Буюк ипак йўли ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди, аммо…

Буюк ипак йўли ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди, аммо…
328 views
23 June 2014 - 17:11

8Буюк ипак йўли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) томонидан тузилган умумжаҳон мероси рўйхатидан жой олди. Бу ҳақдаги қарор шу йилнинг 22 июнь куни Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган ЮНЕСКО қошидаги Умумжаҳон мероси қўмитасининг 38-сессияси мажлисида қабул қилинди.

Эътиборли жиҳати, қадимда ва ўрта асрларда Шарқий Осиёни Ўрта ер денгизи билан боғлаган машҳур карвон йўлини ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича ариза Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан биргаликда берилган. Мавзу сарлавҳасидаги “аммо” сўзи ҳам айнан мана шу ариза берувчи давлатлар рўйхатида Ўзбекистоннинг йўқлиги билан боғлиқ.

Кўпчилик Буюк ипак йўли ЮНЕСКО рўйхатига киритилишининг ўзи катта ютуқ ва бунда аризанинг ким томонидан берилгани аҳамиятсиз деб ҳисоблаши мумкин. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Хусусан, умумжаҳон мероси сифатида рўйхатга киритилган объект фақатгина Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган Чанъань-Тянь-Шань йўлаги бўйича йўналишлар тармоғини ўз ичига олади. “Ипак йўли”нинг кенг тармоқли мазкур ҳудуди Хан и Тан династиялари давридаги Хитой пойтахтлари бўлган Сиань (Чанъань) ва Лоян шаҳарларидан тортиб Марказий Осиё минтақасининг Еттисув (қозоқча Жетису) шаҳригача узанган. Рўйхатга киритилган йўлнинг умумий узунлиги 5 минг километрдан иборат. Бу йўл мил. авв. II асрдан милодий I асргача бўлган даврда шаклланган ва XVI асргача фойдаланилган.

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилиш учун мазкур объект таркибига 33 та элемент киритилган бўлиб, булар империялар ва хонликларнинг пойтахтлари ва сарой мажмуалари, савдо участкалари, будда ибодатхоналари, почта бўлинмалари, алоқа тепаликлари, Буюк Хитой девори ҳудуди, мақбаралар ва диний иморатлардан иборат.

Юқорида таъкидланганидек, Буюк ипак йўли номи остида ЮНЕСКО нинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объект таркибидаги элементларнинг барчаси Хитой, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Чунки Буюк ипак йўлининг мазкур тармоғи айнан мана шу уч давлатнинг биргаликдаги аризаси асосида Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Рўйхатга киритилган тармоқ ҳақиқий Буюк ипак йўлининг жуда кичик бир қисмини ташкил қилсада эндиликда мазкур тармоқ номи расмий ҳужжатларда Буюк ипак йўли сифатида қайд қилинади.

Буюк ипак йўлининг пайдо бўлиши тарихи ва асосий тармоқлари жўғрофиясига назар ташлайдиган бўлсак уларнинг аксарияти ўз даврининг йирик савдо марказлари саналган ва бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шаҳарлар орқали ўтганини кўрамиз.

7Шунга қарамасадан Ўзбекистон юқоридаги учлик ташаббусига қўшилмади. Чунки, сўнги йилларда Ўзбекистон раҳбари ва ҳукуматининг қўшни давлатлар ҳукуматлари билан ўзаро алоқаларининг тобора совиб бориши кўпгина ҳолларда биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўл бермайди, айниқса, бундай лойиҳа ташаббуслари Қозоғистон ёки Қирғизистон раҳбари томонидан илгари суриладиган бўлса.

Буюк ипак йўли тарихи ва асосий тармоқлари ҳақида қисқача маълумот

Мил. авв. 138 йилда Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Ўрта Осиё ерларига жўнатади. Элчи Чжан Цян (мил. авв. 138-126 йилларда) Хитойнинг хуннларга қарши кураши учун иттифоқчи излаб келган эди. Мил. авв. II-I асрларга келиб, Чжан Цян юрган йўлларда Хитойни Ўрта ва ўарбий Осиё билан боғлайиган карвон йўли пайдо бўлади. Бу йўл Буюк ипак йўли деб аталиб, умумий узунлиги 12 000 км дан иборат эди. Илк ўрта асрларга келиб, Ипак йўлининг янада ривожланганлигини кузатиш мумкин. Ўз даврида ниҳоятда
катта аҳамиятга эга бўлган бу йўлнинг дастлабки тармоғи Хитойдаги Сиань шаҳридан бошланиб, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Эрон, Месопотамия орқали Ўрта Ер денгизигача чўзилган.

Хитойнинг Аноси шаҳрига келиб, Ипак йўли бир неча тармоқларга бўлиниб кетган. Хусусан бир тармоқ Аноси-Хами-Қошғар орқали Қўқонга, ундан эса Тошкентга ўтган. Бу ердан Жиззах ва Самарқанд орқали Бухорога келган йўл Урганч орқали Гурьевга, у ердан Оқсарой орқали Қора денгиз бўйларига чиққан. Яна бир тармоқ эса Дунхуан орқали Хўтанга, ундан Лохурга ўтиб кетган. Ундан ташқари Бухорога келиб, бу тармоқ иккига бўлинган. Жанубий йўналиш Бу-хоро-Қарши-Термиз орқали Нишопурга ўтган ва Ҳирот орқали Ҳиндистонга ўтиб кетган. Нишопурдаги тармоқлардан бири Теҳрон-Қазвин-Ҳамадон-Боғдод-Палмира йўналиши бўйлаб Ўрта Ер денгизи бўйидаги Тир шаҳригача чўзилган. Умуман олганда Ипак йўлининг жанубий тармоғи Ўзган орқали Ўшга ўтиб, Қува — Марғилон-Қўқон орқали Хўжанд, Самарқанд, Бухорога ўтган.

Замир Малик

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi