Пайғамбарлар тарихи (23). Закариё ва Яҳё алайҳиссаломлар

Пайғамбарлар тарихи (23). Закариё ва Яҳё алайҳиссаломлар
34 views
13 June 2014 - 11:14

pt1-191x300Закариё алайҳисаломнинг келиб чиқиши

Закариё бин Бараҳё (1) алайҳиссаломнинг уруғи Сулаймон бин Довуд алайҳиссаломга (2), у эса Яҳуза бин Ёқуб алайҳиссаломга тақалади (3). Закариё алайҳиссалом Анбиё ўғилларидан бўлгани учун Байтулмақдисда ваҳий ёзар эди. Зотан, Анбиё ўғилларидан (4) ва ёки Бани Исроилнинг олимларидан (5) бўлиб (6), ўзини (7) ва ёки наслини Байтулмақдис хизматига бағишламаган одам йўқ эди (8). Закариё алайҳиссалом Исроил ўғилларининг ҳам пайғамбари, ҳам дин олимлари ва маслаҳатчиларининг раиси эди (9). Касби дурадгор эди (10).

Закариё алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги

Исроил ўғилларига энг сўнг юборилган пайғамбарлар Довуд алайҳиссалом хонадонидан Закариё, Яҳё бин Закариё ва Исо бин Марям алайҳиссаломлар эди (11).
Бу ҳусусида Қуръни Каримда шундай дейилади:
“Биз унга (Иброҳимга) Иcҳоқ ва Ёқубни эҳсон этдик ва ҳар бирини ҳидоятга (нубувватга) эриштирдик. Ундан аввал Нуҳни ва унинг наслидан Довудни, Сулаймонни, Айюбни, Юсуфни, Мусoни ва Ҳорунни ҳидоятга қовуштирдик. Биз яхши амал ишлаганларни шундай мукофотлаймиз. Закариёга, Яҳёга, Исога ва Илёсга (ҳам шундай ҳидоят, нубувват) бердик. Уларнинг ҳаммаси солиҳлардан эди (12).

Закариё алайҳиссаломнинг Аллоҳдан бир ўғил тилаши

Закариё алайҳиссалом тўқсон икки (13) ва ёки тўқсон тўққиз (14) ёки юз йигирма ёшида, завжаси эса тўсон саккиз ёшида экан (15), улар Ҳазрати Марямнинг масжиддаги хонасига қачон киришса, қиш мавсумида ёз меваси, ёзда эса қиш меваси турганини кўрардилар (16). Закариё алайҳиссалом бундан ҳайратланиб:
– Эй Марям (17), булар сенга қаeрдан келади? – деб сўради, Марям эса :
– Аллоҳ тарафидан, – деб жавоб беради (18).
Закариё алайҳиссалом бу мўжизани кўриб:
– Марямга буни берган менинг завжамга ҳам бола туғиш қобилиятини берар, – дея Аллоҳдан бир ўғил эҳсон этиш учун дуо этди (19).
Бу ҳусус Қуръни Каримда шундай баён қилинади:
“Закариёни ҳам эсла. Закариёнинг “Парвардигорим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни менга ўз даргоҳингдан бир меросxўр фарзанд ато эт), ўзинг ворисларнинг яхшироғидирсан (яъни ҳамманинг ортида қолгувичидирсан)”, – деб нидо қилган пайтини (эсланг).
“Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик – ҳамда жуфтини ўнглаб (туғмайдиган кампирни бола кўришини қодир қилиб) қўйдик. Дарҳақиқат, улар (яъни мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо илтижо қилардилар. Улар бизга таъзим‑итоат қилгувчи эдилар.” (20)
(Эй Муҳаммад, ушбу) Парвардигорингиз Ўз бандаси Закариёга қилган марҳаматининг зикри‑қиссасидир.
Эсланг! У Парвардигорига xуфёна дуо илтижо қилиб, деган эди:
“Парвардигорим, дарҳақиқат, менинг сукларим мўртлашди, кексаликдан бошим – сочим оқарди. Парвардигорим, мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид бўлган эмасман. Мен ортимда қоладиган қариндош‑уруғларим (менинг динимни зое қилиб юборишлари)дан хавфдаман. Хотиним туғмас бўлиб қолган. Энди Сен ўз даргоҳингдан менга ва (бобом) Ёқуб хонадонига меросxўр бўладиган бир дўст (яъни фарзанд) ҳадя этгин ва уни (ўз наздингда) рози бўлинидиган (солиҳ) кишилардан қилгин!” (21)
Ўшанда Закариё Парвардигорга дуо қилиб деди:
“Парвардигорим, менга ҳам ўз ҳузуриндан бир покиза фарзанд ато эт! Албатта сен дуо илтижоларимни эшитгувчисан”.
Сўнг меҳробда намоз ўқиб турган вақтида, унга фаришталар нидо қилдилар:
“ (Эй Закариё,) Аллоҳ сенга, Аллоҳнинг сўзини тасдиқ этадиган, (ўз қавмига) xожа бўладиган (шаҳватлардан ўзини) тиядиган ва солиҳ пайғамбарлардан бўладиган Яҳё исмли фарзанд xушхабарини берур (22)”.
(Аллоҳ айтди):
“Эй Закариё, биз сенга бир фарзанд xушхабарини берурмизки, унинг исми Яҳё бўлиб, илгари унга бирон (кимсани) oтдош қилган эмасмиз (23)”.
“Парвардигорим, менга кексалик eтган, хотиним туғмас бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин?” – деди (Закариё).
(Аллоҳ) айтди:
“Шундай, Аллоҳ истаган ишини қилур (24)”.
(Закариё) деди:
“Парвардигорим, хотиним туғмас бўлиб қолган, ўзим эса кексаликнинг (умримнинг) ниҳоясига eтиб қолган бўлсам, мендан қандай фарзанд (бунёд) бўлсин?” (“Марям” сураси, 8).
“Парвардигорим, менга кексалик етган хотиним туғмас бўлса, мендан қандай фарзанд бўлсин?”- деди (Закариё).
(Аллоҳ) айтди:
“ шундай, Аллоҳ истаган ишини қилади.” (25)
“Парвардигорим, мен учун (кампирим ҳoмилали бўлганига) бирон белги‑аломат қилсанг,” – деди у.
Аллоҳ айтди:
“ Сенга белги шуки, уч кун одамларга фақат имо-ишора билан гапира оласан. Парвардигорингни мудом ёд қил ва туну кун У зотни поклаб ибодат қил (26)!”
“Парвардигорим, мен учун (кампирим ҳомилали бўлганига) бирон белги аломат қилсанг”, – деди у (Закариё) (27).
(Аллоҳ) айтди:
“Жўн бир имо-ишорадан бошқа уч кеча одамлар билан гаплаша олмайсан (28-29). Бунинг баробарида, Роббингни кўп хотирла ва уни кеча кундуз тасбиҳ эт, – деди (30)”.
Бас (Закариё) меҳробдан қавмининг олдига чиқиб, уларга эртаю кеч (Аллоҳни) пoклаб, ибодат этишни ишорат билан буюрди (31).

Яҳё алайҳиссаломнинг туғилиши

Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан олти ой аввал туғилди (32) яъни Исо алайҳиссаломдан олти ой катта эди (33)

Яҳё алайҳиссаломнинг шакли шамойили

Гўзал чеҳрали, қиё қошли, сийрак сочли (34), узун бурунли (35), ингичка овозли, калта бармоқли эди (36).

Яҳё алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги

Аллоҳ Таоло Яҳё алайҳиссалом ҳақида Қуръони Каримда шундай дейди:
“(Биз унга) “Эй Яҳё! Китобни (Тавротни) маҳкам ушлагин, (дедик).
Унга гўдаклик чоғидаёқ ҳикмат‑маърифат ато этдик. Яна унга ўз даргоҳимиздан меҳр ва поклик (ато этдик). У жуда муттақий (тақводор) бўлди. Ота-онасига меҳрибон эди, жабру ситам қилувчи, осий эмас эди. Унга туғилган, кунида ҳам, вафот этадиган кунида ҳам, қайта тириладиган кунида ҳам омонлик, салом бўлсин”. (Марям 12-15).
Яҳё Алайҳиссаломга тенгдош болалар:
– Эй Яҳё, биз билан ўйна, кел!, – деб чақирганларида (38), у:
– Биз ўйин учун яратилмадик (39). Мен ўйин учун яратилмадим,- дерди (40).
У саккиз ёшида Байтулмақдиснинг хизматига кириб, ўн беш ёшига қадар у eрда кундузи хизмат қилиб, кечалари фарёд этиб йиғларди (41). Яҳё алайҳиссалом болалигидан бери (42) Аллоҳу Таолога тоатда (43) ниҳоятда ғайратли (44), кучли (45) Аллоҳга ибодатда инсонларнинг улуғи эди (46). У юнгдан тўқилган кўйлак кийиб, арпа нони eр эди. Яҳё алайҳиссаломнинг на бир динори, на дирҳами, на ётадиган eри, бир маскани бор эди (47). Кеча қаeрда бўлса – ўша eрда қолар эди. На бир хизматкори, на бир жорияси бор эди. Аллоҳга кўп ибодат этар, жаҳаннам қўрқуси ила тинмай йиғларди. Закариё алайҳиссалом xалққа ваъз этар экан, жамоат орасида Яҳё алайҳиссалом бўлса, у на жаннатдан ва на жаҳаннамдан сўз очарди (48). Исо алайҳиссалом Яҳё алайҳиссалом билан ҳар сафар кўришганда, уни ҳазин ва қайғули кўрарди.
Бир куни унга (6):
– Эй Яҳё, мен сени доим ҳазин ва қайғули кўраяпман. Ёки сен Аллоҳнинг раҳматидан умидингни кесдингми?, – деди Исо алайҳиссалом.
– Мен ҳам сени доим севинчли кўраяпман. Ёки сен Аллоҳ Таолонинг макридан (ибтило ва имтиҳонидан) қутилганингга амин бўлдингми?, – деб жавоб берди унга Яҳё алайҳиссалом.
Бу ҳусусда инган ваҳий ила Исо алайҳиссаломнинг сўзи тасдиқланади. (49). Яҳё алайҳиссалом бани Исроил байрамларида ваъз этар, уларни Аллоҳу Таолога даъват этарди (50). Ҳорис ул-Ашъарнинг пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан қилган ривоятга кўра, Аллоҳу Таоло Яҳё бин Закариё алайҳиссаломга ҳам ўзи учун ҳам Исроил ўғиллари учун амал этишга бeш калима амр этганди.
Бу xусусида оғир ва секин ҳаракат қилган Яҳё алайҳиссаломга танбеҳ берган Исо алайҳиссалом шундай деди:
– Сен ҳам ўзинг, ҳам Исроил ўғиллари амал этишларингиз керак бўлган бeш калимани ёки сен таблиг эт, ёки мен таблиг этаман!
Буни эшитган Яҳё алайҳиссалом:
– Эй биродарим, сен бу вазифани адо этишда мендан олдин кетсанг, мен азобга учратилишимдан ёки eрга ботирилишимдан қўрқаман, – деди ва дарҳол Исроил ўғилларини Байтулмақдисга тўплади. Байтулмақдис Исроил ўғилларига тўлди.
Яҳё алайҳиссалом юксак бир eрга ўтириб, Аллоҳга ҳамду сано этгандан сўнгра, шундай деди:
– Аллоҳу Таоло ҳам ўзим амал этишим учун, ҳам сизнинг амал этишингиз учун менга бешта калима юборди. Улардан биринчиси:
Унга ҳеч шерик қўшмасдан Аллоҳга ибодат этишингиздир. Бунинг мисоли шу: Ўз моли ва олтинига бир хизматкор (қул) олиб ишлатса, қул меҳнатидан қозончини соҳибига эмас, бошқа биттасига берса, ким ўз қулиниинг ҳаракатига рози бўлади?! Аллоҳга шерик қўшмасдан ибодат этингиз! Аллоҳ сизга намоз қилишни амр этди. Намозга турганингизда атрофга аланглаб, соғу-сўлга қараманглар. Шубҳа йўқки, Аллоҳу Таоло қули юзини бошқа тарафга бурмагунча, доим қулига йўналгандир. Аллоҳ сизга рўзани амр этди. Бунинг мисоли шу: Ёнида миск қопчиғи бўлган бир инсон жамоат ичига кириб келса, ҳамма ундаги миск бўйини ҳидлар, шубҳасиз, рўза тутган одамнинг оғиз ҳиди Аллоҳ наздида миск бўйидан ҳам гўзалроқдир. Аллоҳ сизларга садақани амр этди. Бунинг мисоли шу: душманни асир этиб, бошини кесаётган пайтингизда, жонини қутқариш учун вақтинча сизга бир фидя берган кимсани тасаввур этинг. Аллоҳ сизга уни (Аллоҳни) зикр этишни амр этди. Бунинг мисоли шу: Одам ўзини таъқиб этиб келаётган шафқатсиз душмандан қочиб, мустаҳкам бир қалъага келиб яширинди. Қул ҳам токи Аллоҳни зикр этар экан, шайтондан шундай кутилади (51).

Исроил ўғилларининг Яҳё алайҳиссаломга саволлари

Юҳаннага кўра, Исроил ўғиллари учта пайғамбарнинг келишини кутаётган эдилар.
Биринчиси: такрор келади дея ҳисобланган Илё.
Иккинчиси: Масиҳ Исо алайҳиссалом.
Учинчиси: ҳамманинг билгани ва исми айтилмасдан, “у – Пайғамбар”, деб айтилган Пайғамбар.
Шу боис, Исроил ўғиллари Яҳё алайҳиссаломдан:
– Сен кимсан?, – сўрадилар.
– Мен Масиҳ эмасман, – деди Яҳё алайҳиссалом.
– Бўлмаса кимсан? – дейишди Исроил ўғиллари, – сен Илёмисан ёки?
– Йўқ, – деди Яҳё алайҳиссалом.
– Ёки сен “у – Пайғамбар”мисан?, – дейишди.
– Йўқ, – деди Яҳё алайҳиссалом.
– Ундай бўлса, сен кимсан?, – дедилар Исроил ўғиллари.
– Мен Ишoга пайғамбарнинг айтгани каби, “Роббингнинг йўлини тузатингиз”, дея чўлда давъат қилганнинг овозиман. Орангизда биттаси турибди, аммо сиз уни билмайсиз. Мендан сўнгра келган удир. Мен унинг чориғини боғини ечишга ҳам лойиқ эмасман, – деди Яҳё алайҳиссалом (Юҳаннa. “Инжил”, 15- боб, 19-27).
Ривоятга кўра, Яҳё алайҳиссалом 30 ёшда экан, Урдун дарёсида Исо алайҳиссалом билан кўришди (52). Шомга бориб, Исо алайҳиссалом билан учрашган кунларида ҳам xалқни Аллоҳга ибодатга давъат қилишдан тўхтатмади (53). Исо алайҳиссаломнинг Яҳё алайҳиссаломни ўн икки ҳаворийси (саҳоби)га раҳбар қилиб, Аллоҳнинг амирларини таблиғ этиш учун xалқ орасига юборилгани ҳам ривоят этилади (54).

Исроил ўғилларининг Яҳёва Закариё алайҳиссаломларни шаҳид этиши

Исроил ўғиллари Бобил асоратидан Байтулмақдисга қайтгандан сўнгра (55) Байтулмақдисни (тиклашди) имор этишди (56). Ишларни йўлга солдилар (57), анчагина кўпайдилар (58). Аммо бузуқчилик, ёмон ишлар ҳам қилмасдан туролмадилар. Бунинг баробарида, Аллоҳу таоло улардан (59) фазлу раҳматини аямади – пайғамбарлар юборишга давом этди.
Исроил ўғиллари эса, пайғамбарларнинг бир қисмини инкор этиб, бир қисмини ўлдирар эдилар. Уларга энг сўнг юборилган пайғамбар Довуд алайҳиссалом хонадонидан бўлган Закариё, Яҳё ва Исо алайҳиссаломлар эди (61). Исроил ўғиллари Яҳё ва Закариё алайҳиссаломларни ҳам шаҳид этдилар (62).

Ривоятга кўра, Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломнинг 33 ёшида самога олинишидан (63) бир ярим йил аввал (64), демак, 32 ёшида шаҳид этилган. Чунки Яҳё алайҳиссалом Исо алайҳиссаломдан ярим йил олдин туғилганди. Унга ва бутун юборилган пайғамбарларга салом бўлсин! Исроил ўғиллари Закариё алайҳиссалом ҳақида ҳам: “Уни (Ҳазрати Марямни) Закариёдан бошқа ҳомила қилгани йўқ. Унинг ёнига доим Закариё кириб чиқар эди (66)”, дедилар. Ва Закариё алайҳиссаломни ўлдирмоқ учун (67) ахтара бошладилар. Закариё алайҳиссалом улардан қочди (68), аммо уни ушладилар (69) ва шаҳид этдилар (70). Яҳё алайҳиссаломнинг диний нуқтаи назардан таъқиқланган уйланиш шаклига рози бўлмагани, унинг ҳам шаҳид этилишига баҳона бўлди (71).

ИЗОҲЛАР:

1) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 68- бет.
2) Масъудий. “Муруж-уз заҳаб”, 1- жилд, 62- бет; Салабий. “Ароис”, 371- бет; Ибн-и Асокир. “Тарих”, 5- жилд, 381- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 137- бет.
3) Ибн-и Сод. “Табақот”, 1- жилд, 55- бет.
4) Ибн-и Асокир. “Тарих”, 5- жилд, 381- бет.
5) Салабий. “Ароис”, 371- бет.
6) Салабий. “Ароис”, 371- бет; Ибн-и Асокир. “Тарих”, 5- жилд, 381- бет.
7) Ибн-и Асокир. “Тарих”, 5- жилд, 381- бет.
8) Салабий. “Ароис”, 371- бет.
9) Салабий. “Ароис”, 372- бет.
10) Абдурразоқ, “Мусаннаф”, 2- жилд, 308- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 405- бет; Дайламий. “Ал Фирдавс”, 3- жилд, 272- бет; Ибн-и Асокир. “Тарих”, 5- жилд, 381- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 49- бет.
11) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Салабий. “Ароис”, 370- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 303- бет.
12) Анъом сураси, 84-85- оятлар
13) Салабий. “Ароис”, 375- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
14) Салабий. “Ароис”, 375- бет.
15) Салабий. “Ароис”, 375- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
16) Салабий. “Ароис”, 373- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 399- бет.
17) Салабий. “Ароис”, 373- бет.
18) Салабий. “Ароис”, 373- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 299- бет.
19) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 299- бет.
20) Анбиё сураси, 89-90- оятлар.
21) Марям сураси 2-6- оятлар.
22) Оли Имрон сураси, 38-39- оятлар.
23) Марям сураси 7- оят.
24) Оли Имрон сураси, 40- оят; Марям сураси 8- оят.
25) Оли Имрон сураси, 40- оят.
26) Оли Имрон сураси, 41- оят; Марям сураси 10- оят.
27) Марям сураси 10- оят.
28) Оли Имрон сураси, 41- оят.
29) Марям сураси 10- оят.
30) Оли Имрон сураси, 41- оят.
31) Марям сураси 11- оят.
32) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Салабий. “Ароис”, 375- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
33) Салабий. “Ароис”, 375- бет.
34) Салабий. “Ароис”, 376- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
35) Салабий. “Ароис”, 376- бет.
36) Салабий. “Ароис”, 376- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
(*) 4 ёшида экан (Мир Ҳованд. “Равзот-ус сафо”, Таржима, 355- бет.)
37) Ибн-и Қутайба, “Уюн-улъаҳбар”, 2- жилд, 317- бет; Салабий. “Ароис”, 376- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 301- бет.
38) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 97- бет; Ибн-и Қутайба, “Уюн-улъаҳбар”, 2- жилд, 317- бет; Салабий. “Ароис”, 376- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 301- бет.
39) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 97- бет.
40) Ибн-и Қутайба, “Уюн-улъаҳбар”, 2- жилд, 317- бет; Салабий. “Ароис”, 376- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 301- бет.
41) Ибн-и Қутайба, “Уюн-улъаҳбар”, 2- жилд, 317-318- бетлар.
42) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
43) Салабий. “Ароис”, 376- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
44) Салабий. “Ароис”, 376- бет.
45) Салабий. “Ароис”, 376- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
46) Салабий. “Ароис”, 376- бет.
47) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 301- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 51-52- бетлар.
48) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 301- бет.
49) Мир Ҳованд. “Равзот-ус сафо”, Таржима, 355- бет.
50) Салабий. “Ароис”, 376- бет.
51) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 4- жилд, 202- бет; Термизий. “Сунан”, 5- жилд, 148-149- бетлар.
52) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 13- бет.
53) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 13- бет; Салабий. “Ароис”, 376- бет.
54) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 13- бет; Салабий. “Ароис”, 379- бет; Абулфарад ибн-и Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 332- бет.
55) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Салабий. “Ароис”, 370- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 303- бет.
56) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 303- бет.
57) Салабий. “Ароис”, 370- бет.
58) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 303- бет.
59) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Салабий. “Ароис”, 370- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 303- бет.
60) Салабий. “Ароис”, 370- бет.
61) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Салабий. “Ароис”, 370- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 303- бет.
62) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 303-304- бетлар.
63) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 79- бет; Салабий. “Ароис”, 403- бет; Абулфарад ибн-и Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 356- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 95- бет.
64) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 307- бет.
65) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 16- бет; Салабий. “Ароис”, 375- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 300- бет.
66) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 22- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 311- бет.
67) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 311- бет.
68) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 22- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 311- бет.
69) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 311- бет.
70) Диноварий. “Ал Ахбор”, 41- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 311- бет.
71) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 13-14- бетлар; Салабий. “Ароис”, 378-380- бетлар; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 301-302- бетлар.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.