Тошкентда “фавқулодда ҳолатлар”га қарши видеокамералар

Тошкентда “фавқулодда ҳолатлар”га қарши видеокамералар
142 views
01 July 2014 - 11:00

3

Тошкент йўловчи транспортининг охирги бекатларига фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида видеокамералар ўрнатилади

“Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси пойтахтдаги йўловчи транспортининг охирги бекатларига видеокузатув тизимини ўрнатиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, деб хабар берди Уза.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ўринбосари – бош муҳандиси Мирҳосил Холматовнинг таъкидлашича,
охирги бекатларда транспорт воситаларининг келиш ва жўнаб кетиш вақтини қайд этиш, бекатларда транспортларнинг узоқ тўхтаб туриши, юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг ўз вақтида олдини олиш имконини берадиган видеокузатув тизими жорий этилмоқда.

– Айни пайтда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясида GPS-мониторинг тизими жорий қилинмоқда. Мазкур тизим транспорт воситаси турган жойни аниқлаш ва шундан келиб чиққан ҳолда йўналиш вақтини режалаштириш имконини беради. www.via.uz сайтида ҳар бир фойдаланувчи ўзи учун керакли бекатга у ёки бу автобуснинг келиш вақтини билиб олиши мумкин. Бундан ташқари, GPS-мониторинг тизими диспетчерларга йўллардаги фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракат қилиш, транспорт воситаларини йўналишлар бўйича тенг тақсимлашга ёрдам бермоқда – дейди Мирҳосил Холматов.

Бош муҳандиснинг сўзларига кўра, бугунги кунда шаҳардаги 13 йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган «Mercedes-Benz» ва «Isuzu» русумли 134 автобус, шунингдек, «Фотон» ва «Ивеко» русумли 12 микроавтобусга мазкур тизим ўрнатилган. Жорий йил охиригача шаҳар йўловчи транспорти йўналишларининг барчасига уни жорий этиш режалаштирилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими