Сиз ҳам ишонмай кўрингчи! (видео)

Сиз ҳам ишонмай кўрингчи! (видео)
81 views
26 June 2014 - 9:18

3Деярли бир ой мобайнида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида истиқомат қилувчи Баҳром Абдураҳимов томонидан таҳририятимизга йўлланган мактублар асосида бир жиноят иши ҳақида туркум мақолалар эълон қилиб бордик. 22 июнь куни ноҳақ қамалганлиги айтилаётган вояга етмаган ўсмир Баҳриддин Абдураҳимовнинг оқланиши учун курашаётган унинг отаси Баҳром Абдураҳимовнинг жамоатчиликка аудио-мурожаати эълон қилинди. Мазкур мурожаат бўйича турли фикрлар билдирилди ва бир қанча шархлар ёзилди. Куни кеча Баҳром Абдураҳимовдан ўз мурожаати бўйича билдирилган фикрлар юзасидан изоҳлар битилган навбатдаги мактубни олдик. Мактубга вояга етмаган ўсмир Баҳриддин Абдураҳимовнинг видео-тасвирга олинган иқрори ҳам илова қилинган.

Ассалому-алейкум -азиз инсонлар !… -“Мендан номус қилманг дадажон, мен одам ўлдирмаганман” –сарлавхали аччиқ ҳаётий ҳикоямизга нисбатан, ўзини ошкор қилишини истамаган бир инсон: – сиз отасизку, нега ўз ўғлинггизга ишонмасдан кўрсатувга ишондингиз, нега 24 кундан буён кўрмаган – қамоқда ётган фарзандингиз саломига ҳам алик олмагансиз ва бошқа аччиқ гаплар билан мени айблаганлиги, бугун яна мурожаат билан сизларни вақтингизни олишга ва сабрингизни синашга ундади!…

Хақсиз, аммо қандай ишонмаслик мумкин, бир эшитиб кўрингиз (видео лавха)!!! Ахир ўғлим қип-қизил жиноятчи экан-ку. Раҳим унга олдиндан тузилган жиноий режа асосида тақсимланган вазифага кўра, бозордан қўй пичоқ сотиб ол деган экан, ишонмай кўрингчи…

Аммо, қизиқ улар қўй сўйиб териламоқчи бўлган эканми, нега айнан қўй пичоқ, ахир одам ўлдиришга қўй пичоқ нега керак экан?. Аммо Ғузор бозоридан қўй пичоқ топа олмай, қизил дастали ош пичоқни 5000 сўмга сотиб олибдида ва оёғига боғлаб олибди, фақат ушбу гапларни Раҳим исмли шайтон ўргатганми, ёки тунги шайтону-жинларми?…

-Балки мен нохақ А.Зиятов ва Т.Ярматовларни шайтону-ажина-жинга қиёслагандирман, аслида ростдан ҳам тунда ўғлимга ажина-жинлар таъсир қилганмикан, ёки бўлмаса ростдан ҳам қотиллик аъзоси бўлган-микан?…

Майли, кўрсатув ўта ишончли бўлгани учун ишонаверайликчи…

Аммо, 07.10.2010 йилда терговчи Искандаров гуёки автомашинадан топган иккинчи 28 см. узунликдаги ош пичоқ ўша пайтда , дўконларда дўкончиларнинг ёзма тушунтиришлари бўйича 2800-3000сўм оралиғида сотилганлигини инобатга олсак. Нега ҳаммасини рўйи-рост гапирган жиноятчи Баҳриддинжон, пичоқ нархини икки баробар қиммат айтмоқда, нархларни билмайдими ёки бошқа гапми, жуда ва жуда қизиқ ???…

Эшитганимиздек, Бахриддинжон, пичоқ сотиб олган магазинни кўрсатиб беришини қатъий ишонч билан гапирган. Аммо, тергов бунга ишонмаган кўринади. Акс холда, терговчи Бобоқулов, нега ва нега, айбланувчи Бахриддинжоннинг, -“олдиндан тузилган жиноий режа асосида тақсимланган вазифага кўра, бозордаги магазиндан қизил дастали ош пичоқ-қотиллик қуролини 5000 сўмга сотиб олганлиги ва магазинни кўрсатиб бера олиши” –хақидаги кўрсутувини ҳодиса жойида текширмади ва пичоқ сотиб олинганлиги фактини тасдиқламади”?.

Ахир, Ўз.Р.ЖПКнинг 132-моддаси асосида ва ЖПКнинг 133-моддаси тартибида ушбу тергов харакатини бажариши ва олдиндан жиноий режа тузилганлигини ва режа асосида қотиллик қуроли пичоқни хақиқатда ҳам Бахриддинжон сотиб олганлигини текшириши ва кўрсатув ўз тасдиғини топиши шарт эдику. Нега бажариши шарт бўлган, ушбу ўта муҳим харакатни бажармади?… Буниси энди ундан-да қизиқ ва мавхум, нега ва нега???…

Ёки, бозордаги магазинга бориш учун, бечора тергов органи автомашинасида бензин йўқмиди?.

Аксинча, Вояга етмаган Абдураҳимовга 20.09.2010 йилда мажбурлаб-қўрқитиб ёздирилган «иқрорлик аризасидаги», – «бозор ичидаги аёл дўкончидан 5000 сўмга пичоқ сотиб олдим» -деган кўрсатуви ўз тасдиғини топмаётганлигидан эҳтиросга тушган суриштирувчи ЖҚБ ходими Т.Ярматов, орадан 18 кун ўтганидан кейин, яъни 07.10.2010 йилда ўз фамилиясини сохталаштириб, вояга етмаган Б.Абдураҳимовни Қарши ШИИБ ВСХ камерасидан олиб чиқиш китобида №1042-рақам билан қайд этказдириб олиб чиқиб, яна ҳам адвокат ва қонуний вакилсиз, уни қўрқитиш ва алдов йўли билан «иқрорлик аризаси»даги кўрсатувни бутунлай ўзгартириб, унга бозордан 1,5 км узоқда жойлашган Х.Расуловни дўконидан пичоқ ва лопатка сотиб олганлиги ҳақида тушунтириш хати ёздириб олган. Бунга нима дейсизлар?. Ушбу тушунтириш хати иш хужжатларида мавжуд.

Аммо, бунданда асосийси, Олий суд ажрими асосида қўшимча терговни ўтказган Қашқадарё вилояти прокуратураси терговчиси Дониёр Азимов, 2012 йилнинг 09 август кунида, судда гувоҳ сифатида кўрсатув берганида, ҳимоянинг саволига, жавобан:
-Пичоқни Х.Расулов сотганман дегани қаерда шундай деб ёзилган жойи бор экан?
-Мени айблов хулосамда унақа жойи йўқ!

-Уни ИИБ терговчиси Ш.Искандаров шунақа деб ёзган!

-Пичоқни Х.Расуловдан олган олмаганлигини ахамияти йўқ, балким пичоқни топиб олган бўлиши ҳам мумкин, буни ахамияти йўқ –деган жавоби билан, Баҳриддинжоннинг, -“олдиндан тузилган жиноий режа асосида тақсимланган вазифага кўра, бозордан 5000 сўмга пичоқ сотиб олдим” –деган кўрсатувини рад этган. Яъни, вилоят прокуратураси терговчиси Д.Азимов қотиллик жиноятини содир этиш ҳақида олдиндан хеч қанақа жиноий режа бўлмаганлигини, ҳамда олдиндан жиноий вазифалар ўзаро тақсимлаб олинмаганлигини тасдиқлаган. Бунга энди нима дейсизлар???…

Яъни бу, худди Д.Азимовнинг ўзи таъкидлаганидек, терговчи Ш.Искандаров томонидан, вояга етмаган Б.Абдураҳимовга нисбатан асоссиз равишда ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “п” банди ,б-н айблов эълон қилинганлигини яққол тасдиқлаб турибди!
(Азимовнинг ушбу кўрсатуви Ж/ишининг 8-томи 204-ички варағида мавжуд).

Мана энди, ўғлим Баҳриддинжоннинг; -“олдиндан тузилган жиноий режа асосида тақсимланган вазифаларга кўра, бозордаги хозмаг магазиндан аёл дўкончидан қизил дастали ош пичоқ-қотиллик қуролини 5000 сўмга сотиб олганлиги” –хақидаги ўта ишончли кўрсатуви қанчалар хақиқатга мос келадими ёки йўқми , хулоса чиқариш ҳар бир инсоннинг виждонига ҳавола…

Бундан-да аянчлироқ ҳолат: -Қотиллик жиноятини содир этганлиги ҳақидаги тўғридан-тўғри кўрсатуви, яъни, -“оёғимга боғланган пичоқни олиб, ҳайдовчининг биқинига бир марта тиқиб олиб, ўзим ўтирган ўриндиқ полигига қўйдим” –деган кўрсатувга ишонмасликни иложиси борми, йўқ асло йўқ!…Яна ҳам ўша фикр, ўғлим қип-қизил жиноятчи экан-ку, ёки тунда ёлғиз боламни ростдан ҳам жин чалиб кетдими-кан???… Бунисига ҳам ишонмай кўрингчи…

Аммо, Қонун: -ЖПКнинг 132-моддасида, «Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишдан мақсад кўрсатувлари текширилаётган шахсга маълум, тергов ва судга номаълум бўлган нарсаларни, ашёларни топиб бериши ва кўрсатувларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашдан иборатдир.

