришларида мантиқий жиҳатдан мен ксенофобиядан бошқа нарсани кўрмаяпман”, – дея қўшимча қилади Абашин.

2014 йилнинг январидаёқ қайта номлаш бўйича шаҳар комиссияси аъзолари «Ферганская улица» номини танқид остига олишганди. Улар метро бекатининг бундай номланиши маҳаллий аҳолига ёқмаслигидан хавфсирашганди.

ЎХҲ ахборот бўлими