Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бокуда бўлади

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бокуда бўлади
59 views
20 June 2014 - 15:01

1Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2014 йилнинг октябрь ойида Бокуда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кенгашга аъзо давлатлар иқтисодиёт вазирлари баёнот берди деб ёзади 24kg.org.

Шу билан бирга Озарбайжонда туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши доирасида учинчи бизнес-форум бўлиб ўтиши режалаштирилган.

2014 йилнинг ноябрь ойида Истанбул шаҳрида туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатларнинг савдо ва инвестиция имкониятлари билан таништириш мақсадида тадбиркорлар учун биринчи давра суҳбати ташкил қилинади.

Кенгашга аъзо давлатлар иқтисодиёт вазирлари йиғилиш якунида 2014 йил Қозоғистонда учрашишга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши 2011 йилнинг октябрь ойида Олмаота шаҳридаги йиғилиш вақтида ташкил қилинганди. Кенгаш таркиби туркий тилли давлатларнинг йирик ташкилотлари ва компаниялари вакилларидан иборат.

ЎХҲ ахборот бўлими