-ЖПКнинг 133-моддасида, «Кўрсатув берган шахс, иш учун ахамиятли бўлган нарсаларни қидириб топади ва кўрсатади –деб қатъий белгилаб қўйибди. Демак, Баҳриддинжон қотиллик қуроли пичоқни топиб бериши шарт эди. Бу қонун нормаси… Аммо, нега Ғузор ТИИБ терговчиси Бобоқулов яна ҳам бажариши шарт бўлган тергов харакатини бажармади, қотиллик қуроли пичоқни, Баҳриддин ташлаб қўйган НЕКСИА автомашинаси олд ўриндиқ полигидан, унинг ўзидан топиб беришини сўрамади, жуда ва жуда қизиқ..

Ёким пичоқ иш учун унча аҳамият касб этмайдимикан???…Ахир Бахриддинжон, оёғига боғланган пичоқни ечиб олиб, “гуёки бор-барака” – дегандек ҳайдовчининг биқинига бир марта тиқиб олиб, ўзи ўтирган поликка қўйганлигини ва топиб бера олишини қайта ва қайта ишонч билан гапирган экан-ку…
Ғузор ТИИБдан чиқиб йўлни ўртасидан чапга қаралса, НЕКСИА сақланаётган ЙПХ жарима майдончаси кўриниб туради, чиқса 500 метр чиқади. Бензин ҳам талаб этилмайди? пиёда борса ҳам бўлади. Агарда, тошбақага орқамачасига юриб, ўша жойга бориб келишни тайинлашсалар, хаттоки тошбақа ҳам орқамачасига юрганда ҳам 18 марта бориб-18 марта келган бўлар эди.

Аммо, терговчи Искандаров 18 кундан кейин – 07.10.2010 йилда, автомашинани кўздан кечириш ва нарсани олиш баённомаси орқали иккинчи пичоқ топилганлигини сохта равишда расмийлаштирган. Бироқ, 04 феврал 2011 йилда терговчи Искандаров, судда гувоҳ сифатида берган кўрсатувида, -«мен вояга етмаган Б.Абдураҳимовни берган кўрсатуви асосида, у қаерда деб кўрсатган бўлса айнан ўша ердан қотиллик қуроли пичоқни ҳодиса жойидан олишга муяссар бўлдим» -деб кўрсатув берган.

Аммо, нега энди, жиноятчи Бахриддинжоннинг – “оёғимга боғланган пичоқни олиб, ҳайдовчининг биқинига бир марта тиқиб олиб, ўзим ўтирган ўриндиқ полигига қўйдим” –деган кўрсатуви асосида, ЖПКнинг 132 ва 133-моддалари тартибида, унинг кўрсатувини текшириб, унинг ўзидан пичоқни топиб беришни сўрамаган. Аксинча гўёки пичоқни ўзи топиб олган. Ахир пичоқ қаерда ётганлиги ҳақидаги Баҳриддиннинг аниқ кўрсатув бор эди-ку, қонун бўйича, пичоқни Баҳриддин топиб бериши керак эди-ку, агарда ростдан ҳам у пичоқни поликка қўйган бўлганида эди…

Терговчи Искандаров томонидан иккинчи пичоқ топилганлиги ҳақидаги баённома сохта эканлиги, қуйидаги ҳолатлар билан ўз тасдиғини топган; Терговчи Ш.Искандаров 07.10.2010 йилда «автомашинани кўздан кечириш ва нарсани олиш ҳақида баённома тузганда, милиция ЙПХ жарима майдончаси қоровули(қонун бўйича ҳолис бўлиб ўтиши мумкин бўлмаган) Х.Халиловни, ҳамда ўта шубҳали тарзда яшаш манзили ҳақидаги маълумот сохталаштирилган К.Қулмуродовни баённомада ҳолис деб сохта равишда расмийлаштирган, яъни; -19.04.2012 йил, судда кўрсатув берган фуқаро Х.Халилов;

-«2010 йил 7 октябрь куни ўзи қоровул бўлиб ишлайдиган Ғузор милицияси ЙПХ жарима майдончасида қоровуллик қилиб турганда, 3 нафар милиция ходимлари келишиб, улар ўзаро оқ рангли куйган машинадан пичоқ топишимиз керак деб айтишганлигини, бироқ бу милиция ходимлари унга текширишда ҳолис булиб қатнашишини айтмаганлигини, у ўз кўзи билан пичоқ автомашинанинг айнан қаеридан топилганлигини кўрмаганлигини, у милиция ходимларига яқинлашганда, милиция ходимлари унга пичоқ хайдовчининг ёнидаги поликнинг тагидан топилганлигини айтишганлиги учун кўл кўйиб берганлигини, ушбу НЕКСИЯ келтирилганидан буён хамма томони очиқ холда ётганлигини. Аслида шу воқеадан бир-икки кун олдин хам, 2та ола-чипор кийимли ўзларини Ғузор ИИБ ЖКХ ходимлари деб айтишиб, ушбу ок рангли куйган Нексияни тўлиқ текшириб, автомашинадан пичоқ топишмасдан, хужжат қилмасдан кетганлигини» -баён қилган ёзма кўрсатуви судга тақдим этилган бўлиб ж/ишида мавжуд. Ҳамда, 07.10.2010 йилда ушбу баённомада, иккинчи ҳолис сифатида, Китоб тумани Макрид қишлоғида яшовчи -деб расмийлаштирилган, 1961 йилда туғилган фуқаро Қулмуродов Камол Каримович туғрисидаги маълумот сохталаштирилган, яъни Китоб тумани Макрид қишлоқ фуқаролар йигини томонидан 21.07.2012йилда, -«фуқаро Қулмуродов Камол Каримович Китоб тумани Макрид қишлоқ фуқаролар йиғини Янгиобод қишлоғида 10 йилдан буён яшамаслиги»-хақида №3180-сонли маълумотнома судга тақдим этилган. Ушбу хақиқат ҳам, терговчи Искандаров томонидан иккинчи пичоқ топилганлиги хақидаги баённома сохта эканлигини яққол тасдиқлайди!

Энди, ўғлим Бахриддинжоннинг; -“оёғимга боғланган пичоқни олиб, ҳайдовчининг биқинига бир марта тиқиб олиб, ўзим ўтирган ўриндиқ полигига қўйдим” –деган жиноят содир этганлиги ва қотиллик қуролини ўзи ўтирган ўриндиқ полигига қўйганлиги хақидаги ўта ва ўта ишончли кўрсатуви қанчалар ҳақиқатга мос келадими ёки йўқми, бу ҳақда хулоса чиқариш ҳар бир онгли инсоннинг виждонига ҳавола.

Шу ўринда , яқин ўтмишда бўлган худди шундай ЖҚБ ходимларининг сай-харакатлари туфайли учта киши қотиллик жиноятида айбланиб узоқ муддатларга суд хукми билан озодликдан махрум этилганлиги хақидаги аччиқ хақиқатни кўрсатишим мумкин, жумладан: 1996 йилда Шахрисабз туманида, бошсиз жасад топилганлиги, суриштирувнинг тезкор-қидирув ишлари натижасида, гўёки бир хонадонда тунда катта жанжал бўлганлиги аниқланганлиги ва натижада ушбу ЖҚБ ходимларининг ташаббуслари ва сай-харакатлари (ғайриқонуний тазйиқи) махсулида, уй соҳибини, унинг турмуш ўртоғи ва иккита кайноғаси ўлдиришганлигини тўлиқ бўйинларига олганликлари, ҳаттоки уйнинг поли ёриғидан (мархумнинг) қон излари топилиб, экспертиза ушбу қон излари айнан марҳумга тегишли эканлигини тасдиқлаганлиги. Уй соҳибаси ва унинг икки укаси, ҳақиқатда уй соҳибини уриб ўлдиришганлигини, қандай ҳолатда ўлдиришганликларини ва болталаб майдалашиб дарёга ташлаб юборишганликларини, ЖҚБ ходимларининг сай-харакатлари билан тўлиқ кўрсатиб, ўз буйинларига олишган ва узоқ муддатга қамалиб кетишган эди. Тасаввур қилиш ҳам жуда оғир, ахир улар ўлмаган одамни қотилларида…

Агарда уй соҳиби тирик ҳолда қайтиб келмаганида эди, улар қотил тамғаси билан узоқ ётишар эди??? !!! …
Аммо, орадан тўрт ой ўтганидан сўнгра, уй соҳиби (собиқ марҳум) Россиядан соғ омон қайтиб келади ва натижада, барча қинғирликлар ошкор бўлиб, 1997 йил март ойида Олий суднинг айблов хукми билан мазкур ишда иштирок этган, ВИИБ ЖҚБ раҳбариятидан Б.Буриев, Шахрисабз ТИИБ бошлиғи С.Хайдаров ва суд, прокуратура ва милиция ходимларидан 13 киши турли муддатларга жавобгарликка тортилган эдилар!

