Энг исломий давлат деб Ирландия тан олинди

Энг исломий давлат деб Ирландия тан олинди
71 views
14 June 2014 - 7:07

Энг исломий давлат деб Ирландия тан олинди

АҚШнинг Жорж Вашингтон Университетида ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, муқаддас Қуръон Каримга қонунлари ва қадриятлари яқин бўлган мамлакат деб Ирландия тан олинган. Рейтингда Ирландиядан сўнг энг «хақиқий мусулмон» мамлакатлари деб Дания, Швеция ва Буюк Британия турибди.

Бу тадқиқотларни Жорж Вашингтон Университетининг халқаро бизнес ва сиёсат бўйича профессори , Эронда туғилган Ҳусайн Асқарий ўзининг ҳамкасби Шаҳризода С. Раҳмон билан ўтказган.Шуниси таажжубланарлики, Топ-25 рўйхатига биронта мусулмон мамлакати кирмади. Лекин 27-ўринни Исроил эгаллади.33-ўринда Малазия, 42-ўринда эса Кувайт. АҚШ ва Голландия 15-ўринни эгаллаган бўлса, Франция 17-ўринда.

Эронликларнинг рейтингида Саудия Арабистони фақатгина 91-ўринни, Қатар эса 111-ўринни эгаллаган. «Исломийлик йиғиндиси» кўрсаткичи бўйича ўз ичига иқтисодий, қонуний, сиёсий омилларни қамраган ҳолда, 1-ўринни Янги Зеландия, 2-ўринни Люксембург эгаллаган.

www.islamnews.ru/news