“Дадажон, мендан номус қилманг, мен одам ўлдирмаганман…”

“Дадажон, мендан номус қилманг, мен одам ўлдирмаганман…”
128 views
22 June 2014 - 12:31

05Таҳририятимизга келган мактуб асосида 9-16 июнь кунлари бир жиноят иши тафсилотлари билан боғлиқ саккизта мақола эълон қилинди. Мактуб эгаси жиноят иши остида яширинган қонунбузарликлар ва суриштирув органларининг таъмагирлиги ортидан жиноят ишида аслида гувоҳ бўлган вояга етмаган фарзандининг айбланувчига айланиб қолиши ва 14 йилга ноҳақ озодликдан маҳрум қилиниши ҳақида ёзади. Таҳририятимиз ушбу жиноят иши тафсилотларини яқинроқдан ўрганишга ҳаракат қилди ва мактубда ноҳақ қамалганлиги айтилаётган вояга етмаган ўсмир Баҳриддин Абдураҳимовнинг оқланиши учун курашаётган унинг отаси Баҳром Абдураҳимов билан суҳбат ўтказди.

Суҳбат давомида Баҳром Абдураҳимов бегуноҳ фарзандининг оқланиши учун охиригача курашмоқчи эканини, вояга етмаган бир ўсмирнинг ноҳақ 14 йилга қамалиб кетишига сабабчи бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ва мавжуд суд тизими фаолиятида қонунийлик ва адолат тамойилларининг мутлақо аҳамиятга эга эмаслигини кенг жамоатчиликка етказиш ниятида эканини айтади.

“Мен Абдураҳимов Баҳром Равшанович, 1961 йилда туғилганман, олий маълумотли иқтисодчиман, турмуш ўртоғим олий маълумотли провизор-педагок. Мен 1987-2007 йиллар давомида Қашқадарё вилояти ИИБда бухгалтерия-молия бўлимида ишлаб, 2007 йил соғлиғим туфайли пенсияга чиққанман. Бир ўғил, бир қиз фарзандларимга, ота мерос тарбия: – тўғри сўзлик ва киши ҳақига хиёнат қилмаслик ҳақида тарбия берганман, бу баландпарвоз гаплар эмас, асли ҳаётий ҳақиқат, акс ҳолда, оилам бугунги кунда тубанлик қармоғига илинмаган булар эди!….” – дейди Баҳром Абдураҳимов.

Баҳром Абдураҳимовнинг жамоатчиликка қилган мурожаатини қуйида тўлиқ тинглашининг мумкин:

Нафс балосига қул бўлганлар ёки шайтону-лаин қотиллик суриштирувини олиб борганда !!!…

Шу йилнинг 16 август куни қотиллик жиноятида айбланаётган Баҳриддин Абдураҳимовнинг суд музокараси бўлиб ўтди. Суд музокараси мобайнида ҳақиқатан ҳам вояга етмаган судланувчига, суд раисининг музокарани чеклаш ёки қисқа гапиришни талаб қилишга ҳаққи йўқлиги ва бу Ўзбекистон ЖПК нормаларини жиддий бузилиши ҳисоблангани ҳолда эркин музокарага тўсқинлик қилишга ҳаракат қилганини кўриш мумкин.

03“Вояга етмаган ўғлим Баҳриддин ўз музокарасида, давлат айблови умуман асоссиз ва сохта эканлигини изоҳлаб исботлаб берди. Агарда ўғлим ростдан ҳам айбдор бўлганида прокурор ўрнидан туриб кетган, жон жаҳди билан давлат айбловини исботлашга ҳаракат қилган бўлар эди. Аммо прокурор гўё тили лол, гунг ва кар, бирор бир эътироз ҳам билдира олмади”, – дейди Баҳром ака.

Юқоридаги сўзлар исботини суд музокараси қайд қилинган аудио ёзувида тўлиқ тинглашинингиз мумкин:

Шундан сўнг Баҳром Абдуллаев прокурорга эътирознома билан чиққанини таъкидлайди.

Прокурорга билдирилган эътирозномани қуйида тинглашининг мумкин:

04“Вояга етмаган судланувчи, ўғлим Баҳриддинжон судга мурожаат этиб, ўзининг айбсизлигини аниқ далил-исбот ва аргументлар билан изоҳлаб, прокурор ва судга қарши саволлар берган бўлсада, аммо на суд на прокурор бирор эътироз ёки қарши далил келтира олмасдан тили лол – тили калимага келмай қолди. Бу ҳам суднинг қанчалик сохта ва ғайриқонуний эканлигини яққол тасдиқлаб турибди. Ҳолбуки, судланувчи ўз кўрсатувини ўзгартирган тақдирда, суд музокарани тўхтатиб, қайтадан суд терговини бошлаши ва судланувчининг айбдорлигини исботлаб бериши шарт эди. Бу қонун нормаси, ваҳоланки, -“айбсизлик призумпциясига кўра, судланувчига ўз айбсизлигини исботлаш мажбуриятини юклаш мумкин эмас, аксинча унинг айбдорлигини исботлаш давлат айблови-прокурорнинг вазифаси ҳисобланади”. Бизнинг шармандакор судларимизда бўлса, ҳаммаси тескариси, вояга етмаган судланувчи ўз айбсизлигин аниқ далил ва мантиқ асосида шунақанги исботлаб берганки, бечора прокурор ва суднинг ақли оғиб қолиши натижасида бирор бир сўз ёки калима айта олмаганлар” – дейди Баҳром Абдуллаев.

Баҳриддин Абдураҳимовнинг ўз айбсизлигини исботлаш мақсадида судга қилган мурожаатини қуйида тинглашинингиз мумкин:

Ноҳақ қамалган ўғлининг озодлиги ва оқланиши учун курашаётган Баҳром Абдуллаев ўз мурожаатини қуйидаги сўзлар билан якунлайди:
“Шу аудио ёзувларни бутун дунё аҳли бир эшитишса эди, Ўзбекистонда янги махлуқлар тури бор эканлигига ҳамма ишонч ҳосил қилишар эдилар, яъни ЭШШАКнинг янги тури, –ХЕЧ НАРСАНИ ЭШИТМАЙДИГАН -қулоқсиз ВА ТУШУНМАЙДИГАН -ҳаттоки эшшакларда ҳам бўладиган мия ҳам бўлмайдиган махлуқларнинг тури кашф этилар эди!… эҳтиросга берилиб кетганим учун узр сурайман, аммо мен ҳақман!”.

ЎХҲ ахборот бўлими