Ўзбекистонда кредит ташкилотлари устидан кунлик назорат ўрнатилди

Ўзбекистонда кредит ташкилотлари устидан кунлик назорат ўрнатилди
65 views
13 June 2014 - 11:23

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги N 13/3 сонли Қарори билан кредит ташкилотлари томонидан кредит ахборотининг давлат реестрига (КАДР) ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур ўзгартиришларга кўра, кредит ахбороти, КАДРга ва кредит бюроларига кредитлаш жараёнига мос кетма-кетликда юборилиши шарт ва КАДР ахборотларнинг тўғри юборилиши бўйича кунлик назоратни олиб боради. Бундан ташқари КАДРнинг амалиёт куни банклараро электрон тўлов ҳужжатларини ўтказиш вақтига мос бўлиши лозим.

Ҳужжат бошқа ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳам ўз ичига олади.

ЎХҲ ахборот бўлими