Газсиз қолган Ўш аҳолиси светсиз ҳам қолиши мумкин

Газсиз қолган Ўш аҳолиси светсиз ҳам қолиши мумкин
21 views
17 June 2014 - 15:01

gazsiz o`shliklar svetsiz ham qolishi mumkinЎзбекистон Қирғизистонни ягона энергетика халқасидан чиқиши тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда “Вечерний Бишкек” 17 июнь куни Қирғизистон раҳбариятидаги манбасига таяниб хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ягона энергетика халқасидан чиққан тақдирда Қирғизистон жануби электрсиз қолиши мумкин. Чунки Қирғизистоннинг жанубий минтақаси аҳолиси электр энергиясини Ўзбекистондан олади.

“Қирғизистон электр ўтказиш тармоқларини ривожлантирмагани сабабли ҳалигача ягона энергетика халқасига қарам. Ягона халқарога биз Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда аъзомиз. Қирғизистоннинг шимоли электр энергиясини Қозоғистон электр ўтказиш тармоқларидан олади. Ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика халқасига қарам эмас, улар аалақачон ўзларининг электр ўтказиш тармоқлари қурилишини туггаллашган”, – дея аниқлик киритади агентлик манбаси.

Унинг фикрича, Ўзбекистон шу йўсинда Қирғизистоннинг Наманган каналини ёпиши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтармоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни мудофаа, хавфсизлик ва чегара масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Абдирахмон Маматалиев журналистларга ҳукуматнинг Катта Наманган каналини вақтинча ёпиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирганди. У бир неча кун аввал Жалолобод вилоятининг чегара олди туманларига хизмат сафари билан борганида мутахассислар канални таъмирлаш лозимлигини айтишгани ҳақида маълум қилганди.

Қайд этиш жоизки Ўзбекистон икки ойдир Қирғизистон жанубига газ беришни тўхтатиб қўйган. Шу билан бирга Қирғизистон ҳукуматининг газни қайта етказиб бериш борасидаги мурожаатларини эътиборсиз қолдириб келмоқда. Шу сабабли ҳам қирғиз депутатлари ҳукуматга сув ресурсларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонга босим ўтказишни таклиф қилишганди.

ЎХҲ ахборот бўлими