ЎзААА: МТС борасида ҳукумат ҳеч қандай қарор қабул қилгани йўқ

ЎзААА: МТС борасида ҳукумат ҳеч қандай қарор қабул қилгани йўқ
40 views
28 June 2014 - 9:39

mts3_bbbbaБир неча кун аввал кўпгина россия ахборот агентликлари тез кунларда Ўзбекистонда россия уяли оператори МТС ўз ишини қайта бошлаши ҳақида хабар беришди.

Хусусан, РБК агентлиги Интерфакс бергшан маълумотга таянган ҳолда Ўзбекистон ҳукуматининг россия уяли оператори – “Мобильные ТелеСистемы” (МТС) ОАЖ га мамлакатда фаолиятини қайта бошлаши учун рухсат берганлиги ҳақида ёзди.

Бироқ, Ўзбекистондаги маҳаллий ОАВнинг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигидаги (ЎзААА) ўз манбаларига таяниб тарқатган хабарларига кўра ҳали бу масалада ҳеч қандай аниқ бир қарор қабул қилинганича йўқ.

“Ҳукумат МТС борасида ҳукумат ҳеч қандай қарор қабул қилгани йўқ”, – дея билдирган ЎзААА вакили.

ЎХҲ ахборот бўлими