Жиноят-қидирув ходимининг аниқ далилланган қонунбузарликлари ҳам қонун доирасида деб баҳоланаверадими?

Жиноят-қидирув ходимининг аниқ далилланган қонунбузарликлари ҳам қонун доирасида деб баҳоланаверадими?
29 views
15 June 2014 - 10:00

9 июнь куни «Нафс устуворлигида ўтган датлабки суриштирув қотиллик ҳақиқатини аниқлашга қаратилган эмас» сарлавҳали мақолада бир жиноят иши остида яширинган қонунбузарликлар ва суриштирув органларининг таъмагирлиги ортидан бир ўсмирнинг жиноят ишида айбланувчига айланиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинганди. Қуйида мазкур жиноят иши билан боғлиқ тавсилотларнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

07.10.2010 да ВИИБ ЖҚБ ходими Т.Ярматов, Қарши ШИИБ ВСХ камерасидан вояга етмаган айбланувчи Баҳриддинжон Абдурахимовни олиб чиқиб, бундай қилишга қонуний асосларга эга бўлмагани сабабли ўз фамилиясини Зиёев деб китобда № 1042-рақам билан ўзгартириб ёздириб, адвокатсиз ва қонуний вакилсиз унга тазйиқ ўтказиб мажбурлаб тушунтириш хати ёздириб олган; ЖПК, 39-моддаси, «Суриштирувчи суриштирувни амалга ошираётганда, тергов ўтказиш учун белгиланган процессуал қоидаларга амал қилиб, тергов харакатлари олиб боради ва қарорлар чиқаради», деб белгилаган қонун талаблари қасддан инкор этилиб, Б.Абдурахимовдан, адвокатсиз ва қонуний вакилсиз, мажбурлаб, 8 та саволга жавоб ёздириб, тушунтириш хати олган, аммо бирорта ҳам хужжатни процессуал тартибда расмийлаштирмаган.

08.10.2010 да Т.Ярматов такроран Қарши ШИИБ ВСХ камерасидан вояга етмаган айбланувчи Б.Абдурахимовни қонуний асосларга эга бўлмасдан олиб чиққан; бу сафар махкумларни камерадан олиб чиқиш китобига №1054-рақам билан ўз фамилиясини ёздирган, аммо жиноий қилмишини яшириш мақсадида, вояга етмаган Б.Абдурахимовни қасддан Б.Абдуқодиров деб қалбакилаштириб ёздирган; сўроқдан олдин унга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш орқали жиноий қилмиш содир этган; аммо ҳужжатларни процессуал тартибда расмийлаштирмаган. ВИИБнинг 19.03.2012 даги №15/324-сонли хатида «08.10.2010 йилда Қарши ШИИБ ВСХ махкумларни қайд этиш китобида, Б.Абдуқодиров фамилияли махкум қайд этилмаганлигини, яъни сақланмаганлигини, балки маҳкум Б.Абдурахимовни камерадан олиб чиқишганда унинг фамилиясини Б.Абдуқодиров деб ёзишганлигини маълум қиламиз”, – деган ёзма жавоби бунга далилдир.

Наҳотки суд-хуқуқ органи, ушбу хатти-харакатни ҳам қонун доирасида –деб ҳисоблаганлар ?

Ушбу далиллар суриштирувчи Т.Ярматовнинг 2010 йилнинг 07 ва 08 октябр кунларида, терговнинг иш юритувида бўлган иш бўйича, терговчининг қидирув–тергов харакатларини бажариш хақидаги ёзма топшириғини олмаган ҳолда, ИИВнинг норматив хужжатларини рўкач қилиб ВСХга кириши асоссиз, ҳамда фамилияларни қасддан қалбакилаштириши ғайриқонуний экани, 20.09.2010 да тунги соат 03-05лар оралиғида ёздириб олинган зўрма-зўраки иқрорлик кўрсатувларини тасдиқлатиш мақсадида содир этган қилмишлари бўлиб, улар жиноий қилмишлар эканини инкор этиб булмайдиган даражада тасдиқлаб турибди.

Бизнинг ушбу тўлиқ асослантирилган дастлабки шикоятимиз 11.02.2013 да Президент Девонининг ЖАМ-39/250-сонли хати билан, Сенатнинг 13.02.2013 даги №06/901-сонли хати билан ва Инсон хуқуқлари Миллий марказининг 12.02.2013 даги №С-43/08-262-сонли хати билан, содир этилган қонунбузиш холатларини ўрганиб, атрофлича текшириб қонуний бахо бериш учун Бош прокуратурага юборилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, 20.02.2013 да №12/897-12-сонли хат билан, аризада келтирилган важларни атрофлича текшириб, қонуний баҳо бериб, бажарилган ишлар ҳақида ариза муаллифига қонуний жавоб беришни ва Бош прокуратурага 04.03.2013 гача ахборот беришни Қашқадарё вилоят прокуратурасига юклаган эди.

Ўз навбатида, Қашқадарё вилоят прокурори, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида кафолатланган сиёсий ҳуқуқларимиз асосида ёзилган шикоятларимизни, Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуннинг 17-моддаси асосида, 18-моддасида берилган муддатларда кўриб чиқиб, 21-моддаси тартибида, шикоятни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг мохияти хақида бизга ёзма шаклда хабар қилиши шарт эди!

Бу – бизнинг хоҳиш эмас, қонун нормаси!

Аммо, Қашқадарё вилоят прокуратураси, Ўзбекистон Конституцияси ва Қонунлари нормаларини қасддан бажармай, бизга шу кунгача ёзма жавоб бермасдан келаяпти. Қашқадарё вилоят собиқ прокурори Х.Турдибоев, суриштирувчи Т.Ярматовнинг қасддан содир этган жиноий қилмишларига нисбатан қонуний бахо бермасдан, унинг жиноий хатти-харакатларига чора кўрмасдан кўз юмиб, хокимият ва одил судловга қарши жиноятни яшириб келаяпти.

Афсуски, суриштирувчи Т.Ярматов томонидан содир этилган жиноий қилмишларни, биз ж/иши материаллари асосида тўлиқ исботлаб бераётган бўлсакда, Бош прокуратура ушбу қонунбузиш ҳолатига нисбатан етарлича қонуний процессуал муносабат билдиришни лозим топмасдан келмоқда!

Аксинча, Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари М.Эгамов, «мендан ўтгунча-эгасига етгунча» -қабилида, бизнинг Қашқадарё вилоят прокурорининг мансаб харакатсизлиги устидан ёзган, тўлиқ асосли шикоятларимизга процессуал муносабат билдириш ўрнига, гох Қашқадарё прокуратурасига, гох Сурхондарё прокуратурасига шикоятни жўнатиш билан кифояланмоқда .
Шу ҳолатда, қонун устиворлиги таъминланадиган фуқаролик жамиятини қура оламизми?

Адолат ва ҳақиқат ўрнатилишида одилона ва холисона муносабат билдиришларингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат-эҳтиром ва умид билан
Баҳром Абдурахимов
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик МФЙ, Эркин -38;
тел. +998907210725; +998912140916;
E-mail: bahrom2661@mail.ru;
Skype: bahrom6126