Ҳокимият зўравонликларига қарши Фуқаролар Акциясига қўшилинг!

Ҳокимият зўравонликларига қарши Фуқаролар Акциясига қўшилинг!

Биз бугундан бошлаб мамлакат миқёсида Фуқароларни социал тармоқлар орқали зудлик билан ҳимоя қилиш Акциясини бошлашга ва уни доимий равишда олиб боришга қарор қилдик.

Ҳокимият зўравонликларига қарши Фуқаролар Акциясига қўшилинг!
150 views
18 September 2011 - 14:01

Ҳокимият зўравонликларига қарши Фуқаролар Акциясига қўшилинг!

Биз бугундан бошлаб мамлакат миқёсида Фуқароларни социал тармоқлар орқали зудлик билан ҳимоя қилиш Акциясини бошлашга ва уни доимий равишда олиб боришга қарор қилдик.

Бу акция давомида айрим жоҳил ҳокимлар, прокурорлар, милисаларнинг фуқароларга нисбатан олиб бораётган зўравонликлари, қўполликлари ва ҳатто ўз мансабларидан фойдаланган ҳолда турли туман жиноятларга қўл уришларини доимий равишда фош этиб ва уларни социал тармоқларда мунтазам равишда ёритиб боришга қарор қилдик.

Бу ишларни қилишда фуқароларнинг фаоллиги ўта мўҳим нарсадир. Чунки сизнинг бошингиздан ўтган ва сизга нисбатан қилинган ҳақсизлик, таҳқирлаш ва зўравонликни фош қилиш учун бизга сиздан фақат бир нарса – шу бўлган воқеа ҳақида қисқача ахборот керак холос.

Сиз ҳокимият вакили қилган зўравонликка қарши ҳокимиятнинг ўзидан ҳимоя излашингиз керак аслида. Аммо кўп ҳолларда ҳокимият органлари бир бирларини ҳимоя қиладилар ва сизнинг аризангизни қабул қилмасликлари, қабул қилган тақдирда эса ўша зўравонликка қарши бирор чора тадбир қўлламасликларни ҳам мумкин. Ана шуниинг учун ҳам сизнинг ўз хабарингизни бизга юборишингиз жуда мўҳим.

Бизнинг ахборот тарқатиш тармоқларимизда фуқароларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлиги, ҳақоратомуз муомиласи, қўполлиги ва булардан ҳам оғирроқ жинояти фош қилинган ҳокимият вакили устидан жиноий иш очилмаса ҳам, ҳар ҳолда у шарманда бўлгач, ўзининг деспотик ҳатти ҳаракатларини бир мунча бўлсада чеклашга мажбур бўлади.

Бундай зўравон амалдорларга қарши чора кўрмаган тартибни сақлаш органлари, суд ва прокуратуралар ҳам ўзларининг жиноятчиларга ҳамтовоқ эканликларини фош қилиб қўядилар.

Шу учун бугундан бошлаб ана шу Facebookda, Twitterda ва бизнинг турли туман сайтларимизда МАРКАЗИЙ ВА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛАРИДАН азият чеккан барча фуқаролар ўз бошларига тушган воқеалар ҳақида, уларнинг қайси ҳуқуқлари Ҳокимиятнинг қайси вакили томонидан қай даражада поймол қилинганини бизга зудлик билан хабар бериб боришларини сўраймиз.

Бизнинг адресларимиз:

Email: referi4321@gmail.com , hertson2002@yahoo.se , bahtiyormuhtarov@gmail.com, salom1974@gmail.com , yusuf1367@gmail.com , huquq@andijonadolat.org , elena.urlaeva@gmail.com , saturnus04@yahoo.se

SMS хабарлар учун телефонлар: +46730645370 , +33241667961 , +358404182071 , +358404175190 , +13307855110 , +998933921784 . +4915253741 . Қисқа хабарлар учун: http://facebook.com/JusticeRebell , http://twitter.com/JusticeRebell , http://uzxalqharakati.com/ , http://ihrsu.org

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
Инсон Ҳуқуқлари Гуруҳи

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi