Таъқиқланган дастхат

Таъқиқланган дастхат
22 views
18 June 2014 - 20:02

Бугун Жиззахлик бир ёш шоир дўстимиздан мактуб олдим. Дўстимиз ўз мактубида Муҳаммад Солиҳнинг дастхати қўйилган “Орзу фуқароси” номли китобини излаб топганини ва шоир Яҳё Тоғага хадя этилган бу китобда шу тўрт мисра битилганини ёзади.

Kar yağar pağa-pağa

Kirib keler Yahya Tağa

Özi yahşi şair,emma

Kimge üke, kimge Ağa

Muhammed Salih
11.02. 1993 yıl, Taşkent

Мактубга иккита расм илова қилинган:

variant1

5

Бу китоб бугун Ўзбекистонда китоблари таъқиқланган бир шоирнинг китобидир. Китобда таъқиқланган шоиримизнинг дастхати бор ва бу китоб бугунги кунда Ўзбекистондаги ёшлар тарафидан яширин тарзда ўқилмоқда.

Муҳаммад Солиҳнинг бу дастхати унинг Ўзбекистонда сўнги маротаба ёзган дастхати бўлса ҳам ажаб эмас.

Чунки, дастхат 1993 йил февраль ойининг ўртасида ёзилган бўлса, шоир 1999 йилда нашр қилинган “Йўлнома” (ҳотиралар) китобида ўзининг 1993 йил апрель ойида Ўзбекистонни тарк этганини ёзади. Бугун эса бу воқеага 21 йилу 3 ой тўлибди. Шоирнинг китоблари эса ҳамон мухлислари қўлидан тушмайди.

Бу дастхатнинг яна бир муҳим жиҳати эса, унинг Лотин алифбосида ёзилганидир. Ундан ҳам муҳимроғи бу дастхатнинг деярли Туркия туркчаси алифбосига яқин бир вариантда битилганидир. М.Солиҳнинг жорий ўзбек алифбосига қарши айтган танқидларини Фергана.ру вебсаҳифасида ўқигандик.

М.Солиҳ “каримовчи” олимлар тузган замонавий Лотин алифбосининг турк лаҳжаларидаги мавжуд сингармонизмга зид эканини далиллар билан асослаб берганди. Бундан ташқари, Муҳаммад Солиҳ турк дунёси учун умумий алифбо яратиш ва жорий қилиш ғоясининг ташаббускорларидан саналади.

Мана шу сиз кўриб турган кичик дасхатда М.Солиҳнинг бугун ўртага ташлаётган алифбо ислоҳоти ҳақидаги фикрлари 90-йилларнинг бошидаёқ шаклланиб бўлганлигини ифодалайди.

Замир Малик