HOBEAS CORPUS ACT судья Сатторов ижросида!

HOBEAS CORPUS ACT судья Сатторов ижросида!
26 views
14 June 2014 - 9:03

9 июнь куни «Нафс устуворлигида ўтган датлабки суриштирув қотиллик ҳақиқатини аниқлашга қаратилган эмас» сарлавҳали мақолада бир жиноят иши остида яширинган қонунбузарликлар ва суриштирув органларининг таъмагирлиги ортидан бир ўсмирнинг жиноят ишида айбланувчига айланиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинганди. Қуйида мазкур жиноят иши билан боғлиқ тавсилотларнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Хеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас»
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, 25-модда
«Суд ва прокурор, суд ҳукмида назарда тутилганидан ортиқ муддат ҳибсда ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган ҳар қандай шахсни дарҳол озод қилиши шарт»
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодекси, 18-модда

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари судлов хайъати 30.12.2011 да, вояга етмаган Б.Абдурахимовга оид ишни назорат тартибида кўриб, ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди хукмини ва апелляция судининг ажримини бекор қилиб, ишни қўшимча терговга қайтариб, чиқарган ажримда «Абдурахимов Бахриддинжон Бахром ўғлини қамоқда сақлаб туриш муддати бир ойгача узайтирилсин ва бу муддат ЖПКнинг 246-моддаси тартибида, жиноят иши прокурорга келиб тушган пайтдан бошлаб ҳисоблансин», дейилган.

Қўшимча терговга қайтарилган вояга етмаган Б.Абдурахимовга оид жиноят иши, Бош прокуратуранинг 18.01.2012 даги хати билан, 23.01.2012 да Қашқадарё вилояти прокурорига келиб тушган ва ўз навбатида прокурор Х.Турдибоев ЖПКнинг 246-моддасига риоя этган ҳолда, шу куни 23.01.2012 даги 9/6-12-сонли хати билан қўшимча терговга киришиш учун вилоят ИИБ терговига юборган.

Мавжуд иш материалларидан кўриниб турибдики, қўшимча терговга қайтарилган вояга етмаган Б.Абдурахимовнинг Олий суд ажримида назарда тутилган бир ойлик қамоқ муддати 2012-йилнинг 23-январидан бошланиб 23-февралида тугаган. Аммо, Қашқадарё прокуратураси эса, Олий суд талабини инкор қилиб, вояга етмаган айбланувчини 14 кун ортиқ муддат хибсда ушлаб турди, яъни айбланувчининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 25-моддасида, Инсон хуқуқлари умумжахон Декларацияси 9-моддасида, Фуқаролик ва сиёсий хуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 9-моддасида кафолатланган хуқуқларини жиддий поймол этган.
Ваҳоланки, Конституция ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қоидаларга қатъий амал қилиниши шарт эди!

Судья Сатторов 24.08.2012 да чиқарган ҳукм ҳам, 11-12 бетларидаги «прокуратура терговчиси Д.Азимов, вояга етмаган Б.Абдурахимовни 14 кун давомида ғайриқонуний тарзда суднинг қарорисиз қамоқда ётганлигига у мустақил равишда баҳо бера олмаслигини бунга прокурор баҳо беришини, ҳамда қамоқ муддатини узайтириш учун судга илтимоснома киритмаганлигини, бунга эҳтиёж сезмаганлигини тан олганлиги», дейилган ёзув билан ушбуни тасдиқлайди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «вояга етмаганларнинг жиноятлари хақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 15.09.2000 даги №21-сон Қарорининг 2-бандида, «вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш вақтида судлар, айбланувчига нисбатан қўлланилган қамоққа олиш сифатидаги эҳтиёт чорасининг асосли эканлигини синчиклаб текширишлари, қамоққа олиш асоссиз деб топилган ҳолларда, суд дарҳол эхтиёт чорасини ўзгартириши лозимлиги» тушунтирилган!

Судъя Сатторов Олий суд Пленуми раҳбарий тушунтиришларига ҳам риоя этмаган!

Холбуки, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасида, «Олий суд Пленумининг тушунтиришлари, барча судлар ва Қонун хужжатларини қўллаётган барча органлар учун мажбурийлиги» белгилаб куйилган! Судъя Сатторов, Қонун нормасини ҳам бажармаган!…

Аксинча, 11.07.2012 да, суд тергови бошланишида, айбланувчи вояга етмаган Б.Абдурахимовни қўшимча тергов даврида, иш суднинг иш юритувига ўтгунга қадар 14 кун давомида суднинг қарорисиз ҳибсда сақланганлиги учун, унга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисидаги, қонуний вакилнинг асосли илтимосномасига жавобан, судъя Сатторов Конституция нормаларига зид бўлган, Жиноят-процессуал Қонун нормаларига хилоф равишда, «Айбланувчининг қамоқда сақлаб туриш муддати тергов томонидан 14 кунга ўтказиб юборилган бўлсада, Абдурахимов Бахриддинжон тергов органи томонидан ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётганлиги сабабли, суд унинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмас деб топди» -деган ғайриқонуний хулоса билан хусусий ажрим чиқариб, суд олдиндан тергов органининг айблови билан келишганлигини ошкор этиб қўйган! (суднинг 11.07.2012й. хусусий ажрими)

Савол туғилади???…
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қайси моддасида ёки қайси қонунда ёҳуд қайси халқаро нормаларда, вояга етмаган шахс тергов органи томонидан ўта оғир жиноятда айбланаётганлиги учун уни суднинг қонуний қарорисиз қамоқда сақлаш мумкин -деб эътироф этилган экан?

Судъя Сатторов, HOBEAS CORPUS AСTни шундай ижро этмоқда-ми ???…

Адолат ва хақиқат ўрнатилишида одилона ва ҳолисона муносабат билдиришларингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат-эҳтиром ва умид билан
Баҳром Абдурахимов
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик МФЙ, Эркин -38;
тел. +998907210725; +998912140916;
E-mail: bahrom2661@mail.ru;
Skype: bahrom6126