Бу афсона эмас, яқин ўтмишда Қашқадарёда бўлиб ўтган аччиқ ҳақиқатдир!…

Энди савол туғилади: – балоғат ёшидаги, ҳаётнинг аччиқ- чучугини бошидан ўтказган бир аёл ва унинг икки 40 ёшдан ўтган укалари, ЖҚБ ходимларининг ғайриқонуний тазйиқига бардош беролмасдан, ўлмаган одамни ўлдирдим деб бўйнига олиб, қандай ҳолатда ўлдирганликларигача, видео тасмада аниқ ва аниқ қилиб кўрсатиб беришиб, узоқ муддатларга қамалиб кетишган бўлишса… Бу Қашқадарёча, қотилликни очиш методи азизлар!…

Бир тасаввур қилиб кўрайликчи: – Кўз олдида содир этилган қотилликдан кучли руҳий аспект ҳолатига тушган 17 яшар ўспирин бола, тун соат 03-05ларда ёлғиз қолганда, гўёки қора ниятли арвоҳлардек икки барзанги ЖҚБ ходимларининг уриш-сўкиш ва 5 йилга қамалиб кетиши билан қўрқитишларига қандай қилиб бардош бера олсин, ёки қарши турсин, ёҳуд қўрқмас экан?…

Қарангги, ҳали ҳам, – отамни ҳам сўйдим деб ёздиришмабди, акс ҳолда бечора бола, хеч иккиланмасдан отамни ҳам сўйганман -деб кўрсатув берган бўлар экан.

Шахрисабз воқеасида қандайдир йўл ва усул билан суриштирув томонидан қон топилиб ўлмаган одамнинг, ўлган жасадига тегишли эканлигини экспертиза ҳам тасдиқлаб, айбловга қўйилган экан!

Аммо бизнинг ҳолатда, ҳаттоки 19.09.2010 йилда пичоқдаги қизғиз қонга ўхшаган доғлардан ва ушбу қизил қонга ўхшаш доғлардан пахта тампонга олинган суртмадан ҳам, 19.10.2010 йилдаги 662Х СТэкспертизасида қон топилмабди. Жуда-жуда ва яна жуда-жуда мавхум ва қизиқ холат! Нега қон топилмади…

Қандай қилиб қотиллик содир этилган пичоқлардан қон топилмади. Наҳотки, қотилликни ҳам изсиз арвоҳлар содир этишиб, ўзлари билан жиноят қуролларини ҳам изсиз олиб кетишган бўлишсалар. Нега ушбу ҳолатга ҳеч ким эътибор қилмади. Бунга ким одилона ва ҳолисона қонуний баҳо берар экан.

Нега, 1996-97 йилларда, Қашқадарё суд-хуқуқ тизимининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларига етарлича қонуний баҳо берган, Бош прокуратура ва Олий суд, бугунги кунда, ҳудди ўшандай, балки баттарроқ жиноий қилмишларга етарлича қонуний баҳо беришга қатъиятсизлик қилишмоқда…

Ёки бугунги кунга келиб, “кўрсатув-далиллар маликаси”-деган Сталинча-Вишинскийча метод қайтадан тикландими.. Ушбу саволларимизга Олий суд ва Бош прокуратурадан ҳолисона процессуал баҳо беришларини кутиб қоламиз.

Сизлардан эса азиз инсонлар, ўғлим Баҳриддинжоннинг; шу ва бошқа ўта ва ўта ишончли кўрсатувлари қанчалар хақиқатга мос келадими ёки йўқми, шу ҳақда ҳолисона ва одилона фикр ва мулохазаларингизни кутиб қоламиз.

Вақтингизни олишга ва сабрингизни синашга мажбур бўлганлигим учун сизлардан узр сўрайман!..

Эътиборларингиз учун рахмат !!!
Ҳурмат билан

Бахром Абдураҳимов.
Қашқадарё вилояти Ғузор туман Тинчлик МФЙ Эркин -38.
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail bahrom2661@mail.ru
Skype; bahrom6126