Судья Сатторов чиқарган Хукм, Одил судловми?

Судья Сатторов чиқарган Хукм, Одил судловми?
62 views
12 June 2014 - 11:47

9 июнь куни «Нафс устуворлигида ўтган датлабки суриштирув қотиллик ҳақиқатини аниқлашга қаратилган эмас» сарлавҳали мақолада бир жиноят иши остида яширинган қонунбузарликлар ва суриштирув органларининг таъмагирлиги ортидан бир ўсмирнинг жиноят ишида айбланувчига айланиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинганди. Қуйида мазкур жиноят иши билан боғлиқ тавсилотларнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ЖИБ Қашқадарё вилояти суди 1-инстанция судининг 10.02.2011 даги айблов ҳукмининг 13-бети 1-абзацида: гувоҳ А.Омонов судда дастлабки терговдаги кўрсатувини тасдиқлаб, «19.09.2010йил кечаси соат 01-02 лар чамасида кўчада номаълум оқ рангли НЕКСИЯ ёнаётганини кўриб, қўшнилар билан бирга сув сепиб ўчирганлигини»; «автомашина атрофида ва кўчада бегона одамларни кўрмаганлигини»; «ушбу автомашинани кўчага ким олиб келганини кўрмаганлигини» -баён қилганлиги ёзилган.

Ушбу суд хукмининг 13-бети 2-абзацида: гувоҳ Г.Бадалов ҳам суддаги кўрсатувида дастлабки терговдаги кўрсатувини тасдиқлаб, «2010 йил 18 сентябр куни кеч соат 23ларда супада ухлаб ётганида, қарсиллаган товушдан ўйғониб кетиб қараса, 25 метрлар узоқликдаги столба олдида оқ НЕКСИЯ тўхтаб турганини кўрганлигини»; «узоқдан овоз берганида, бир киши хайдовчи ўриндиғига ўтириб, тезлаб автомашинани Ғузор томонга ҳайдаб кетганлигини»; «унинг кимлигини кўрмай қолганлигини» -баён қилганлиги 10.02.2011 даги суд хукмида ёзилган.

Бундан кўринадики, гувоҳлар А.Омонов ва Ғ.Бадаловлар ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция судининг 10.02.2011 даги суд муҳокамасида, ушбу қотиллик жиноятини ким содир этганлиги хақида мутлақо билмасликларини, қотиллик жиноятини вояга етмаган Б.Абдурахимов содир этганлиги хақида эса бир сўз ва калима ҳам келтирмаганликларини, ҳаттоки тахмин ёки ишора билан ҳам бирор бир кўрсатув бермаганликларини ёзма далил сифатида яққол тасдиқлаб турибди.

Аммо, дастлабки 10.02.2011 даги суднинг хукми, 30.12.2011 да Олий суд томонидан бекор қилиниб қўшимча терговга қайтганидан кейин, янгитдан ўтказилган ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди судъя Сатторов томонидан 24.08.2012 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган айблов хукмининг 14-бетида: «Гувоҳлар А.Омонов ва Бадаловлар ўтган суд муҳокамасида мазкур жиноят(қотиллик) вояга етмаган Б.Абдурахимов ва Р.Соатовлар томонидан содир этилганлигини тасдиқловчи кўрсатувлар берганлар»; «суд ҳайъати ушбу гувоҳларнинг кўрсатувларини ишончга сазовор деб топиб, асосли далил сифатида айбловга асос қилиб олишни лозим топди», -деган асоссиз-сохта(бухтон) хулоса ёзилган ва вояга етмаган Б.Абдурахимовни қотилликда айблашга асос қилиб олинган.

Савол: судья Сатторов, қайси мақсадда ёки манфаатда ёхуд кимнинг тазйиқи остида, онгли мавжудот ҳисобланмиш инсон онги ва тафаккурига сиғмайдиган даражадаги ушбу бўхтонни, яъни, гувоҳларнинг олдинги суддаги кўрганим йўқ ва билмайман деган кўрсатувларини, қасддан қарама-карши кўрсатувга, қотиликни тасдиқловчи кўрсатувга айлантириб, Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган хукмда ёзган экан. Ушбу ҳукмнинг масъулиятини, залворини ҳис этармикан»?

Судъя томонидан зиммасига юклатилган вазифани, нуфузни ва судга ҳурматни шакллантирувчи юксак ахлоқ-одоб меъёрларига риоя қилинмасдан туриб, суд ҳокимиятини ва судъя ваколатларини амалга ошириш мумкин эмаслигини, судья Сатторов ҳис этармикан» ?

«Судьялар жиноят ишларини кўриш чоғида, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя қилишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашлари, беғараз ва адолатли бўлишлари, судьялик шаънини қатъий сақлашлари, одил судловнинг обрўсини, судьялик қадр-қимматини тушириши ёки судьянинг холислигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишлари шарт» лигини билмасмикан?

Судья Сатторов, Президент ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланганда: -«Зиммасига юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчи ва виждони буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қилган»лигини унутган кўринади Ёки, виждони…?

Шу ўринда, Президент Ислом Каримовнинг, Олий Мажлиснинг иккинчи чақириқ олтинчи сессиясида: «Суд бугунги кунда аввалгидек хукмрон коммунистик тизимнинг ҚАТАҒОН ва ЖАЗОЛАШ аппарати эмас, балки у ҳар бир инсон ва фуқаронинг хуқуқ ва эркинликларини ишончли тарзда қўриқлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган чинакам мустақил давлат хокимиятига айланмоғи лозим» -деган даъвати маъносини англаб етмаган кўринади. Акс ҳолда, шундай хукмни ёзмаган бўлар эди.

Афсуски, Олий суд ҳам Қонун нормалари асосида назорат тартибида ишни кўришни лозим топмаган.

Аксинча, судья Сатторов томонидан ушбу қасддан содир этилган қонунбузиш холатларига қонуний муносабат билдирмасдан, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Ш.Газиев; -«Б.Абдурахимовнинг суд хукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби гувоҳлар А.Омонов ва Ғ. Бадаловнинг суддаги кўрсатувлари билан исботланган» -деган, 09.09.2013й. №МБ-11ум-11-сонли хатини йўллаган.

Адолат ва хақиқат ўрнатилишида одилона ва ҳолисона муносабат билдиришларингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат-эҳтиром ва умид билан

Баҳром Абдурахимов
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик МФЙ, Эркин -38;
тел. +998907210725; +998912140916;
E-mail: bahrom2661@mail.ru Skype: bahrom6126