Москвада Ўрта Осиёлик муҳожирлар ташлаб кетган етим болаларда фарзандликка олиниш имкониятлари кам

Москвада Ўрта Осиёлик муҳожирлар ташлаб кетган етим болаларда фарзандликка олиниш имкониятлари кам
55 views
12 June 2014 - 12:03

14.-В-Петербурге-появился-первый-центр-для-детей-иммигрантов-—-телеканал-«100-ТВ»Москвада Ўрта Осиёлик муҳожирларнинг ташлаб кетган етим болаларида фарзандликка олиниш имкониятлари кам, деб ёзади dallol.ru.

Бу ҳақда “Етим болаларга кўнгиллилар ёрдами” ҳайрия Жамғармаси лойиҳаси раҳбари Олеся Деснянская маълум қилган. Унинг сўзларига кўра Жамғарма Москва шаҳридаги барча туғриқхоналар билан яқин ҳамкорлик қилади ва кўнгиллилар миллатидан қатъий назар қийин аҳволга тушиб қолган барча аёлларга кўмаклашади.

“Турли хил сабабларга кўра соғлом ва соғлом бўлмаган чақалоқларни туғруқхоналарга ташлаб кетишади, аниқроқ қилиб айтганда турли хил сабабларга кўра ўз оналари улардан бутунлай воз кечишади. Ушбу болалар ўз оилаларига эга бўлишлари учун биз қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Иш фаолиятимиз давомида биз шу нарсага гувоҳ бўлдикки Ўрта Осиёлик меҳнат муҳожирлар томонидан ташлаб кетилган болаларнинг янги ойи ва дадали бўлиш имкониятлари кам. Шу сабабли ҳам биз бундай чақалоқларни ўз ватанига юборишга ҳаракат қиламиз. Шундагина уларда янги оилали бўлиш имкониятлари бир неча баробар ортади”, – дейди у.

Суҳбат давомида Олеся Деснянская баъзи туғриқхоналардаги ҳомиладорларнинг 80%ни Ўрта Осиёлик аёл-муҳожирлар ташкил қилади.

ЎХҲ ахборот бўлими