Тошкентда жамоат транспортларида йўл ҳақи оширилди

Тошкентда жамоат транспортларида йўл ҳақи оширилди
26 views
16 June 2014 - 9:43

billet15 июндан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (шаҳар ичидаги йўналишлар ва шаҳар атрофида ҳаракатланувчи автобуслар, трамвай, метрополитен) йўл ҳақи оширилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси сайдида хабар эълон қилинди.

Берилган таъкидланишича, йўл ҳақининг қимматлашуви ёқилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлар учун харажатларнинг ошгани билан боғлиқ. Унга кўра:

ЁММ, эҳтиёт қисмлар ва ашёлари сарф-харажатлари кўпайганлиги сабабли 2014 йил 15 июндан бошлаб шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўлкира ҳақларининг қуйидаги қийматлари белгиланган:

– Шаҳар ичи автобус, трамвайда ва метрополитенда – 1 000 сўм;
– Шаҳар атрофи автобус йўналишларининг шаҳар ҳудудида – 1 000 сўм;
– Шаҳардан ташқарида тарификатсия бўйича;

Жамоат транспортида йўл ҳақининг оширилгани муносабати билан ойлик йўл чипталари нархлари ҳам оширилди. Хусусан, автобус ва трамвайда юриш учун мўлжалланган ойлик чипталар нархи 100 минг сўм, мактаб (лицей) ўқувчилари, коллеж ва олий ўқув юрти талабалари, пенсионер ва ногиронлар учун мўлжалланган ойлик йўл чипталари нархи 50 минг сўм қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, Газета.уз нинг хабар беришича жамоат транспорти йўл ҳақининг оширилиши ортидан такси йўналишлари тарифлари ҳам оширилган.

1

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларида йўл ҳақи охирги марта ўтган йилнинг 2 апрелида оширилганди.

ЎХҲ ахборот бўлими